Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги


VI боб. Кранли кўтаргичлар ва одамларни кўтариш лебедкалари



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/50
Sana21.04.2022
Hajmi2,55 Mb.
#569201
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50
Bog'liq
Правила кранов - узбекча

VI боб. Кранли кўтаргичлар ва одамларни кўтариш лебедкалари 


61 
297.
Минорали кранлардаги кўтаргичларга ва одамларни кўтариш 
лебедкаларига ушбу бобда кўзда тутилган 1-4 ва 8 бобларда, ўзгартиришлар 
ва қўшимчалар билан ифода этилган талаблар қўлланилади.
298.
Минорали кранлардаги кўтаргичлар ва уларни синаш усуллари
кранқуриш бўйича махсус ташкилот томонидан ишлаб чиқилган минорали 
кранларни тайёрлашга техник жихатдан тартиб солиш соҳасидаги норматив 
ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак. 
Кранни монтаж қилишда ва кўтаргичларни синашда кўтаргичларни 
бошқариш ташқи пультдан амалга оширилиши керак. Кўтаргич 
кабинасининг ички деворида ва шахта эшигида кўтаргични эксплуатация 
қилинишнинг асосий қоидалари баён этилган табличкалар ўрнатилган 
бўлиши керак. 
Кўтаргичнинг ўрнатилиш майдончасида, одамларнинг кўтаргич ишлаш 
зонасига тушиб қолишини олдини олиш учун тўсиқлар кўзда тутилган 
бўлиши керак. 
299.
Қўл узатмали лебедкалар, конструкцияси тутқичга доимий таъсир 
остида кўтариш ва туширишга йўл қўядиган хавфсиз тутқичлар билан 
таъминланган бўлиши керак: бунда тушириш тезлиги 0,33 m/s дан 
ошмаслиги керак. 
300.
Электр узатмали лебедкалар ва кўтаргичлар, двигатель ўчганда 
автоматик тарзда туташтирувчи, нормал ёпиқ турдаги тормозлар билан 
таъминланган бўлиши. Тормозланиш ғамланма коэффиценти камида
2 бўлиши керак.
301.
Электрдвигатель вали билан барабан вали боғланиши тишли ёки 
червякли узатма ёрдамида амалга оширилиши керак.Бу мақсадлар учун 
ременли ва фрикцион узатгичлар, фрикцион ва кулачоқли муфталарни 
қўллашга рухсат этилмайди. 
302.
Лебедкалар, икки баравар ишчи юкламасида уларнинг 
барқарорлигини таъминлаш мақсадида фундаментда маҳкамланган ёки 
балласт билан таъминланган бўлиши керак. 
303.
Осма кажавани ва одамларни кўтариш платформасини илиш 
усули уларнинг ағдарилиб кетиш холатларидан мустасно бўлиши керак. 
Осма кажава ва платформалар камида 1200 mm баландликдаги тўсиқлар 
билан таъминланган бўлиши керак. 


62 
304.
Одамларни ўтирган холатда кўтариш учун кажаваларда ишчи 
сақлагич камари билан боғланган бўлиши керак. Кажаваларни илгакка 
илганда, охиргиси кажавани тушиб кетишини огоҳлантириш учун сақлагич 
қулф билан таъминланган бўлиши керак. 
305.
Кажава ёки платформа бино, иншоотларнинг чиқиб турган 
қисмларига тегиб кетиш холатлари эҳтимолида, шунингдек кажава ёки 
платформанинг ҳаракатланиш тезлиги 0,33 m/s дан ошганда, қаттиқ ёки 
эгилувчан йўналтирувчилар ўрнатилган бўлиши ва кўтарилаётган одамларни 
уларнинг бино ва иншоотларнинг чиқиб турган қисмларига тегиб кетиш 
эҳтимолидан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши керак. 
306.
Кўтариш ва тушириш тезлиги 0,33 m/s дан ортиқ бўлган элект 
узатмали кажаваларда, кажава ёки платформани силлиқ тўхташини 
таъминлаш чоралари кўрилган бўлиши керак. 
307.
Кўчмас ўрнатиладиган электр узатмали кажавалар, кажава ёки 
платформа юқори ишчи холатга яқинлашганда электр двигательни 
ўчирадиган автоматик ўчиргичлар билан таъминланган бўлиши керак.
308.
Кўчмас 
электр 
кажавани 
бошқариш, 
кажавадан 
ёки 
платформадан бошқарув аппарати тугмачасини тўхтовсиз босиш билан 
амалга оширилиши керак.Тугмачани босиш тўхтаганда кажава тўхташи 
керак. 
309.
Кажавалар ўрнатилгандан кейин, ишга қўйишдан олдин 
шунингдек даврий ҳар 12 ойда тўлиқ техник кўрикдан ўтиши керак. 
Юк кўтаргични техник кўрикдан ўтказганда: 
кўрик; 
юксиз синовдан ўтказиш; 
юк кўтаргични қўл билан бошқа жойга кўчирганда синовдан ўтказиш 
(агар юк кўтаргичнинг конструкциясида кўзда тутилган бўлса); 
статик синовдан ўтказиш; 
динамик синовдан ўтказиш; 
тутгичларни синовдан ўтказиш. 
310.
Кажаваларни техник кўрикдан ўтказишда статик синовлар 
уларнинг кўтаришдаги тортиш кучланишидан 1,5 марта ошадиган юкланиш 
билан, динамик эса, тортиш кучланишидан 1,1 марта ошадиган юкланиш 
билан ўтказилиши керак.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish