2-боб. Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш
4. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, мудофаа ишлари бўйича бошқарма (бўлим)ларида, аҳоли турар жойларида, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида қабул ва бўш лавозимлар тўғрисида эълонлар жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида очиқ эшиклар куни ўтказилади.
5. Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.
Номзодларга махсус биометрик параметрлар ўрнатиладиган бўлинмалар ва лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
6. Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларидаги кундузги таълимга ўқишга, ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимга ўқишга, ёши қирқ ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан қирқ ёшдаги ҳам, ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий хизмат стажига, ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — Қарорнинг 5-иловаси билан 6-банднинг тўртинчи хатбошисига киритилаётган ўзгартириш 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхати бўйича ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва ташкилотларига хизматда бўлишнинг энг юқори ёшига тўлган пайтида кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ўттиз ёшдан катта бўлган фуқаролар қабул қилиниши мумкин.
Эркаклар ички ишлар органларидаги хизматга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун ушбу талаб ўрнатилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ходимлар, шунингдек, ички ишлар органларининг катта амалий иш тажрибасига эга пенсионерлари, ушбу банднинг биринчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларини инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2018 й., 07/18/3919/1787-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |