Жарроҳлик қўпқоплари. Тери ости тўқималари ёки қон ажратмалари билан алоқани кўзда тутувчи барча ҳолатларда ишлатилади. Ушбу муолажалар учун стерил қўлқоплар ишлатилиш кўпроқ маъқул деб ҳисобланади; бироқ стерил қўлқоплар бўлмаган тақдирда ёки маълум сабабга кўра стерилизация қилиш имкони бўлмаганда юқори даражали дезинфекциядан (ЮДД) ўтказилган жарроҳлик қўлқопларини ишлатишга йўл қўйилади. Имкон қадар бир марталик жарроҳлик қўлқопларидан фойдаланиш тавсия этилади, чунки кўп марталик қўлқопларга тегишлича ишлов бериш етарлича кўп меҳнатли жараённи талаб қилади. ЮДДдан ўтказилган қўлқоплар шикастланган тери қопламлари ёки шикастланмаган шиллиқ парда билан алоқаларда ишлатилиши мумкин.
Оператив аралашувлар олиб борилганда фақат стерил қўлқоплар ишлатилади.
127
Кўрик қўлқоплари. Шикастланмаган шиллиқ парда билан алоқаларда ишлатилиши керак. Кўрик қўлқоплари одатда резина (латекс) ёки винилдан тайёрланиб,улар сочма ёки алоҳида ўрамда етказиб берилиши мумкин. Ушбу турдаги қўлқоплар тоза, бироқ стерил ёки ЮДДдан ўтказилган эмас. Уларни такроран ишлатишга йўл қўйилади. Кўрик қўлқопларини ҳар бир вена ичига қилинадиган муолажаларидан сўнг алмаштириш зарур. Мушак ва тери ости муолажаларини қўлқопларсиз бажаришга йўл қўйилади, инфекцион касалликлар стационарлари бундан мустасно.
Хўжалик қўлқоплари. Қалин резина қўлқоплари зарарланган асбоб-анжомлар ва бошқа буюмлар, чиқиндилар, тўшак тўпламлари билан муомалада, шунингдек, хоналарни тозалаш ишларида ва зарарланган юзаларга ишлов беришда ишлатилади. Мунтазам ювиб чайилгандан сўнг бу қўлқопларни кўп марта ишлатиш мумкин.
Агар тавсия этилган қўлқоплар тури бўлмаcа, қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:
Агар стерил қўлқоплар бўлмаса, юқори даражали дезинфекциядан (ЮДД) ўтган қўлқопларни ишлатилиши мумкин.
Агар кўрик қўлқоплари бўлмаса, стерил ёки ЮДДдан ўтказилган қўлқоплар ишлатилиши мумкин.
Агар техник қўлқоплар бўлмаса, бажариладиган ишларга қараб тоза, стерил ёки ЮДДдан ўтказилган қўлқоплар ишлатилиши мумкин.
Даволаш муассасалари тиббиёт ходимлари қуйидаги сменали кийим тўплами билан таъминланиши керак: халат, қалпоқ ёки рўмол, ниқоб, сменали пойабзал (шиппак). Бундай кийим алоҳида шкафчаларда сақланиши керак. Ифлосланган тақдирда фавқулодда алмаштириш учун махсус кийим тўплами бўлиши лозим. Устки кийим ходимлар кийим-кечак хонасида сақланиши керак.
Даволаш муассасасидан ташқарида тиббий кийим ва пойабзалда бўлишга рухсат этилмайди.
Операция блоклари, туғруқ заллари, боғлаш стационарлари (бўлимлари), шу жумладан, инфекцион касалликлар, фтизиатрик, тери-таносил ихтисослигидаги бўлимларда машғулот ўтаётган талабалар тоза махсус кийимда (шиппак, тиббий халат, қалпоқ ёки қалпоқча) бўлиши лозим.
Инфекция билан зарарланган суюқликларни сачратиш ёки тўкиш эҳтимоли мавжул бўлса, тўсиқлар – ҳимоя кўзойнаклари, ниқоблар, пластик фартуклар жорий қилиниши ва қўлланилиши зарур.
128
Do'stlaringiz bilan baham: |