Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак. Шунинг учун биз Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этдик ва унинг олдига аниқ вазифаларни қўйдик. Бу вазирлик нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки бутун жамият ҳаётида энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос локомотив ролини бажаради, деб ишонамиз. Келгуси йилда илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади. - Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак. Шунинг учун биз Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этдик ва унинг олдига аниқ вазифаларни қўйдик. Бу вазирлик нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки бутун жамият ҳаётида энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос локомотив ролини бажаради, деб ишонамиз. Келгуси йилда илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади.
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари - I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
Бугунги кунда жамият ҳаётидаги мавжуд муаммоларни самарали ечиш, кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш зарурати давлат бошқаруви соҳасида мутлақо янги тизим яратишни тақозо этмоқда. Ўйлайманки, бунинг учун “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вақти келди. Бу борада бошқа муҳим масалалар қаторида давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг муносиб ижтимоий таъминот тизимини яратиш, айни вақтда мансабдор шахслар жавобгарлигини оширишни ҳам кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир. - Бугунги кунда жамият ҳаётидаги мавжуд муаммоларни самарали ечиш, кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш зарурати давлат бошқаруви соҳасида мутлақо янги тизим яратишни тақозо этмоқда. Ўйлайманки, бунинг учун “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вақти келди. Бу борада бошқа муҳим масалалар қаторида давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг муносиб ижтимоий таъминот тизимини яратиш, айни вақтда мансабдор шахслар жавобгарлигини оширишни ҳам кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |