Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевага Пахтачи туман Ш.Қаххоров ширкат хўжалиги Нахрипай маҳалласида яшовчи Эшпулатов Алишер томонидан Шикоят ариза Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен 2005-йил 27-сентябр 13 ёшимда юқори даражада иситмалаб туман шифохонасига бордим. 29-сентябр даволаниш вақтимда навбатчи ҳамшира томонидан қилинган уколдан кейин оёғим ишламай қолди. Соғлиғимда ўзгариш бўлмай йулланма билан Самарқанд вилоят сил касалликлар ш. шифохонасига бордим. 10 кунлик даволаниш текширув натижаларига кўра қилинган укол нерв томиримга текгани аниқланди. Оёқларимда ўзгариш бўлмади соғлиғим ўзгармади. 2006-йил 16-январ Тошкентга МДС сервис диагностика бўлимига бороишга мажбур бўлдим. У ерда кампютерли томография аппаратига тушгандан сўнг даволовчи врач Э.Н.Савченко томонидан қуйилган ташхис укол седалошний нерв томиримга тегиб ишламаётгани айтилди. Бўлган воқеадан кейин туман шифохонасига бордим вазиятни шифокорларга тушунтирдим улар мени ногирон бўлиб қолганлигим учун ногиронлик нафақаси чиқаришни ва даволашни айтди. 2006-йил 12-апрелдан 2008-йилгача иккинчи гуруҳ ногиронлигига тайинландим 2008-йил мени 25-ёшгача болада ўзгариш бўлиши мумкун деб ногиронликдан чиқарди нафақам ўзилди, бошқа ёрдам кўрсатмади. Ўтган йиллар давомида оёғимда ўзгариш бўлмади мен имкониятим йуқлиги оилавий ахволим сабаб қайта даволанаолмадим. 2020-йилга келиб оёқларимни туриб босолмай қолдим. Даволанишга имкониятим йуқлиги сабаб 2020-йил 21-декабр Ўзбекистон Республикаси президенти виртуал қабул хонасига даволанишим ва ногиронлик нафақамни қайта тўғирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Менга келган жавоб хатида даволанишимда амалий ёрдам ва гуруҳ ногиронлиги қайта тайинланиши айтилди. 2021-йил 4-январдан 13-январгача туман шифохонасида даволаниш вақтида шифокорлар узоқ вақт даволанмаганим сабаб оёғим харакати тухтаганлиги ва назоратда туриб қайта даволаниб туришимни айтди. Мени хужжатларим тулдирилиб туманлараро 57-сон ТМЭК га кўригига 2021-йил 8-апрел куни бордим ТМЭК аъзолари мени меҳнат қобилиятимни юқотганимга қарамай менга: - Оёқларинг ишлайдида, ишламаса қайдан кун куриябсан? деган гаплар айтди. Мен уларга оилам кўмагидаман 16-йилдан бери соғлиғимда ўзгариш йуқлигини айтсамда вазиятимни инобатга олмай улар мени 2-гуруҳ ногиронлигидан
3-гуруҳ ногиронлигига тушурди. 2021-йил 9-апрел Президент виртуал қабулхонасига ишим ижобий хал этилмади чиқарилган қарор мени имкониятимга тўғри келмаслигини айтиб қайта кўрик ўтказишни сўрадим ТМЭК аъзолари мен билан боғланиб маҳалламга келди мени ахволимни кўрди ва маҳалла фуқаролар йиғинига бориб соғлиғимни ҳақиқатда йуқотганлигим ва имкониятим йуқлиги ҳақида вазиятни билди. 2021-йил 16-апрел мен Самарқанд шаҳарга қайта кўрикга бордим шифокорлар мени иккала оёқларимдаги тафовут борлиги ва ўз имкониятимни юролмаслигимни кўрди. Мен уларга суянч таёқда ҳам оёқларимни узоқ харакат қилдираолмаслигимни ва оёғим шешиб соғлигим ёмонлашишини айтдим улар менга чиқарган қарорни ўзгартирмади қарордан норози эканимни айтсамда сени текшириб кўрдик учрашдик сенга тушутирилди деб имзо қуйдириб менга, ишни ёпди.
Ҳурматли президент Шавкат Миромонович мана 16 йилдан бери бир масъул ходимнинг хатосидан азият чекаман хозирда оилалиман ота-онам қарамоғидаман, оиламдагилар ишсиз ўзим меҳнат лаёқитимни йуқотганман соғлиғим тез-тез ёмонлашиб оғриб туради қайта даволаниб туришга имкониятим йуқ. Мамлакатимизда 2021-йил “Ёшларни қуллаб-қувватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш” йилида менга ҳам қайта даволаниб туришим учун ногиронлик нафақамни тўғирлашда ҳақ ҳуқуқларимни ҳимоялашда амалий ёрдам беришларингизни сиздан илтимос қилиб ўтиниб сўрайман деб ариза берувчи