Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш



Download 2,9 Mb.
bet39/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

4.1.-жадвал.
Таълим даражаси Индекси бўйича давлатлар рейтинги
(2019 йил)22

РЕЙТИНГ

ДАВЛАТЛАР

ИНДЕКС

1

Германия

0.946

2

Австра­лия

0.923

3

Янги Зелан­дия

0.923

4

Дания

0.920

5

Норвегия

0.919

6

Исландия

0.918

7

Ирландия

0.918

8

Буюк Британия

0.916

9

Финлян­дия

0.915

10

Швеция

0.914

11

Нидер­ланд

0.906

12

Америка Қўшма Штатлари

0.899

13

Швей­цария

0.896

14

Бельгия

0.893

15

Словения

0.893


Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Таълим даражаси Индексини ҳисоб-китоб қилишда мамлакатда таълимга ажратилган маблағлар, таълим тизимининг самарадорлиги, аҳолининг саводхонлик даражаси эътиборга олинади. Эътибор беринг, таълим даражаси Индекси юқори бўлган (топ-15 таликка кирган) мамлакатлар рўйхатида бирорта ҳам қолоқ, ривожланмаган давлат йўқ. Рўйхатдаги барча мамлакатлар турмуш даражаси юқори бўлган қудратли давлатлар саналади.
Демак, келажагимиз билим даргоҳларида яратилади. Мурожаатномада “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя яна бир бор эътироф этилганининг сабаби ҳам шу. Таълим-тарбия тизими учун қолдиқ принципида эмас, аямай маблағ ажратилаётганининг сабаби ҳам шу. Мактабгача таълим қамровини оширишга бюджетдан 600 миллиард субсидия берилишининг сабаби ҳам шу. 30 та янги мактаб қуриш, 320 та мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2 триллион сўм ажратилишининг сабаби ҳам шу. Халқ таълими ходимларини рағбатлантиришга 330 миллиард сўм йўналтирилиши, ўқитувчиларга устама тўловлар учун бюджетдан 400 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилишининг сабаби ҳам шу.
Айни пайтда фақат молиялаштириш ҳисобига таълим сифатини ошириб бўлмаслиги аниқ. Шу боисдан, Мурожаатномада ўқув-услубий масалалар, барча ҳудудларда юқори сифатли таълимни таъминлаш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш, мактаб давриданоқ ёшларни “касбга ўргатиш” каби муаммолар кўтарилган. Энг муҳими, мактаб таълими сифатини оширишда ўқитувчилар ҳал қилувчи роль ўйнаши эътиборга олиниб, уларнинг мақомини кўтариш ва муносиб ҳақ тўлаш, уларнинг касб малакасини ошириш ва рағбатлантириш чоралари кўрилган.
Нега деганда, таълим сифати ўқитувчиларнинг иш сифатидан юқори бўлмаслиги исбот талаб қилмайдиган аксиома. Финляндия, Япония ва Жанубий Корея каби мамлакатларда таълим сифатини ошириш тўрт йўналишда амалга оширилади:
биринчидан, ўқитувчилик касбига энг яхши, сараланган, истеъдодли кадрларни жалб қилиш механизмлари амал қилади;
иккинчидан, ўқитувчиларнинг бошланғич иш ҳақини баланд қилиш чоралари кўрилган;
учинчидан, ўқитувчилик касбининг мақомини ошириш, бу касбнинг жозибадорлигини ошириш борасида чуқур ўйланган ишлар амалга оширилади;
тўртинчидан, ўқитувчиларнинг доимий малака ошириши ва ўқитишнинг илғор методикаларини ўзлаштириши учун барча шароитлар яратилган;
бешинчидан, мамлакатдаги ҳар бир бола ҳеч бир истисносиз (яшаш жойи, жисмоний имкониятларидан қатъи назар) юқори сифатли таълимдан баҳраманд бўлиши таъминланган23.

Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Мурожаатномада ўқитувчиларнинг “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида ўз малакасини узлуксиз ошириб боришини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташаббус ҳам илгари сурилди. Инглиз тилида “Life-long learning” бирикмаси тариқасида эндигина урф бўлаётган бу тамойил динимизда “Бешикдан то қабргача илм изла” Ҳадисида келтирилган бўлиб, билим олишда тўхтамаслик талабини ўзида ифодалайди.
Мурожаатномада пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори сифатли таълимни таъминлашга қаратилган ташаббус илгари сурилди: бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланиши таъкидланди. Бундай чора мамлакатдаги ҳар бир ўқувчи ҳеч бир истисносиз юқори сифатли таълимдан баҳраманд бўлишини таъминлайди. Зеро, таълим сифати пировардида шу ҳудуддаги турмуш сифатига, ҳаёт сифатига белгиловчи таъсир кўрсатади.
Ўткир Ҳошимов мактаб ўқитувчилари меҳнатига ажойиб тарзда қиёсий баҳо берган: “Деҳқон ерга нобоп уруғ сепса, аччиқ «ҳосили»ни бир ўзи ўриб олади. Ўша йили. Ўқитувчи боланинг қалбига нобоп уруғ сепса, аччиқ ҳосилини бутун жамият ўриб олади. Йигирма йилдан кейин. Муаллим моддий бойлик яратмайди, дейдиганлар жамиятни ичидан портлатувчи бомбадир!”24.
Мурожаатномада олий таълим қамрови ва сифатини ошириш, илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, докторантлар сонини 4,5 мингтага етказиш вазифаси илгари сурилди. Бир қараганда, бу вазифа бюджетга 240 миллиард сўмлик юк бўлиб тушади. Лекин ақл чиғириғидан ўтказадиган бўлсак, ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан ортиғи “билимлар иқтисодиёти” ҳисобидан, яъни инновациялар ва юқори малакали кадрлар томонидан яратилаётгани айни ҳақиқат. Мурожаатномада буюк шоиримиз Мир Алишер Навоийнинг “Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт”, деган ҳикматлари келтирилган ва қуйидагича шарҳланган: “одамларга қуёшдек беминнат нур таратишни, яхшилик қилишни истайдиган инсон, камолотга интилиб, турли илм ва касб-ҳунарларни ўзлаштириши лозим”. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ёшларга иқтисодий ривожланиш ва илмий-техникавий тараққиётнинг асосий иштирокчилари сифатида қаралмоқда.

Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Дарвоқе, “билимлар иқтисодиёти”да ақлий меҳнат улуши ортади, билимларга эҳтиёж кучаяди, ижодкорлик талаб этилади. Шу нуқтаи назардан Мурожаатномада “билимлар иқтисодиёти” сари яна бир дадил қадам ташланди. Етакчи олийгоҳларга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилиши ҳамда уларнинг илмий кенгашларига илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколатининг ўтказилиши қайд этилди. Бу эса таълим ва илм-фан соҳасидаги кўплаб янгиликларни бюрократик тўсиқларсиз, келишувларсиз, имзо йиғишларсиз, қисқа муддатларда амалиётга жорий қилишга кенг йўл очади.
Ёшларнинг тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш, инсон капиталига сармояларни кўпайтириш масалалари ҳам Мурожаатномадан ўрин олган. Иқтисодий фаол аҳоли қатлами сифатида ёшлар меҳнат ресурсларининг салмоқли қисмини ташкил этади. Мурожаатномадан ўрин олган вазифалар ёшларни арзон ишчи кучи сифатида тайёрлашни эмас, балки малакали ишчилар сифатида етиштиришни назарда тутади.
Мурожаатномада алоҳида эътиборга муҳтож ёшларимизга меҳр-мурувват кўрсатиш инсоний бурч сифатида талқин қилинган. Шу туфайли эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилишига рағбат берилган. Бундай алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган фарзандларимиз оз эмас, улар – 150 минг нафар. Шулардан 900 нафар чин етим ёшларни 2021 йилда уй-жой билан таъминлаш, жайдари қилиб айтганда, “Ватанли қилиш” вазифаси Мурожаатномада илгари сурилди.
Ўзбек халқи удумига кўра, фарзандни уйли-жойли қилиш ота-она зиммасидаги вазифадир. Бизда ота-оналар бу вазифани уддаламаса, ўзини хотиржам ҳис қила олмайди. Бироқ тақдир тақозоси билан она-она меҳридан мосуво бўлиб вояга етаётган ёшларни “Ватанли” қилиш”ни давлат ўз зиммасига олди, давлатимиз раҳбари бундай одамларга “оталик” қилишни ўз бурчи деб билди, уларнинг қалбларига меҳр уруғларини қадади.

Бир сўз билан айтганда, бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган, яхлит ва узлуксиз тизим яратилади.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Мурожаатномада илгари сурилган вазифалар давлатнинг ижтимоий мададига муҳтож одамлар: эҳтиёжманд ва ночор оилалар, имконияти чекланганлар, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган шахсларга тўкисликни раво кўриш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмасликларига кўмаклашишга йўналтирилган. Пировардида бу ёшлар Президентнинг ғамхўрлигини ўз тақдирида ҳис қилади, имконияти чекланган бўлса-да, ҳамма билан ҳуқуқи тенглигини, яъни ҳуқуқий имконияти чекланмаганини англайди, ота-она меҳри насиб қилмаса-да, давлат раҳбаридан меҳр кўради, адолатли ва инсонпарвар сиёсатдан кўнгли тўқ бўлади.
Бола туғилганидан бошлаб 30 ёшигача давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ундан кўмак олиши Мурожаатномада белгиланди. Бу дегани, шу вақт оралиғида ёшлар давлат сиёсатининг объекти бўлади. Бироқ ёшлар тимсолидаги инсон капиталини бундай тизимли ва узлуксиз ривожлантириш натижасида 30 ёшдан кейин давлат сиёсатининг, ижтимоий ҳаётнинг субъекти, яъни ислоҳотлар ташаббускорига, жамиятнинг ҳал қилувчи кучига айланади. Ва бундай ёшларнинг фаолиятидан кўнгилни тўқ қилса ҳам бўлаверади, чунки улар ватанпарвар, билимни қадрлайдиган, инновацияларга очиқ, кўнгли меҳрли, ўзининг тўлиб-тошган энергиясини бунёдкорликка йўналтирадиган фуқаролар бўлиб шаклланади.

Келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлади.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Мурожаатномада тиббиёт соҳаси яна бир муҳим йўналиш сифатида белгиланди ва йил номида акс эттирилди. Бунинг жиддий сабаби бор, албатта. 2020 йил инсоният учун оғир келди: инсон жонига азоб берадиган касалликлар рўйхати яна биттага кўпайди. Тарихий тараққиёт давомида одамзод тўқнашган офатлар орасида COVID-19 деб ном олган бу ёв арзимас заррачадек туюлар, эҳтимол. Лекин бу митти қотил бутун дунёни ларзага келтиряпти, инсоният билан ҳаёт-мамот жанги олиб боряпти. Вирус “яшин тезлигида” ажал уруғини сочиб, кунига минглаб кишини мавҳ этмоқда, ўз асирларини тутдай тўкмоқда. У мамлакатлар ўртасидаги чегараларни назар-писанд қилмаяпти, мартаба-лавозимларни фарқламаяпти, ёшу-қарини ажратмаяпти. Ана шундай фалокат билан тўқнашиш, унинг қирғинбарот табиатига гувоҳ бўлиш, унга қарши ақл ва сабр билан қуролланган ҳолда курашиш пешонамизга битилган экан. Бошқача айтганда, Ўзбекистон тарихининг коронавирусга қарши кураш билан боғлиқ саҳифасини ёзиш бизнинг авлод чекига тушди.
Аслида жанг майдонининг олдинги сафларида азиз жонини гаровга қўйиб шифокорлар хизмат қилмоқда. Коронавирус қурбонлари сонининг камлиги ҳам Ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари хизматидир. Айни пайтда коронавирусга чап беришда, бу синовдан кам талафот билан ўтишимизга сабаб бўлган омиллар талайгина. Шулардан энг муҳими – ўз вақтида ва оқилона қабул қилинган бошқарув қарорларидир. Коронавирусга қарши эмлаш тадбирларини амалга ошириш, санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, телемедицинани ривожлантириш каби Мурожаатномадан ўрин олган ташаббусларни ҳам ана шундай қарорлар қаторига қўшиш мумкин.
Мурожаатномада, шунингдек, “она ва бола соғлиғига эътибор – жамият келажагига эътибордир” деган даъват янгради. Эътиборни тортадиган нарса шуки, Мурожаатномада 2021 йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар бепул тарқатилиши ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.
Ҳар қандай витамин организмни умумий қувватлантиришга хизмат қилишини яхши биламиз. Оғир оёқ аёллар учун, уларнинг вужудида ўсаётган бола учун бундай мадорнинг зарурлиги ҳақида гапиришнинг ҳожати ҳам бўлмаса керак. Бу ташаббус асосида тарқатиладиган дармонлар қанчадан-қанча юклик аёлларга мадад, уларнинг жонидан бино бўлаётган зурриётларига шак-шубҳасиз озуқа бўлади. Лекин масалага кенгроқ қарасак, она вужудида куртакдай унаётган вақтиданоқ пуштимизнинг тани сиҳатлигини ўйлаш, наслимизнинг ақли расо, сулоламизнинг палаги бақувват, зотимизнинг нуқсонсиз бўлиши тўғрисида жон куйдирилаётганига иқрор бўламиз. Мурожаатномада тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш заруратининг белгилангани ҳам айни мақсадга хизмат қилади.
Мурожаатномада жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш – аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим омил экани ҳам кўрсатиб берилди. Дарҳақиқат, спорт саломатликка ижобий таъсир кўрсатади. Чунки мунтазам спорт машғулотларни инсон организмини чиниқтиради, унинг иммунитетини оширади, ва демакки, касалликларга қарши курашувчанлигини орттиради. Бундан ташқари, “соғ танда – соғлом ақл” бўлади. Шунингдек, спорт ёшларнинг характерини тоблайди, уларнинг иродасини кучайтиради, ўзига ишончни мустаҳкамлайди, метин интизомга ўргатади. Ва ниҳоят, спорт давлатимизни дунёга танитиш воситаси бўлиб, нуфузли халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган машҳур спортчилар бунга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Шу нуқтаи назардан, жисмоний тарбия ва спортни нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламлари ўртасида оммалаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига ошно қилиш халқимизнинг тани сиҳатини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Мурожаатномада кўзланган марраларга эришиш истиқболимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Шунинг баробарида Мурожаатномани самарали ҳужжатга айлантирадиган нарса – унинг ижросидир. Бу эса Мурожаатномадан ўрин олган ташаббусларни амалга оширишга қўшажак ҳиссамиз ҳақида ўйлаб кўришга ундайди. Чунки бу ташаббусларнинг амалий рўёби ҳар биримизга дохил ҳодисадир. Ва, табиийки, Мурожаатномадан ўрин олган ғояларнинг ижросидан ҳамма бирдек манфаатдор.



Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish