Манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
ТЕСТЛАР
1. Фуқароларнинг давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қайси органга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади?
А.* Судга.
В. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органига.
С. Ҳокимга.
Д. Прокурорга.
2. Ким фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили ҳисобланади?
А.* Ўзбекистон Республикасининг Президенти.
В. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
С. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги.
Д. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
3. Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда давлат хизматчилари қуйидаги қайси ҳаракатларни дарҳол амалга оширишлари шарт?
А)* Ўз раҳбарини хабардор қилиши керак.
Б) Уни бартараф этиш режасини ишлаб чиқиши лозим.
В) Мазкур ҳолатни сир тутиши лозим.
Г) Судга мурожаат чқилиши лозим.
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси қайси органлар томонидан ўтказилади?
А) * Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари
B) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари
C) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари
D) Тошкент давлат юридик университети
5. Қуйидагилардан қайси бири коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади?
А) * Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари
B) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
C) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
D) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
АДАБИЁТЛАР
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни // 2017 йил 3-январь, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 07/20/4761/1001-сон.
Давлат хизмати. Ўқув қўлланма / Х.Азизов, А.Йўлдошев ва бошқ. – Тошкент: Tafakkur qanoti, 2019. – 248 б.
Хожиев Э.Т., Исмаилова Г.С., Рахимова М.А. Давлат хизмати. Ўқув қўлланма. – Тошкент: 2015. -172 б.
Исмаилов Б.И., Исмаилов Б.И. Хорижий давлатларда мансабдор шахслар активларини декларация қилиш. - Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси. 2019. - 62 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |