Юртимизда тадбиркорлик нима учун кутилган даражада ривожланмаяпти? Чунки бу соҳа вакилларини асоссиз равишда текшириш ҳолатлари кўп. Очиғини айтганда, тадбиркорликнинг эркин ривожланишига ўзимиз – давлат идоралари йўл қўймаяпмиз. Ҳеч кимга керак бўлмаган тартиб-таомиллар ҳамон сақланиб қолмоқда, жойларда кўпгина амалдорлар фақат ўз шахсий манфаатини ўйлаб иш кўрмоқда. Бу ҳақда гапирганда, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Уинстон Черчиллнинг бир гапи беихтиёр эсга тушади. Қаранг, у нима деб ёзган экан: “Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, фақат саноқли одамларгина тадбиркор деганда оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади”. - Юртимизда тадбиркорлик нима учун кутилган даражада ривожланмаяпти? Чунки бу соҳа вакилларини асоссиз равишда текшириш ҳолатлари кўп. Очиғини айтганда, тадбиркорликнинг эркин ривожланишига ўзимиз – давлат идоралари йўл қўймаяпмиз. Ҳеч кимга керак бўлмаган тартиб-таомиллар ҳамон сақланиб қолмоқда, жойларда кўпгина амалдорлар фақат ўз шахсий манфаатини ўйлаб иш кўрмоқда. Бу ҳақда гапирганда, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Уинстон Черчиллнинг бир гапи беихтиёр эсга тушади. Қаранг, у нима деб ёзган экан: “Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, фақат саноқли одамларгина тадбиркор деганда оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади”.
Бозор иқтисодиёти шароитида тенг ва ҳалол рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада самарали таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Кўпчиликка яхши аён: божхона тартиб-таомилларининг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, экспорт-импорт ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон 190 та давлат орасида 175-ўринда тургани ачинарли, албатта. Айтайлик, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун Бельгияда 1 соат кифоя қилса, бизда бунга 1 ойлаб муддат сарфланади. - Бозор иқтисодиёти шароитида тенг ва ҳалол рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада самарали таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Кўпчиликка яхши аён: божхона тартиб-таомилларининг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, экспорт-импорт ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон 190 та давлат орасида 175-ўринда тургани ачинарли, албатта. Айтайлик, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун Бельгияда 1 соат кифоя қилса, бизда бунга 1 ойлаб муддат сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |