Суд-ҳуқуқ соҳасида:
судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди;
жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро афв этилди;
судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида жорий йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.
Юртбошимиз томонидан 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш или”, деб ном берилиши таклиф этилди
Энг муҳим ва устувор соҳаларни ривожлантиришга
қаратилган вазифалар
Биринчидан, мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш.
Иккинчидан, мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш борасидаги ислоҳотлар жадал давом эттирилади.
Учинчидан, олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Тўртинчидан, мамлакат тараққиётининг замини, ҳеч шубҳасиз,
илм-фан ва инновациялардир.
Бешинчидан, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади.
Олтинчидан, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида
меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади.
Таълим ва тарбияни ривожлантириш соҳасида
“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилади:
биринчидан, мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш борасидаги стратегик мақсадимиз – боғча ёшидаги ҳар бир болани ушбу таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароитларни яратиш;
иккинчидан, соҳада ягона “электрон таълим” тизимини жорий этиш, 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлаши.
учинчидан, олий таълимнинг қамрови ва сифатини ошириш:
2021 йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга ошириш;
Олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказиш;
аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этиш;
олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказиш;
187 та техникум тармоқ корхоналарига бириктириш;
тўртинчидан, 2021 йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 3 баробарга ошириш;
Геология фанлари университети ташкил этилиб, ўқув дастурлари тубдан қайта кўриб чиқилди, ўқитувчиларнинг иш ҳақи ошириш;
бешинчидан, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади. Бунинг учун 2021 йилда профессионал таълим тизими меҳнат бозоридаги талаб ва халқаро андозаларга мос янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилиниши;
олтинчидан, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида
меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади. Ҳозирги кунда республикамизда алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган 150 минг нафар фарзандларимиз бор. Уларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш, оғир касалликка чалинганларни даволаш, чин етимларга ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, уй-жой билан таъминлаш – нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |