Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Лаборатория ускуналари, идишлар, махсус кийимлар, биоматериал, асбоб-анжомларни дезинфекция қилиш



Download 0,5 Mb.
bet41/74
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#278184
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74
Bog'liq
САНПИН0342-17 Uz

Лаборатория ускуналари, идишлар, махсус кийимлар, биоматериал, асбоб-анжомларни дезинфекция қилиш

  1. Лаборатория асбоб-анжомлари, капиллярлар, буюм шишачалари; пробиркалар, меланжерлар, ҳисоб камералари, кюветлар, фотоэлектрокалориметрлар, пипеткалар, учликлар, резина грушалар, баллонлар ва ҳ.к.лар, идишлар қон ёки зардоб билан мулоқотда бўлганидан сўнг дезинфекция қилиниши керак.

  2. Дезинфекция қилиш кимёвий йўл билан амалга оширилиши, яъни дезинфекцияловчи воситаларнинг ишчи эритмаларида зарарсизлантирилиши керак.

  3. Дезинфекция қилиш олиб бориладиган идишлар аниқ маркировкаланган бўлиши ва қопқоққа эга бўлиши керак.

  4. Ички каналларга эга буюмларни дезинфекция қилишда қон, зардоб ва ҳ.к.лар қолдиқларини тозалаш учун дезинфекцияловчи воситалар эритмалари груша ёрдамида 5-10 мл ҳажмда ушбу каналлар орқали ўтказилади, шундан сўнг буюм иккинчи идишдаги дезинфекцияловчи эритмага тўлиқ ботирилади.

  5. Жароҳат юзаси ёки шиллиқ қатламларга тегадиган лаборатория асбоб-анжомлари дезинфекция қилингандан сўнг мажбурий стерилизация олди тозалаш ва стерилизация қилиниши керак. Стерилизация олди тозалаш ва стерилизация қилиш МСБ да 2-иловага қатъий риоя этилган ҳолда олиб борилади.


76




    1. Микроскопия ўтказилганидан сўнг қон қуйилган ва суртилган буюм ойначаларидан иммерсион мой қолдиқлари тозаланади, шишачалар бўёқлар тўлиқ кетгунига қадар камида 15 дақиқада совунли эритмада қайнатилади, сўнгра оқиб турган сувда ювилади ҳамда қуритиш шкафида қуритилади.

    2. Мебель, анжомлар, қурилмалар ва ҳ.к.лар қон ёки ажратмалар билан ифлосланганда дарҳол дезинфекцияловчи эритмаларда ҳўлланган латта, пахта ёки докали тампонлар билан артиб чиқилиши керак.

    3. Ишлатилган латта “Ишлатилган латтани дезинфекция қилиш учун” деб маркировкаланган махсус ажратилган идишга ташланади.

    4. Махсус кийим қон ёки ажратмалар билан ифлосланганда, уларни ифлосланиш жойига дастлаб дезинфекцияловчи эритма билан ишлов бериб ечилади.

    5. Бир марталик лаборатория асбоб-анжомлари/тахтачалар, автоматик пипеткалар учун тумшуқчалар ва ҳ.к.лар амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ утилизация қилинади.

    6. Сийдик тадқиқотдан сўнг канализацияга оқизиб юборилади

    7. Сийдикни текшириш учун ишлатилган лаборатория идишлари 10 дақиқа муддатга сақлаб турган ҳолда таркибида 0,5% хлор сақловчи дезинфекция воситасининг эритмасига ёки йўриқномага мувофиқ бошқа дезинфектантга ботириб қўйиш орқали дезинфекция қилинади. Дезинфекция қилишдан сўнг идишлар ювилади, чайилади ва мажбурий стерилизациядан ўтказилмасдан қуритиш шкафида қуритилади.

    8. Лаборатория идишлари, шиша идишчалар, колбалар, буюм шишачалари, шиша таёқчалар ва ҳ.к.лар дезинфекцияловчи эритмада (таркибида хлор сақловчи воситалар ёки йўриқномага мувофиқ бошқа дезинфектантда) зарарсизлантирилади. Бошқа биологик суюқликлар, шунингдек, улар билан ишлашда фойданиладиган идишлар ва асбоб-анжомларга қон ва сиворотка билан ишлашдагидек тартибда зарарсизлантирилади.

    9. Мукаммал тозалов ишлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ кунига бир марта амалга оширилади.

    10. Кундалик тозалов ишлари ювувчи воситалардан фойдаланган ҳолда кунига 3 марта, шу жумладан, дезинфекцияловчи воситалар қўлланилган ҳолда 1 марта олиб борилади.

    11. Шиша пробиркалар ишлатилган тақдирда зарарсизлантириш таркибида 0,5% хлор сақловчи дезинфекция воситаларининг эритмасида ёки бошқа дезинфектантдан йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

    12. Бир маротаба ишлатиладиган лаборатория буюмлари амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ утилизация қилинади.


  1. Download 0,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish