Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

4.6.3. Бирламчи гипероксалурия 
Бирламчи гипероксалурия (БГ) билан хаста беморларни ихтисослаштирилган 
клиникаларга юбориш керак, чунки муваффақиятли даволаш кўп тармоқли ёндашув ва 
катта тажрибани талаб қилади. Даволашнинг асосий мақсади БГ билан оғриган 
беморларда сезиларли даражада юқори бўлган оксалатнинг эндоген ҳосил бўлишини 
камайтиришдир. Пиридоксин биринчи турдаги БГ бўлган беморларнинг тахминан учдан 
бирида оксалатнинг сийдик билан чиқарилишини нормаллаштиришга ёки сезиларли 
даражада камайтиришга имкон беради. Сийдикнинг нормал суюлтирилишига катталар 
учун кунига 3,5-4,0 литргача суюқлик истеъмолини кўпайтириш (болалар учун - 1,5 л/м
2
тана юзасида) ва кун давомида бир хил миқдорда суюқлик истеъмол қилиш орқали 
эришилади. 
Кальций оксалатнинг кристалланишини олини олиш учун диуретиклар, ишқорий 
цитратлар ва магний қўлланилади. Буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичида БГни 
даволаш учун бир вақтнинг ўзида жигар ва буйрак трансплантациясини ўтказиш зарур. 
Қуйидаги даволаш схемалари қўлланилиши мумкин: 

1-турдаги БГда пиридоксин: оксалатнинг сийдик билан чиқарилишига ва 
беморнинг даволашга толерантлигига қараб 5-20 мг/кг/сут; 

ишқорий цитрат: катталар учун 9-12 г/сут, болалар учун 0,1-0,15 мЭкв/кг/сут; 

магний: 200-400 мг/сут (магний билан даволаш буйрак етишмовчилигида мумкин 
эмас). 
Далилларнинг қисқача хулосаси ва бирламчи гипероксалурияни даволаш бўйича 
тавсиялар 
Далилларнинг қисқача хулосаси 
ИД 
Бирламчи гипероксалурияда пиридоксин сийдикдаги оксалатлар миқдорини 
камайтиради 

Тавсиялар 
ТД 
Пиридоксинни бирламчи гипероксалурияда қўллаш тавсия этилади 
Кучли 


78 
4.6.4. Ичак гипероксалурияси
Ичак гипероксалурияси – бу ичакда ёғ сўрилишининг бузилиши бўлган беморларга 
хос касалликдир. Тош ҳосил бўлишининг юқори даражадаги хавфи билан боғлиқ бу 
касаллик ичак резекцияси, семиришни даволаш учун амалга оширилган жарроҳликдан 
кейин, Крон касаллиги ва ошқозон ости бези етишмовчилигида ривожланиши мумкин. 
Гипероксалурия билан бир қаторда, ушбу беморларда ишқорнинг йўқотилиши 
натижасида гипоцитратурия ривожланади. Бунда, одатда сийдик рHнинг паст 
кўрсаткичлари, сийдикдаги кальций миқдори пасайиши ва сийдик миқдори камайиши 
қайд этилади. Ушбу бузилишларнинг барчаси кальций оксалатининг ҳаддан ташқари 
тўйинганлигига, кристаллурия ва тош ҳосил бўлишига олиб келади. 
Специфик профилактика чораларига қуйидагилар киради: 

оксалатларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш; 

ёғлар истеъмолини чеклаш; 

оксалатнинг ичакда кальций билан боғланишини таъминлаш учун овқат билан 
бирга кальций препаратларини қабул қилиш; 

диарея туфайли суюқлик йўқотилишини қоплаш учун етарли миқдорда суюқлик 
истеъмол қилиш; 

сийдикнинг рН қийматини ва цитрат миқдорини ошириш учун ишқорли цитратлар 
билан даволаш. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish