Асосий қисм. Ўзбекистон Республикаси Ташки иктисодий фаолият Миллий баики, унинг фаолияти ва вазифалари хамда хуқукий асослари хақида умумий маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатимиз биринчи Президенти И.Каримовнинг 1991 йил сентабрдаги Фармони билан ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ташки иктисодий фаолият миллий банки” унитар корхонасини аксиядорлик жамияти шаклида кайта ташкил этиш чора- тадбирлари тўгрисида”ги 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сонли карорига асосан Ўзмиллийбанк аксиядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди.
Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамгармаси давлат номидан «Миллий банк» АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.
«Миллий банк» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари:
- хорижий кредит линиялари, халкаро капитал бозоридаги ресурслар, хорижий инвесторлар маблағларини жалб қилиш оркали иктисодиётнинг устувор секторларида йирик инвестицион лойиҳаларни фаол равишда кредитлаш;
- хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш учун инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият масалаларида молиявий маслаҳатлар бериш ва ахборот кўмагини кўрсатиш;
- аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этиш;
- биринчи навбатда миллий валютадаги узок муддатли маблагларни сафарбар килиш ҳисобига банк фаолиятини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш;
- савдо-экспорт молиялаштириш бизнеси маҳсулотларини ривожлантириш ва унинг географиясини кенгайтириш, шунингдек, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини кўллаб-кувватлаш, экспорт килувчиларга консалтинг хизматларини такдим этиш;
- корпоратив мижозларга инвестицион банкинг, жумладан ички ва ташқи бозорларда қимматли коғозларни чикариш ва жойлаштириш хизматларини кўрсатиш.
Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки ўз фаолиятини “Банклар ва банк фаолияти тўгрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошка меъёрий хужжатларга асосан юритади.
Банк фаолиятини ташкил қилишга доир қарорларни ва умумий масалаларни Банк кенгаши кабул килади.