Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги
“Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоятида ташкил этилган “Сарвар Термиз Сервис”
БСК бошқарув ташкилотининг фаолияти тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли қарори 1-иловасига асосан, эксперимент тариқасида Термиз шаҳридаги “Ўзбекистон”, “Боғишамол”, “Гулистон”, “Гулираъно”, “Алпомиш” ва “Каттабоғ” маҳаллалардаги 113 та кўп қаватли уй жойларни қамраб олган 8 та уй-жой мулкдорлари ширкатларини мақбуллаштириш ҳисобига 1 та “Сарвар Термиз Сервис” БСК бошқарув ташкилоти ташкил этилди.
Ушбу Бошқарув ташкилотини ташкил этиш жараёнида Термиз шаҳридаги 8 та иқтисодий ночор ширкатлар тугатилди.
Ушбу ширкатларнинг жами 757,6 млн сўм кредит қарздорликлари мавжуд бўлиб, шундан муддати ўтган қарздорликлари 95,9 млн сўмни ташкил этган. Дебитор қарздорликлари 2,0 млрд сўмдан ошиб кетган. Шунингдек, ушбу ширкатлар аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича асосий техника ва бошқа воситалар билан таъминланмаган ҳамда фаолият олиб бориш учун биноси ҳам мавжуд бўлмаган. Фаолияти бугунги кун талабига жавоб бермаган.
Бугунги кунда қарорга асосан ташкил этилган Бошқарув ташкилотининг 3 та техника воситалари мавжуддир.
Жумладан, 1 та пассажир дамас, 1 та кобальт ва 1 та чиқинди ташиш юк автомобили мавжуд.
Бундан ташқари бошқарув ташкилоти кундалик таъмирлаш ишларини олиб бориш учун етарли даражада майда механизм ва ускунлар билан таъминланган.
Бошқарув ташкилоти фаолият олиб бориш учун алоҳида бино ажратилган бўлиб, тўлиқ жихозланган.
Бошқарув ташкилотида 24 соат туну-кун ишлайдиган авария дипетчерлик хизмати ташкил этилган бўлиб, (Тел рақами 76-225-07-83) аҳолининг мурожаатларини жойида хал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек телеграмм ижтимоий тармоғида Бошқарув ташкилотининг телеграмм группаси очилиб, барча коммунал соҳа ҳамда мулкдорлар уланган.
Бугунги кунда бошқарув ташкилотида 45 нафар ишчи ходим фаолият юритмоқда. Шундан доимий ишчилар сони 20 нафарни ташкил этади.
Бундан ташқари Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу бошқарув ташкилотида тезкор хизматларни ташкил этиш мақсадида “Haus master” яъни уй устаси тизими жорий этилди.
Ушбу усталар ҳудуддаги кўп квартирали уйларда яшовчи ва профессионал кўникмага эга фуқаролар орасидан танлаб олинган.
“Сарвар Термиз Сервис” БСК бошқарув ташкилоти ташкил этилган 2021 йил июл ойидан 2022 йил январ ойигача худуддаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича 600,0 млн сўмдан ошиқ ишлар бажарилди.
Жумладан,
51 та кўп қаватли уйларнинг ертўлалари таъмирланди, 5 та уйларнинг сув тизими ва 8 та уйларнинг канализация тизими янгиланди, 2 та уйларнинг том қисми мукаммал ва 12 та уйларнинг том қисми жорий таъмирланди, 25 та уйларнинг фасад қисми таъмирланди ҳамда 110 та замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бундан ташқари худдудаги 100 тоннадан ошиқ чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
Бугунги кунда бошқарув ташкилоти томонидан тугатилган ширкатлардан ўтган қарздорликлардан 150,0 млн сўми тижорат банкларига тўлаб берилган. Хозирги кундаги кредит қарздорлиги 607,6 млн сўмни ташкил этади. Ушбу қарздорликлар жорий йилнинг 1 май кунигача тўлиқ тўлаб берилиши режалаштирилган.
Бошқарув ташкилоти ташкил этилмасдан олдин худуддаги ширкатлар томонидан бир ойда ўртача 25-30 млн сўм миқдорида мажбурий бадал маблағлари йиғилган бўлса, бугунги кунда ташкил этилган “Сарвар Термиз Сервис” БСК томонидан томонидан бир ойда ўртача 80-100 млн сўм мажбурий бадал маблағлари йиғилмоқда. БСК томонидан ташкил этилган кундан (июл ойидан) 2021 йилнинг
31 декабр кунига қадар 500,0 млн сўмдан ошиқ мажбурий бадал маблағлари йиғилди.
Бошқарув ташкилоти томонидан худдуддаги бошқа ташкилотлар, Хусусан. 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та мактаб ва 1 та соғлиқни сақлаш муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш бўйича келишув жараёнлари давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |