ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ
БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ
МАГИСТРАТУРАСИГА КИРУВЧИЛАР УЧУН
ТЕСТ СИНОВЛАРИ ДАСТУРИ
МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШ
ТОШКЕНТ – 2017
2
Мазкур тест синовлари бўйича магистратурага кириш дастури Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Илмий
кенгашининг 2017 йил ___ _________ ____-сонли мажлис баѐнномаси билан
маъқулланган.
Тузувчилар:
Ш.А. Тошматов
–
Давлат бошқаруви академияси “Монетар ва фискал
сиѐсат асослари” кафедраси мудири, и.ф.д.,
профессор
М.Т. Бақоев
– Давлат
бошқаруви
академияси
“Ахборот-
коммуникация
технологиялари
ва
“электрон
ҳукумат” тизими асослари” кафедраси доценти,
ф-м.ф.н., доцент
Тақризчилар:
Б.Р. Эшчанов
–
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети
профессори, PhD
Л.З. Султанова
–
М.В.Ломоносов
номидаги
Москва
давлат
университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
доценти, пс.ф.н.
3
КИРИШ
Мантиқ қадимги фанлардан бири бўлиб, жамият тарихида икки минг йилдан
кўпроқ давр мобайнида инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш,
атрофдаги одамлар билан мулоқотни тўғри ташкил қилиш учун хизмат қилади.
Шунингдек, мантиқ илмини ўрганиш ҳар бир инсонда, шу жумладан, раҳбар
кадрларда ҳам мантиқий фикр юритиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш
орқали уларнинг ақлий салоҳиятини юксалтиради, дивергент тафаккурлаш
қобилиятини мукаммаллаштиради. Воқеа-ҳодисаларнинг ички ривожланиш
омилларини аниқлаш орқали уларга таъсир ўтказиш, уларни бошқариш усулларини
такомиллаштириш ҳам мантиқий фикрлаш даражасига бевосита боғлиқ.
Ахборотлар оқимидан зарур, ишончли ва етарли маълумотларни танлаш,
уларга танқидий ѐндашиш, фикрларни баҳолаш мезонларини билиш барча бўғин
ва даражадаги раҳбар ходимлар онгли фаолиятини намоѐн этувчи муҳим
омиллардан бири ҳисобланади.
Мантиқий фикрлашдаги чалкашликлар турли мантиқий хатоларга олиб
келади, мулоқот қилиш, бир-бирини тушуниш имконининг камайишига, натижада,
инсонлар ўртасидаги муносабатларда муайян зиддиятларнинг вужудга келишига
сабаб бўлади. Шу боис, мулоқотга киришиш, қўл остидагиларини уюштира билиш
ва бошқариш техникасини эгаллашда раҳбар ходим ўз фикрини асослай олиши
ҳамда унга бошқаларни ишонтира билиши учун унинг нутқ ва тафаккур маданияти
ҳам юқори бўлиши талаб этилади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва
инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 29-бандида
белгиланган Давлат бошқаруви академияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича
қўйилган вазифадан келиб чиқиб, бўлажак раҳбар ходимнинг таҳлилий фикрлаш ва
стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш,
4
ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эгалиги даражасини аниқлашда
мантиқий фикрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Мантиқий фикрлаш даражаси ҳиссиѐтлар ва интуиция билан эмас, балки
рационал билиш қобилияти билан белгиланади. Рационал билиш қобилияти –
интеллект IQ (Intelligence Quotient) тестлари орқали аниқланади. IQ тестлари
натижаси раҳбар ходимнинг турли мураккабликдаги масалаларнинг ечимини
топиш қобилиятини аниқлабгина қолмай, ўз вақтини қандай ташкил этишини,
фаолияти қандай ташкиллаштиришини ҳам билишга ѐрдам беради.
IQ тест натижалари ўртачадан юқори кўрсатгичка эга бўлган шахслар
бошқарувчилик қобилиятини талаб қилувчи соҳаларда ўз вазифасини
муваффақиятли бажариши мумкин.
Мантиқий фикрлаш бўйича тест шахснинг фикрлаши, муаммога тизимли
ѐндашуви, бошқарув қарорлари қабул қилишда тезкорликни аниқлаш юзасидан
ўзига хос афзалликларга эга. Мазкур турдаги тестларнинг афзаллик ѐки
камчиликларини фарқлашда тестлардан кутилаѐтган натижаларнинг мазмуни ва
моҳиятини ҳисобга олиш муҳим. Мантиқий фикрлаш бўйича тестнинг яна бир
афзаллиги шундан иборатки, ушбу тест имтиҳон қабул қилувчига бўлажак раҳбар
кадрнинг кучли ва кучсиз жиҳатлари ҳамда интеллектуал салоҳиятини аниқлаган
ҳолда келгусида ўқитиш йўналишларини белгилаб олиш имконини беради.
Шунингдек, бўлажак раҳбар кадрнинг мантиқий фикрлаш даражасини баҳолаш
орқали келгусида уни мукаммал раҳбар кадр қилиб тайѐрлаш йўналишларини
аниқлаб беради.
Умуман олганда, мантиқий фикрлаш тест саволларига берилган жавоблар
бўйича маълум кўникмаларни баҳолаш орқали истиқболда ўзлаштирилиши зарур
жиҳатларни аниқлаб олишга имкон яратилади.
Мантиқий фикрлашнинг қуйидаги турлари мавжуд: сўзлаш орқали мантиқий
фикрлаш, кўргазмали ифодалаш орқали фикрлаш, кўргазмали ҳаракат орқали
фикрлаш. Шунингдек, назарий ва амалий фикрлаш, назарий ва эмпирик, таҳлилий
ва интуитив, ҳаққонийлик ва мавҳумийлик (воқеликдан ички кечинмаларга ўтиш
билан боғлиқ), ихтиѐрий ва мажбурий фикрлаш турлари мавжуд.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |