Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш



Download 2,9 Mb.
bet3/54
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#217054
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Рисола

V БОБ. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ТАШҚИ СИЁСАТ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР. ВАТАНПАРВАРЛИК ‒ ИНСОНИЙЛИКНИНГ ОЛИЙ ТИМСОЛИ

92

5.1 Миллатлараро дўстлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши

92


5.2 Cамарали ташқи сиёсат йўналишидаги янги вазифалар

95



I БОБ. МУРОЖААТНОМАДА ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДАГИ ЯНГИ ВАЗИФАЛАР
1.1. Давлат бошқаруви самарадорлигига эришиш– устувор вазифа



“Ислоҳотларимиз халқимизнинг кундалик ҳаётида ўз ифодасини топиши, кутган натижаларимизга эришиш кўп жиҳатдан давлат бошқарувидаги самарадорликка бевосита боғлиқ”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Ҳар қандай мамлакатда, самарали бошқарув тизими бўлиши, мамлакат тараққиётига таъсир қилади. Бошқарув тизимини издан чиқиши ҳар қандай давлатни инқирозга учратади. Бундай воқеани биз қудратли давлат – собиқ Совет Иттифоқининг тарқаб кетганида кўрдик. 80-йилларнинг иккинчи ярмида мамлакат раҳбарлигига ношуд, қатъиятсиз фақат ўз фикрига таянган шахсларнинг келиши, бошқарувни издан чиқарди, марказ қарорлари жойларда ижро этилмади, бу иқтисодиётга салбий таъсир қилди, ҳалқнинг турмуш даражаси пасайди, норозиликлар кучайди. Натижада дунёдаги энг қудратли давлатлардан бири жаҳон харитасидан изсиз йўқолди.
Мустақиллик натижасида Ўзбекистон ўзининг бошқарув тизимини ташкил қилар экан, жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб давлат ҳокимиятини ҳокимиятлар бўлиниши принципида ташкил қилишни мақсад қилиб қўйди. Бу эса давлат бошқарувини ташкил қилишда муҳим роль ўйнади.
Бу 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямизда бу – ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Давлат бошқарувини демократик характерига мос равишда мансабдор шахслар ва давлат органларининг фуқаролар олдида маъсуллиги конституциявий принцип сифатида белгиланди. Конституция шу асосда давлат бошқарувининг ҳуқуқий асоси бўлиб қолди. Кейинчалик давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича уринишлар бўлди.
Лекин мамлакатимизда вужудга келган: қонунларга эътиборсизлик ва оғзаки кўрсатмаларнинг қонунлардан устунлиги; давлат органлари, мансабдор шахслар фоалияти устидан самарали жамоат назорати йўқлиги; давлат органлари фаолиятини ёпиқлиги; ОАВ иши талаб даражасида ташкил қилинмаганлиги; кадрларни танлаш, жой-жойига қўйишнинг мукаммал тизими яратилмаганлиги; давлат хизматчиларининг ижтимоий-моддий таъминоти ва ҳуқуқий ҳимояси эътибордан четда қолганлиги; коррупция ҳолатларининг кучайиб кетиши мамлакатимиз бошқарув тизимига ва тараққиётига тўсқинлик қилиб қолди.
2016 йил охирида мамлакатимизга янги Президент сифатида Шавкат Мирзиёев сайлангач, давлат қурилиши ва бошқарувини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Қабул қилинган, 2017-2021 йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва у асосда вужудга келган “Маъмурий ислоҳотлар конципциясида”, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари белгиланди.
Қилинган ишлар натижасида ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент (вакиллик) назорати кучайтирилди; қонун ижодкорлиги сифати яхшиланди; сиёсий партиялар фаолиятида рақобат муҳити бўлиши чора-тадбирлари кўрилди; давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоатчилик назорати кучайтирилди; бошқарувда асосий куч – давлат хизматчиларининг касбий тайёрганлиги, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини кенгайтириш чоралари кўрилди; ҳалқ билан мулоқотнинг самарали механизмлари жорий этилди; маҳалла институтини жамоат бошқарувидаги ўрни кучайтирилди; бошқарувга ахборот технологияларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари кўрилди. Бу қилинган ишлар натижаси ҳар бир жабҳа ва соҳада кўринмоқда.
Фақат битта “Ҳалқ қабулхоналари” мисолида кўрадига бўлсак кўплаб муаммоларни ҳал бўлганлигини, узоқ вақт ечимини топмаган масалалар ўз ечимини топганлигини кўрамиз.
Шу юқорида баён қилинганлар давлат бошқарувимизни такомиллашиб бораётганлиги ва шу нарса ҳалқнинг онгига, дунёқарашига ижобий таъсир қилаётганлигини кўрсатади. Халқнинг қийин, оғир шароитларда бирлашиши, давлат қонун-қоидаларини ихтиёрий бажариши, ҳокимиятнинг қарор ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқарув тизимига берилган энг ҳаққоний баҳодир.
Лекин қилинган ишлар билан чекланиб қолмаслик, олға интилиш, амалга оширилган ишларга маҳлиё бўлиб қолмаслик, қилинган ишлар билан фахрланмай уларни танқидий баҳолаш ҳозирги кун талаби ва мувафаққиятлар гаровидир.
2020 йил инсоният тарихида оғир синов йили бўлди. Вужудга келган пандемия мамлакатимизда ҳам таъсирини кўрсатиб, ҳалқимиз бардошини, оғир синовларга чидамлилигини, нималарга қодир эканлигини синовдан ўтказди. Бу мудҳиш офат давлат бошқарув тизимимизга, ҳалқнинг онги, хавф-ҳатар йўлида бирлаша олиш қобилияти кучли эканлигини кўрсатди.
Ўзбекистон Президенти 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида, “Тўпланган тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кучли ва самарали бошқарув тизимига, бир ёқадан бош чиқариб яшайдиган аҳолига эга бўлган давлатлар пандемиянинг кенг тарқалиш ҳавфини ўз вақтида бартараф этишга қодир бўлади. ” 1 – деб вазиятга тўғри баҳо берди.
Бу ерда ҳавф-хатарни олдини олиш, уни ривожланиб кетмаслигини олдини олувчи икки шарт кўрсатилди. Биринчи, кучли ва самарали бошқарув тизимига эга бўлиш, иккинчи, ҳалқнинг бир ёқадан бош чиқариши, бирдамлиги.
Президентнинг 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномасида амалга оширилган ишларга холисон баҳо берилиши билан, мамлакатимизнинг равнақи учун, фаровон ҳаётга эришиш учун қилинадиган ишлар белгилаб берилди. Улкан ва масъулиятли вазифалар орасида давлат бошқарувини самарадорлигини оиширишга ҳам алоҳида урғу берилди.
Аввалги Мурожаатномада ҳам муҳим вазифалар белгиланиб, уларни мувафаққиятли ҳал қилишнинг шарти самарали бошқарув тизимини шакллантириш эканлиги давлат бошлиғи томонидан эътироф этилган эди.
Бу Мурожаатда ҳам кучли ва самарали бошқарув тизимига эга бўлган давлатлар дунёда рўй берган энг мудҳиш офат – пандемиянинг кенг тарқалишига, уни бартараф этишга қодир бўлиши таъкидланди. Бошқарув тизими мукаммал бўлган мамлакатлардагина ҳокимият билан ҳалқ ҳомкорлиги бўлиши бизнинг тажрибамизда яна бир бор ўз исботини топди.

“Ҳар томонлама мукаммал ва самарали бошқарув тизимини яратиш – олдимизда турган улкан вазифаларни бажаришнинг асосий шартидир”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Ҳақиқатдан ҳам тажриба шуни кўрсатмоқдаки, турли жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар кундалик ҳаётда ўз ифодасини топиши, кутилган натижаларга эришиш Президент таъкидлаганидек, давлат бошқаруви самарадорлигига боғлиқ. Давлат бошқарувини самарадорлигига эришиш учун Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепцияси асосида кейинги йилларда салмоқли ишлар амалга оширилди. Давлат бошқарувининг ҳуқуқий асослари кенгайди, институционал тузилмалар кучайтирилди. Давлат бошқарувидаги асосий куч – Давлат хизматчилари, раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни танлаб олиш тизими макомиллаштирилди.
Лекин ҳозир ҳам мукаммал давлат бошқаруви тизимига эга бўлдик деб айта олмаймиз. Ҳали ҳам ижтимоий ҳаётда ўсишга, барқарорликка, ислоҳотлардан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилаётган иллатлар мавжуд бўлиб, улар бошқарувнинг самарадорлигига тўсқинлик қилмоқда.
Шунинг учун ҳам Мурожаатномада давлат бошқарувининг самарадорлигига урғу берилди ва самарадорликка тўсқинлик қилаётган асосий сабаблар ҳамда уларни бартарф этишнинг йўллари белгиланди.
Давлат бошқарувидаги муаммолар сифатида вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш ҳаддан ташқари марказлашганлиги; уларнинг вазифалари аниқ белгиланмаганлиги, шу сабабли улар бир бирини такрорлаш ҳолати мавжудлиги; раҳбарлар масалани ҳал қилишда ташаббус кўрсата олмаслиги; раҳбарларнинг малакаси, қатъияти етишмаслиги ёки коррупцияга берилганлиги; қонун ҳужжатларини аҳолига, масъулларга етказиш, уларга ҳужжат моҳиятини тушунтириш ишларини етарли эмаслиги кабилар очиқ-ойдин кўрсатиб берилди.
Давлат бошқарувининг самарали бўлиши учун, кучли ҳуқуқий асос бўлиши; аниқ вазифа ва ваколатларга эга давлат органлари бўлиши; давлат органларида малакали, билимли, ташаббускор, фақат қонунга итоат этувчи раҳбар ва ходимлар бўлиши; кучли ижро интизоми бўлиши ва энг муҳими фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқаришда фаол ва онгли иштирок этишлари керак. Президент Мурожаатномада ана шу ҳолатларни кучайтириш ва улар асосида фаолият кўрсатишни белгилаб бердилар.
Бу ерда давлат бошқарувида жамоатчиликка таяниш алоҳида аҳамият касб этади. Бу билан биринчидан фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирокини кенгайтириш, иккинчидан давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш назарда тутилади.
Мамлакатимизда “Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”ни, Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасида “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг доимий вакили” институтини ташкил этиш, “жамоатчилик эшитувлари” ва “жамоатчилик мониторинги” тизимини жорий этиш, маҳалла раисига маҳаллий кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифлар, давлат бошқарувида жамоатчилик назоратини кучайтириш механизмларини мустаҳкамлаш ва кучайтиришга қаратилган кучли воситадир. Шунингдек, уларнинг фаолияти орқали фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида иштироки янада кенгаяди.
Мамлакатимиз ҳаётида 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси муҳим роль ўйнамоқда. Лекин унинг айрим кўрсатмаларини янада чуқурроқ амалга ошириш зарурати келиб чиқмоқда. Жумладан, мазкур ҳужжатда давлат ижрочиларини номарказлаштириш йўли белгиланган эди. Мурожаатда давлат идораларининг қабул қилаётган қарорлари ҳозиргача ўта марказлашганлиги эътироф этилди. Шу масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деб эълон қилиниб, “... барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши, одамлар сезадиган натижани таъминлаши шарт” – деб муҳим кўрсатма берилди.

“Жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш зарур”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идоралар ва ҳокимлар ишини баҳолашда бош мезон сифатида белгиланиши эса давлат бошқарувини юқори босқичга олиб чиқувчи янги механизм сифатида намоён бўлади.
Давлат бошқаруви самарадорлингини оширишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди:

  • идоралар вазифасини аниқ белгилаш, такрорлашга ўрин қолдирмаслик;

  • раҳбарларни ташаббускорлиги, билими, малакаси, катъиятини шакллантириш;

  • рақамли технологияларни кенг қўллаш ҳисобидан ходимлар сони ва иш жараёнларини оптималлаштириш;

  • барча ходимларни замонавий ахборот технологиялар асосида ишлашга ўргатиш;

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳалла институти фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

  • фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ННТ ва ОАВни қўллаб қувватлашни давом эттириш.

Мазкур вазифаларнинг бажарилиши натижасида, қонун усутворлигини таъминланади; кучли иқтисодиёт яратилади; маблағлар тежалади; халқнинг фаравон турмуши таъминланади; фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланади; жамоат ҳавфсизлиги ва ҳуқуқий тарғибот мамлакат мудофаа қобилияти, хавфсизлиги таъминланади; коррупция ҳолатлари камаяди; давлат идораларидаги қўнимсизлик барҳам топади.
Хулоса қилиб айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларини бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносабат шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун рахбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги рахбарлар – вазир ёки ҳоким бўладими, идора ёки ташкилот бошлиғи бўладими, ўзини одоб-аҳлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарур” деган сўзлари амалга ошса давлат бошқаруви янада мукаммал бўлади, унга халқ ишонади ва ҳар доим қўллаб қувватлайди.



Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish