Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга
Андижон вилояти “Балиқчи” туман “Нурли йўл” кўчаси уй-107 да яшовчи фуқаро Тўйчиев Бахтиёр Раимович томонидан Тел: 943896521
И Л Т И М О С Н О М А Л И М У Р О Ж А А Т
Мухтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев! Сиз биз Ўзбекистон халқига фаровон хаётни таъминлаб каму-кўстсиз, тинч тотув яшашимиз учун барча шароитларни яратишдаги самарали мехнатингизни қадрлаймиз. Биз ўзбек халқи сизни Президент этиб сайлашда адашмаганлигимиздан бенихоят хурсандчилигимизни чеки йўқ. Сизнинг келгусидаги ишларингизга Ўзбекистонимизда асрлар оша яшаб ўтган ва ҳозирда яшаётган алломаларимизнинг рухлари ҳамиша сизни қўллаб-қувватлаб, бизнинг бошимизга соғ-омон, биз билан бирга бўлишингизни оллоҳдан сўраб дуо қиламан.
Мухтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев! Мен Сизнинг фуқаронгиз 09.07.1965-йилда Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятидаги “Балиқчи” туманида туғилиб, вояга етиб Ўзбекистон халқига равнақига беминнат хизматлар қилиб, оила қуриб турмушим мобайнида якка ёлғиз бир нафар ўғил фарзандни худойим бизга берди. Шунга ҳам оллоҳга шукроналар қиламан. Шу яккаю, ёлғиз боламни халқига она ватанига хизмат қиладиган бўлиб етишишни орзу қилиб ўстирдим, ўқитдим вояга етказдим. Мана орзу ниятларимни оллохим қабул қилиб амалга ошириб хозирги кунда ёлғиз болам ватанига халқига жанубдаги Сурхондарё вилояти Узун тумани Тожикистон Республикаси билан чегарадош 9220 харбий қисмда ўз ватанига халқига 10 йилдан буён бир жойда хизмат қиляпди.
Ўзбекистон равнақига, ўзбек халқига она ватанига содиқ бўлиб хизмат қиляпди. Биз ота она ёлғиз фарзандимизнинг бу хизматларидан бошимиз осмонга етишлик даражасида хурсандмиз.
Мухтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев! Мен 57-ёшдаман турмуш ўртоғим ҳам шу ёшда турли хил касалликларни бошимиздан ўтказиб турмуш ўртоғим билан ёлғизланиб қолдик. Биз бир томондан касаллик бўлса бир томондан узоқ масофадаги Сурхондарё вилояти Узун туманига бориб боламизнинг холидан хабар оломаяпмиз. Боламиз ҳам ўзига бириктирилган харбий бурчидан бўшаб узоқ масофада бўлганлиги учун биздан хабар ололмайди. Бундан ташқари ёлғиз фарзандимиз 10 йил мобайнида 1 жойдан бошқа жойга алмашмаяпди. Балким содиқ хизматлари учундир.
Мухтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев! Сизнинг қарор ва фармонларингизни теле экран хабарларида доимий равишда кўриб эшитиб борамиз унда сиз харбий хизматчиларга барча керакли шароитларни енгилликларни яратиб беряпсиз. Бундан ҳам Сизга миннатдорчилик билдирамиз. Мен Сизга мурожаат этишимининг асосий сабаби агар харбий харакатга тўғри келса бизнинг ёлғиз боламизни ишини водийга алмаштириб берсангиз биз боламизни кўришимизга ва боламиз бизнинг холимиздан тез тез хабар олиб турган бўлар эди. Бу ёрдамларингиз албатта тинчлик замонимизда тўғри келганда илохим мустақиллигимиз абадий бўлсин осмонимиз мусафо бўлсин. Бизнинг ёлғиз фарзандимиз Раимов Музаффар Бахтиёровични хизмат вазифасини имкон даражада водий томонга ўзгартириб беришингизни яна бир бор илтимос қилиб сўраймиз. Хар холда боламиз бизни биз боламизни йўқлаб туриш учун оз моз бўлсада йўлимизни яқин қилган бўлар эдингиз. Бизнинг илтимосимизни амалга ошириш албатта ҳарбий қонун қоидаларга нисбатан бўлади деб Сизга илтимос билан мурожаат этувчи Райимов Музаффар Бахтиёровичнинг отаси Тўйчиев Бахтиёр ва онаси умид қиламизки биз ота-оналарни шу мурожаатини ўз назоратингизга олиб амалий ёрдам берасиз деган умиддамиз деб