II. Маънавий-маърифий ишлар
Ўқувчи-ёшларга, айниқса, таълим муассасасида таҳсил олаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил, тарбияси оғир, ўзлаштириши паст ўқувчиларга кўрсатилаётган психологик хизмат.
(Психолог фаолияти, психологик хизматни ташкил этиш тўғрисисдаги Низомнинг мавжудлиги, ижтимоий-психологик мослашув дафтарининг юритилиши, психодиогностика ишлари) (4-жадвал).
Таълим муассасасида психолог Каримова Гулжаҳон фаолият олиб бормоқда. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчилар мавжуд эмас, тарбияси оғир ўқувчилар хам мавжуд эмас, ўқувчиларни ўзлаштириш даражалари педагог-ходимлар томонидан баҳоланиб, уларни рейтинг даражаси аниқланмоқда. Улар билан барча психологик ва маънавий-аҳлоқий ишлар амалга оширилган. Психологик мослашув дафтарлари юритилган. Ўқувчилардан психодиогностика тестлари олинган.
Таълим муассасасида 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилиш аҳволи, таҳсил олаётган ўқувчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган тўгараклар фаолияти талаб даражасида ташкил этилиши.
Таълим муассасасида Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилиши бўйича чора тадбирлар режаси белгиланган. Бугунги кунда коллежда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган тўгараклар фаолияти талаб даражасида ташкил этилган ва ўқувчилар ўртасида режа асосида маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий кўрик-танловлар ва турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, коллеж қошида очилган рассомчилик йўналишидаги тўгарагидаги қизлар томонидан “Аждодларимиз билан фахрланамиз” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди ва ушбу танловда “Мактабгача таълим” йўналиши 11-гуруҳ ўқувчиси Фазилат Иномжонова 1-ўринни эгаллади. Волейбол мусобақасида педагогика коллежининг 07-гуруҳ қизлари 1-ўринни олди. “Қизларжонлар клуби”нинг “Ёш пазанда” тўгараги аъзолари иштирокида очиқ амалий машғулот ўтказилди ва ушбу машғулотда қизлар томонидан баҳорий салат ва таомлар тайёрлаш технологияси намойиш этилди. “Инновация хона”сида “Компютер билимдонлари” тўгараги аъзолари иштирокида “Менинг инновацион ғоям” мавзусидаги очиқ амалий машғулот ўтказилди ва ушбу машғулотда 08-гуруҳ ўқувчиси Муродалиева Дилдоранинг инновацион ғояси энг яхши деб топилди. Шунингдек, шу куни Андижон шаҳридаги “Олтин саҳифа” МЧЖ томонидан барча ўқувчи ва ўқитувчилар учун “Китоб акцияси” ташкил этилди. Акция давомида коллеж Ахборот ресурс маркази учун 145 дона бадиий адабиёт сотиб олинди ва ўқитувчи-ўқувчилар томонидан 156 дона китоб совға қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |