Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


Макроиқтисодий барқарорлик – иқтисодий ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори



Download 2,9 Mb.
bet34/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

3.4 Макроиқтисодий барқарорлик – иқтисодий ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори

Ҳар бир мамлакат иқтисодий сиёсатининг бош мақсади макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдан иборатдир.


Макроиқтисодий сиёсат – мамлакатда ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, нархлар барқарорлигини ушлаб туриш ва инфляцияни олдини олиш, бюджет мувозанатини сақлаш, ташқи савдода ижобий сальдони таъминлаш, валюта бозоридаги барқарорликни таъминаш, оқилона пул-кредит ҳамда солиқ-бюджет сиёсати юритиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Хусусан, пул-кредит ва солиқ бюджет сиёсатида мазкур соҳаларнинг ижро органлари ўртасида мувофиқлаштириш механизмига эҳтиёж иқтисодий сиёсатнинг исталган якуний мақсадларига эришиш учун зарур ҳисобланади.
Маълумки, инфляция даражасини пасайтириш Марказий банкларнинг бош мақсадларидан биридир. Инфляциянинг юқори даражада намоён бўлиши иқтисодий ўсишнинг секинлашига ва аҳоли даромадларининг реал қийматининг тушиб кетишига олиб келади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин марказий банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти кучайиб борди. Улар юқорида келтирган мақсадга эришиш йўлида бир қанча усуллардан фойдаланишган. Жумладан 1970 йиллардаги “нефт инқирози” натижасида кўплаб ривожланган давлатлар иқтисодиётида кузатилган юқори даражадаги инфляцияга Марказий банклар асосан пул массаси ўсишини таргетлаш орқали курашган ва бу ўзининг ижобий натижасини берган. Аммо 1990 йилдан кейин марказий банклар инфляцияни билвосита эмас балки бевосита тартибга солиш учун тўғридан-тўғри инфляцияни таргетлашга ўтишган19.





3.3.-диаграмма. 2001-2020 йилларда Ўзбекистондаги инфляция даражалари (%)

Ўзбекистонда мустақилликдан кейинги даврида юқори инфляция даражаси кузатилган ва фақатгина 2003-2016 йилларда инфляция даражаси деярли бир хил бўлишига эришган. 2017 йилдан инфляция даражасининг ошиши кузатилган. Бу ҳолатнинг асосий сабаби сифатида йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар, хусусан кенг қамровли давлат дастурларининг бажарилиши, нақд пул масаласининг ҳал этилиши, миллий валютамизнинг эркин конвертирланиши таъминланиши ва бошқа шу каби долзарб масалаларни келтириб ўтиш мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бунга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3272-сонли Қарори асос бўлди.


Инфляцион таргетлаш, инфляция ҳали ўзи ҳақида билдирмасдан туриб, инфляцион чоралар кўриш имконини беради. Инфляцион таргетлашнинг моҳияти шундан иборатки, бунда Марказий банк инфляциянинг мақсадли кўрсаткичини белгилайди ва унга эришиш учун барча инструментлардан фойдаланади. Инфляцион таргетлашдан фойдаланаётган мамлакатлар, Марказий банкларнинг стандарт усулларга қараганда пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. 1990 йилда Янги Зеландия биринчилардан бўлиб инфляцион таргетлашга ўтган бўлса, 2005 йилга қадар асосан индустриал ривожланган давлатлар Марказий банклари бу каби таргетлашга ўтишган. 2005 йилдан ҳозирги даврга қадар инфляцион таргетлашга ўтган давлатлар қаторида ривожланаётган давлатларнинг улуши катта қисмни ташкил этмоқда.

Пул-кредит сиёсатида қўлланиладиган пул-кредит инструментларидан фаол фойдаланган ҳолда барча монитар омилларнинг инфля-цияга таъсирини камайтириш чораларини кўриш лозим.

Шавкат МИРЗИЁЕВ


Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Умумиқти-содий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириш ама-лиётини такомиллаштириш, бунда иқтисодий ўсиш, давлат бюджети-нинг баланслашганлиги ва иқтисодиётдаги нархлар даражасининг барқарорлиги бўйича ўзаро ҳаракатлар ва мақсадларнинг келишилганлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш” – босқичма-босқич инфляциявий таргетлашга ўтиш йўлларидан бири сифатида таклиф этилган20.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг “Йўл харитаси”да макроиқтисодий институтларни кучайтириш ва макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш вазифалари белгиланган2. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш йўналишида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур ислоҳотлар кўпроқ амалий характерга эга бўлиб, бевосита мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий ҳаётида, меҳнат фаолиятида ўзининг ижобий натижаларини кўрсата олди.
Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида қуйидаги-ларга яна бир бор алоҳида аҳамият берилди. Бунга эришишнинг асосий йўллари энг аввало, пул-кредит сиёсатида қўлланиладиган пул-кредит инструментлари-дан фаол фойдаланган ҳолда барча монитар омилларнинг инфляцияга таъсирини камай-тириш чораларини кўришдан иборат. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъмин-лашга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида импорт соҳасидаги бож тўловлари бўйича берилган имтиёзлар яна бир йилга узайтирилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълумот берди. Қўмита 2020 йил давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифларнинг ўсиш даражаси 11,1 фоиз бўлганини маълум қилди. 2019 йил ушбу кўрсаткич 15,2 фоиз бўлган эди. Қайд этилишича, 2020 йилнинг сўнгги ойида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил этган. Мамлакатда 2020 йилнинг июнь-июль ойларида истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 2019 йилдаги мос даврга нисбатан пасайган. ИНИ ўсиш суръати фақат сентабр ойига келиб, март ойидаги кўрсат-кичдан ўтиб кетган. Инфляциянинг ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари нархида кузатилган, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳамда хизматлар тарифида ойлик инфляция 1 фоизни ҳам ташкил этмаган21. Мамлакатимизда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бу борада кафолатланган заҳирани яратиш ва уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратилган. Мазкур масалада Ҳукумат ва ҳокимликлар томонидан барча чоралар кўрилмоқда ҳамда бу масала мамлакат Президентининг доимий назоратидадир.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish