Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/160
Sana28.04.2023
Hajmi2,84 Mb.
#932800
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   160
Bog'liq
referendum

Германия, Франция, 
Испания, Хорватия, Туркия
ва бошқа бир қатор давлатлар 
конституцияларида мустаҳкамланган. 
Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб белгилаш
– 
таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва жамиятдаги 
ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, айниқса, ижтимоий 
ҳимояланмаган ёки эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш 
орқали уларга муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат 
қилади.


10
3-савол:
Янги таҳрирдаги Конституция 
лойиҳасининг 1-моддасида Ўзбекистон – 
дунёвий давлат, деб белгиланмоқда. Бунинг 
аҳамияти нимада?
Жавоб: Дунёвий давлат 
– диний ташкилотлар ва 
бирлашмалар давлатдан ажратилган, давлат бошқаруви диний 
қоидалар билан эмас, Конституция ва қонунчилик ҳужжатлари 
билан тартибга солинадиган давлат ҳисобланади. 
Дунёвий давлат виждoн вa эътиқoд эркинлигининг 
мaвжудлиги, дaвлaтнинг жамият ҳаётида фуқаролар томонидан 
эътиқод қилинаётган динлaргa тенг ва бирдек бетaрaф 
мунoсaбaтдa бўлиши ҳамда 
ҳеч қайси диннинг давлат дини 
сифатида 
ўрнатилмаслиги 
билан тавсифланади. Дунёвий 
давлат фуқароларга таълим 
олиш, шахсий ривожланиш 
йўлини 
мустақил 
танлаш 
имкониятини яратиш ҳамда 
илм-фан ва маданий тараққиётда ижодий эркинликни таъмин-
лашни кўзда тутади.
Дунёвий давлатда дин давлатдан ва сиёсатдан 
ажратилса-да, 
жамиятдан 
ажратилмайди

балки 
инсонларнинг маънавий ва руҳий камолотга эришишининг 
омили бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, дунёвийлик – 
даҳрийлик эмасдир, айни пайтда дунёвий давлат даҳрийликка 
тарғиб этувчи давлат эканлигини англатмайди. Аксинча, 
дунёвий давлатда барча учун виждон ва эътиқод эркинлиги 
ҳуқуқи таъминланади, турли дин вакилларига тенг имконият 
яратиб берилади ҳамда диний эътиқодни чуқур ҳурмат қилган 
ҳолда, дунёвий тараққиёт йўлидан борилади. Энг муҳими, 
дунёвий давлат барча динлар учун нафақат 
тенг шароитлар 
яратиб беришни, балки фуқароларга таълим олиш, шахсий 


11
ривожланиш йўлини мустақил танлаш имкониятини яратиш 
ҳамда илм-фан ва маданий тараққиётда ижодий эркинликни 
таъминлашни кўзда тутади.
Умумий маънода давлат дунёвий давлатда диний масалаларда 
расман бетараф бўлади ёки диний масалаларга аралашишдан 
ўзини тияди. Дунёвий давлатнинг муҳим хусусиятларидан 
бири – турли дин вакилларининг бағрикенглик ва тинч-
тотувликда яшашидир. Жамиятда турли-туман дин ва 
маданиятлар вакиллари мавжуд бўлган ҳолда, давлат бошқаруви 
ва сиёсати бир мафкурага ёки диний қарашга асосланиши 
мақсадга мувофиқ эмас. Бундай шароитда ҳар бир давлат учун 
энг адолатли ва тўғри йўл – дунёвий давлат йўлидир. 
Дунёвий давлат принциплари кўплаб хорижий мамлакатлар 
конституцияларида 

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish