Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори



Download 110,04 Kb.
bet3/31
Sana01.06.2022
Hajmi110,04 Kb.
#624198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг 10 фоизи ҳар йили хизматда самарали натижаларга эришган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ажратилади, бунда уларни ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда мақсадли йўналтиришни таъминлаш вазифаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти зиммасига юклатилади;
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
г) интизомий кенгашлар илтимосномасига кўра, зиммасига юклатилган хизмат мажбуриятларини виждонан бажараётган ва ишда ижобий натижаларга эришган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳар йили болалар соғломлаштириш оромгоҳларига ва санаторий-курорт муассасаларига бепул йўлланмалар берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
I, II ва III даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун»;
«Ички ишлар органларининг фахрий ходими».
10. Қуйидагилар:
Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ички ишлар органларининг Интизом устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
17. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига — амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда фаолият йўналишларининг сифатли ва тўла ҳажмда амалга оширилиши, хизматлар фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилиши, ҳамкорлиги ва марказий аппарат томонидан қабул қилинган бошқарув қарорларининг муқаррар ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилиши бўйича;
барча даражадаги ва соҳавий ички ишлар органларининг раҳбарларига — кадрларни танлаш ва жой-жойига мақсадли қўйиш, жиноятларни ҳисобдан қасддан яширишни таъсирчан олдини олиш, ходимларга нисбатан ўз вақтида ва холислик билан рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини кўриш, уларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлаш, шунингдек раҳбарлик қилаётган бўлинмада ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича;
ички ишлар органлари раҳбарларининг кадрлар бўйича ўринбосарларига — ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган ходимларнинг хизматда кўтарилишини таъминловчи кадрлар захирасини шакллантириш, уларни ўқитиш ва улардан тўлақонли фойдаланиш, шахсий таркиб билан самарали тарбиявий ишни олиб бориш ва хизмат ўташни назорат қилишни ташкил этиш бўйича;
мутахассисларга бириктирилган мураббийларга — ходимларга амалга ошираётган фаолиятида натижадорликка ҳамда юклатилган вазифаларни самарали бажаришга интилишни сингдириш, уларда амалий иш кўникмаларини шакллантириш ва хизмат бурчига ташаббускорлик билан муносабатда бўлишини тарбиялаш бўйича шахсан жавобгарлик юклатилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий Мажлис палаталари билан биргаликда икки ой муддатда жиноятларни ҳисобдан қасддан яшириш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда пул ушлаш ёки мукофот тизимининг аниқ мезонларини белгилаб берувчи, бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини баҳолаш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
икки ой муддатда «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» ва «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» идоравий кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда ички ишлар органлари интизомий кенгашларининг фаолияти тартибини белгиласин;
икки ой муддатда ички ишлар органларида мураббийлик тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда мураббийлар захирасини шакллантириш тартиби, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш билан мураббийлик ишини ташкил қилишни таъсирчан механизмини назарда тутсин;
2018 йилнинг 1 февралига қадар ходимларнинг хизмат, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини сифат жиҳатдан янги тамойиллар асосида ташкил этиш тартибини танқидий қайта кўриб чиқсин, унда унинг мазмуни бўлинмалар эҳтиёжига мос келиши, ҳудуд, лавозим мажбуриятлари ва хизмат хусусияти инобатга олиниши таъминлансин;
2018 йилнинг 1 майга қадар электрон ҳужжат айланиши, ҳужжатларни қайд этиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини, уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларига, унинг ҳудудий бўлинмалари ва бевосита жойлардаги ижрочиларга ўз вақтида етказиш механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин;
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бириктирилган ходимлар (ишчилар) тоифасини инобатга олиб, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида идоравий даволаш-профилактика муассасаларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган госпитални реконструкция қилиш, шунингдек идоравий даволаш-профилактика ва санатория-курорт муассасаларининг ётоқ фондини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳақида молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда таклифлар киритсин;
уч ой муддатда ходимларнинг умумий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, асосий мансабдор шахсларнинг мажбуриятларини, шунингдек ички тартиб қоидаларини белгиловчи Ички ишлар органларининг ички хизмат уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
20. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклатилсин.

Download 110,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish