Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри,
А.Қодирий кўчаси 08-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро
Маражапова Мукаррамхон Қирғизбоевнадан
(Телефон рақамим +99891-654-51-43)
Ш И К О Я Т .
Мухтарам Олий Суд Раиси!
Мен, Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Қ.Маражапова 1963-йилда Фарғона вилоятида туғилганман. Миллатим тожик. Бир умр ўзимнинг ҳалол меҳнатим ва пешонатерим билан ишлаб, ҳозирда нафақадаман. Оилаликман, турмуш ўртоғим ногирон. Бир қиз, бир ўғилни вояга етказиб, ўқитиб, уйли-жойли қилдик. Невараларим бор. Ўғлимиз, Маражапов Жавлонбек Ғайратжон ўғли - 1993-йилнинг 16-сентябрь кунида туғилган. Мактабни яхши баҳоларга битирган. Аммо, оилавий шароит туфайли ўғлим бирорта олийгоҳга ўқишга киролмади. Коллежни битириб, тадбиркорлик билан шуғуллана бошлади. У болалигидан жуда ҳам раҳмдил ва мард инсон бўлиб вояга етди. Ўғлимиз билан нафақат биз, балким, уни билган барча инсонлар ниҳоятда фахрланашарди. Жавлонбек ўз кучи билан опасини турмушга узатишимизга ёрдам берди. Кейин ўзи уйланди. Ҳозир фарзанди тўрт ёшдан ошди. Аммо у ҳам ота меҳрига зор бўлиб ўсмоқда. Чунки, мана икки йилдан ошди-ки, ўғлимиз ҳозирда, тергов органларининг ноҳолислиги ва ноқонуний айбловлари, Судьялар савиясизлиги, ноодиллик билан қабул қилган асоссиз ҳукм ва ажримлари туфайли айни гуллаган ёшида ноҳаққоний жазога маҳкум этилиб, озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтамоқда.
МУХТАРАМ ОЛИЙ СУД РАИСИ!!!
МЕНИНГ ЎҒЛИМ ҲОЗИРДА ЎЗИНИНГ ЁШ УМРИНИ АСОССИЗ, АДОЛАТСИЗ НОҲАҚҚОНИЙ ВА НОҚОНУНИЙ ЖАЗО МУДДАТИГА МАХКУМ ЭТИЛИБ, ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЖОЙЛАРИДА ЎТАШГА МАЖБУР БЎЛЯПТИ! СИЗДАН ЎТИНИБ СЎРАЙМАН – АДОЛАТ ҚИЛИНГ!!! ЎТИНАМАН – ҲАҚИҚАТ ҚИЛИНГ!!! МЕН БИЛАМАН, СИЗ ЎТА АДОЛАТПАРВАР ВА ЎТА ҲАҚИҚАТПАРВАР ИНСОНСИЗ!!!
Менинг ўғлим - ҳар қандай ўзбек йигити, ҳар бир фуқаромиз қилиши лозим бўлган ишни – яъни, куппа-кундузи, шаҳарнинг гавжум кўчасида, қўлларидаги совуқ қуроллари билан бир-бирларига тинмай тан жароҳати етказаётган шахсларни ажратиб қўйишга қаратилган харакатлари учун ўн бир йил муддатга озодликдан махрум этилди. Яъни, ўғлим ўз дўстининг хаётини сақлаб қолганлиги учун жазоланмоқда! Ахир шу ҳам адолатданми? Ахир шуни адолатли ҳукм деб бўладими? Қачондан бери ўзбекларнинг жамиятида жамоат жойида бир-бирига аямай пичоқ санчаётган иккита ҳамюртини ажратиб қўйганлиги жиноят ҳисобланиб қолди? Ўша мудҳиш воқеанинг тўлиқ тавфсилотлари билан шундоққина муҳрланиб қолинган видео кузатув камерасидаги видео ёзувлардан ҳам яққол кўриниб турибди-ки, менинг ўғлимнинг харакатларида “олдиндан тил бириктириб, ўзганинг жонига қасд қилиш”, ёки ўзганинг жонига қасд қилганликни ифодаловчи бирон-бир харакат йўқ. Ўғлим фақат ва фақат кундузи ва катта кўчада қўлида совуқ қурол билан бир-бирларига тинмай тан жароҳати етказаётган икки шахсни ажратиб қолиб, улардан бирини хаётини сақлаб қолишга, агрессорнинг агрессив харакатларини тўхтатиб қолишга қаратилган харакатларни содир этган холос! Агар ўзгаларнинг жиноий қилмишларини охирига етказишларига тўсқинлик қилиб, уларни тезлик билан тез тиббий ёрдам берувчи муассасага етказиш тергов ва суд органларининг наздида жиноят бўлса, унда адолат қаерда, мухтарам Олий Суд Раиси?!
Дастлабки суриштирув ва тергов органлари томонидан ҳам, суд жараёнларида ҳам ўз исботини топганидек, ўша куни, яъни, 2020-йилнинг 10-март кунида ўз ишларини бажариб юрган ўғлимизга Исабаев Ойбек исмли ўртоғи телефое орқали қўнғироқ қилиб, ўзининг оилавий тадбирига таклиф қилади. Ўғлим ўша тадбирга чақирилган ўртоқлар билан йиғилишлари лозим бўлган (кейинчалик ушбу мудҳиш воқеа содир бўлган) жойга боради. Ўғлим ўша жойда ўз ўртоқлари билан учрашиб туришган жойидан нарироққа тўхтаган енгил автомобилдан уларга нотаниш бўлган шахс қўлига ўткир тиғли пичоқни боғлаб олган ҳолда тушиб, “Сани ўлдираман!”- деб бақирганича югуриб бориб, О.Исабаевга пичоқ ура бошлайди. Ўғлим ҳар қандай инсон қилиши лозим бўлган ишни, яъни, уларни ажратиб қўйишга харакат қилади. Ўша воқеа сабабли О. Исабаевнинг баданига ҳамла қилган Умид Тошматов бир неча маротаба пичоқ урган бўлса, ўз навбатида У.Тошматовнинг бадан қисмларига О.Исабаев ҳам бир неча тиғли жароҳат етказади. Ўғлим ўртоқлари билан уларни ажратиб, иккисини ҳам воқеа жойидан “тез ёрдам” машинасида шифохонага юборишга эришади. Ўша ўғлимнинг ўртоғига пичоқ билан ҳамла қилган Тошматов Умид ҳатто “тез ёрдам” машинасига чиқаётганида ҳам ниҳоятда агрессив ҳолатда бўлган. хонага олиб кетади. Аммо, орадан беш кун ўтиб, У.Тошматовнинг ички органларида ҳали битмаган жароҳатлардан кўп қон кетиб, касалхонада вафот этади.
Иш ҳужжатларида мавжуд “Суд тиббий экспертизаси” мутаҳассисларининг ҳулосасига кўра, марҳум жарроҳлик операциясидан кейин шифокорларнинг рухсатисиз қилган жисмоний харакатлари оқибатида ички органларида бўлган жароҳат чандиқларнинг очилиб кетиши сабабли улардан тез ва кўп миқдорда қон оқиб кетиши муносабати билан вафот этган. У вафот этган вақтда менинг ўғлим ёки унинг ўртоқларидан бирортаси марҳумнинг ёнида бўлишмаган ва умуман улар бу инсоннинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган бирор-бир ҳаракатни содир этишмаган. Буни ўша мудҳиш воқеалар содир бўлган воқеа жойидаги видеокамерада муҳрланиб қолинган видео ёзувларда ҳам яққол ва тўлалигича кўриниб турибди. Айниқса ўғлимнинг харакатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида назарда тутилган харакатлар умуман содир этилмаганлиги аниқ кўриниб турибди. У фақат ва фақат у икки, бир-бирига нисбатан қонли, жиноий қилмишни содир этаётган шахсларни ажратиб қўйишга ва уларни тезроқ тез тиббий ёрдамга етказишга қаратилган харакатларни қилганлиги аниқ кўриниб турибди. Аммо дастлабки тергов органлари ҳам, судлов органлари ҳам унинг жиноятни олдини олиб, қотилликларни олдини олишга қаратилган харакатларини нотўғри квалификациялаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси санкциясидаги қилмишни содир этганликда асоссиз ва адолатсизлик билан айблаб уни ниҳоятда муддатдаги озодликдан маҳрум қилиш оғир жазога ҳукм қилишди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Судининг 2020-йилнинг 15-декабрь кунида чиқарган Ҳукми билан ўғлимиз Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси, 2-қисми, “л”, “п” бандлари билан айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан махрум этиш жазосини тайинланди. Суд жараёнида ҳатто жабрланувчи томон ҳам менинг ўғлимнинг ҳаракатлари туфайли – уларни ажратиб қўйганлиги сабаблигина янада кўпроқ шахсларнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин бўлган жиноий қилмиш тўхтатиб қолинганлигини, ўғлимга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилишини Суддан илтимос қилишди.
ЖИБ Фарғона вилоят апелляция инстанцияси 2021-йилнинг 27-май кунидаги ажрими билан ҳукм қисман ўзгартирилиб, ўғлимизнинг айбловидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми”л”банди чиқарилиб ташланди. Лекин ҳукмнинг қолган қисми, айниқса жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди.
2021-йилнинг 5-октябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг кассацион инстанцияси юқоридаги апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2004-йил 24-сентябрь кунидаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида;- “Судлар одам ўлдиришга оид ишларни кураётганида, иш ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама тўла ва ҳолисона текшириши лозимлиги тўғрисидаги қонун талабларига қатъий риоя қилишлари шарт. Хар бир иш бўйича айб шакли, қотиллик сабаблари, мақсади ва усули аниқланиши, шунингдек, қилмишни тўғри ҳуқуқий баҳолаш ва айбдорга адолатли жазо тайинлаш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар текширилиши лозим.”-деб белгилаб қўйилган экан. Юқоридаги Суд ҳукми ва ажрим, қарорлари билан танишган номутаҳассис одамлар ҳам уларда ўзлари учун қатъиян риоя этилиши лозим бўлган юқоридаги Олий Суд Пленуми Қарорлари талаблари умуман эътибордан четда қолдирилганлигига амин бўлади. Чунки, муқаддам менинг ўғлим марҳум У.Тошматовни умуман танимаган ва ҳеч қачон у билан учрашмаган ва ҳатто у ҳақида эшитмаган. Уларнинг орасида ҳеч қачон, ҳеч қандай муросасизлик бўлмаган. Демак ўғлим у ерга бўлажак воқеалардан бехабар ҳолда ҳеч қандай эгри ёки тўғри қасд қилмаган ҳолда борган. Яъни, ўғлимиз воқеа жойига ҳеч қандай ёмон мақсадларсиз, тасодифан бориб қолган ва фақатгина урушаётганларни ажратиб, тезроқ тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўришга қаратилган позитив ҳаракатларни содир этган. Қонун талабларига кўра, мазкур ҳолат аввало адолатли, синчковлик билан ҳолисона текшириб чиқилганида, ўғлимнинг харакатларида умуман жиноят аломатлари йўқлигини номутаҳассис инсонлар ҳам яққол тушуниб турибди.
Олий Суд Пленумининг “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорида “Бир неча киши иштирокида одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни судлар томонидан кўришда ҳам айбдорнинг харакатларини тавсиф қилишдаги хатолар учраб туради. Судлар ҳар доим ҳам хар бир судланувчининг жиноятни содир этишдаги хатти-харакатлари ва тутган ўрнини аниқламайдилар ва айрим ҳолларда жабрланувчини хаётидан махрум этишда бевосита катнашмаган шахсларни, шунингдек, жабрланувчини ўлдириш мақсади бўлмаган ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларида бундай ният бўлганлигини билмаган шахсларни асоссиз равишда одам ўлдириш жиноятини биргаликда бажарувчилари деб топадилар”- деб таъкидланган жумлалари айнан мазкур жиноят иши юзасидан чиқарилган қарор, суд ҳукм ва ажримларига тўлиқ мос келади десам муболаға бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 9-моддасига талабларига кўра, шахс фақат қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |