Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги


VII боб. Кўприксимон- тахлаш кранлари



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/50
Sana21.04.2022
Hajmi2,55 Mb.
#569201
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Bog'liq
Правила кранов - узбекча

VII боб. Кўприксимон- тахлаш кранлари 


63 
 
311.
Кўприксимон тахлаш кранларига ушбу қоидаларнинг I-IV, VIII-
XI бўлимларида, ГОСТ 28434 ва техник жихатдан тартибга солиш 
соҳасидаги бошқа меъёрий ҳужжатларида келтирилган, ўзгартиришлар ва 
қўшимчалар билан ифода этилган ва ушбу бўлимда кўзда тутилган талаблар 
қўлланилади. 
312.
Тахлаш кранларининг юк аравачаларда, аравача колоннанинг 
пастги қисми билан платформа четига келиб урилганда ғилдиракларининг 
узилиб кетишига тўсқинлик қиладиган тескари ушлаб олувчи мосламалар 
билан таъминланган бўлиши керак. 2 t дан ортиқ юк кўтариш қобилияти 
бўлган тахлаш кранлари ва кабинадан бошқариладиган тахлаш кранлари 
учун, ушлаб олувчи мосламалар юкланишни аста-секин ўсиб боришини 
таъминлайдиган ускуналарни ёқиши керак. 
313.
Тахлаш-кранларининг 
кўтариш 
механизми 
юк 
кўтариш 
қобилиятини чеклагичлар, канатнинг эгилиб турган жойи, шунингдек иккита 
кетма-кет ишга тушадиган кўтариш баландлигини чеклагичлар билан 
жиҳозланган бўлиши керак.
314.
Бошқариш кабинаси ёпиқ бўлиши ва ташқарига очиладиган 
эшик, шунингдек кабинани пастга тушириш тезлигини чеклагичидан ишлаб 
кетадиган тутгичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.Кабинани тушириш 
тезлигини чеклагич канати, унинг таранглигини камайишга йўл қўймайдиган
блакировка билан таъминланган бўлиши керак. 
315.
Кабинанинг 
ички 
катталиги 
камида: 
баландлиги 
1800мм,чуқурлиги 800 mm, кенглиги 1800 mm бўлиши керак. Операторнинг 
ишчи зонасида кабинада кўтарма ойналар ва фрамугалар бўлмаслиги керак. 
316.
Кабина 
махсус 
йўл 
кўрсатувчи 
бўйича 
колоннанинг 
харакатланувчи қисмида(юк кўтаргичда) чангак ёки ўзининг кўтариш 
механизми ёрдамида силжиши керак. Кабинага ўтириш ва ундан чиқиш 
кабинанинг пастдаги холатида амалга оширилиши керак. Бунда кабинанинг 
полидан вертикал бўйича бинонинг полигача бўлган масофа 250 mm дан 
ошмаслиги керак. 
317.
Кран механизмларини ишга тушиб кетишига йўл қўймайдиган 
блокировкалар назарда тутилган бўлиши керак. 
-кабинанинг эшиги ичкаридан ёпилмаганда; 
-кабинани тушириш тезлигининг чеклагич канати сусайганда; 


64 
-тутгичнинг юқори холатидаги иккала чеклагичлардан бири ишлаб 
кетганда; 
-кабина ушлагичлари ишлаб кетганда; 
-юк кўтариш канати бўшаб кетиши чеклагичи ишлаб кетганда; 
-юк кўтариш чеклагичи ишлаб кетганда;
-аравача ғилдираклари рельслардан узилганда, колоннанинг пастги 
қисмининг чиқиб кетиши, тутиш ёки юкнинг тўсқинликка учраши оқибатида. 
318.
Тахлаш кранларини ердан бошқаришда пульти юк аравачасининг 
бурилиш қисмида маҳкамланган бўлмаслиги керак. 
319.
Тахлаш кранлари қурилмалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда 
қуйидаги шартлар бажарилиши керак: 
а) полдан вертикал бўйича ёки транспорт воситалари платформасининг 
тепасидан колоннанинг сурилмайдиган қисмининг пастги нуқтасигача 
масофа камида 100 mm бўлиши керак. 
б) кран кўпригининг пастги нуқтасидан вертикал бўйича кран ишлаш 
зонасида жойлашган стеллажлар тепасигача масофа камида 100 mm бўлиши 
керак. 
в) кран, стеллажлар орасидаги ўтиш жойларида ишлаганда, ўтиш 
жойларида жойлашган кран қисмлари (юк билан) орасидаги жуда тор тирқиш 
камида: 
-150 mm ҳар бир томонга, стандарт тагликлардаги юклар билан 
ишлаганда, шунингдек юкнинг 4 m гача узунлигида (тахлаш кранлари учун
1 t гача юк кўтариш қобилияти билан, полдан бошқариладиган тахлаш 
кранлари стандарт тагликлардаги юклар билан ишлаганда ҳар бир томонга
75 mm рухсат этилади); 
-юк узунлиги 4дан 6 mгача бўлганда ҳар бир томонга 200 mm; 
-юк узунлиги 6 m дан кўп бўлганда ҳар бир томонга 300 mm; 
320.
Тахлаш - кранлари ишлаш зоналарида одамларнинг бўлишига 
рухсат этилмайди ( полдан бошқарилганда оператордан ташқари). Тахлаш-
кранлари ишлаш зоналарига кириб келаётган транспорт воситалари махсус 
белгиланган майдончаларда жойлаштирилиши керак. 
321.
Стеллаж омборхоналарида битта кран йўлида ишлашга 
мўлжалланган тахлаш-кранлари, уларни бир-бирига урилишларига йўл 
қўймайдиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish