Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Миромонович Мирзиёевга
Сурхондарё вилояти Узун тумани
“Дустлик” маҳалласида яшовчи фуқаро
Хакимова Садокат Ражабалиевна
томонидан
Тел: 90 375 97 80
ШИКОЯТ АРИЗА
Ёзаман ушбу аризани шу мазмундаким, мен Хакимова Садокат Ражабалиевна 1980 йилда юқорида кўрсатилган манзилда туғилганман.
2007 йил Сариосиё туман “Чош” маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган Мухторов Маъруф Махмудовичга турмушга чиқдим. Мен турмуш ўртоғим билан 1,5 йил бирга яшадик. Ўртамизда 1 нафар фарзанд бўлди.
2008 йилда турмуш ўртоғим мени 1 нафар фарзандим билан онамни уйига олиб келиб қуйиб мен билан бошқа яшамасилигини айтди. Мен сабабини сўраганимда турмуш ўртоғим Россия федерациясида Хоразамлик аёл билан турмуш қурганлигини ва улар ўртасида фарзандлари борлигини айтиб Россия давлатига кетиб қолди. Мен бўлган ҳолатда шокка тушиб саломатлигимни йўқотдим. Шундай бўлсада балким қайтиб мен билан яшар деб умид қилиб кутдим. Шу зайлда орадан 8 йил ўтди аммо турмуш ўртоғим келмади, бизларни ҳолимиздан ҳеч ким хабар ҳам олмади. Нима қилишни билмай Сариосиё туманлараро судининг раисига мурожаат қилдим. 05.01.2015 йилда Сариосиё туманлараро суди бир нафар фарзандим таъминоти учун ¼ қисми миқдорида алимент ўндириш учун қарор чиқариб берди. Аммо турмуш ўртоғим 2018-2019 йиллар учун алимент пулларини туламай келмоқда. Сабаби доимо Россия давлатида бўлганлиги ва мени арзимни ҳеч ким тингламаслиги сабабли ушбу алимент пулларини ололмадим. Шу зайл бир неча маротаба мурожаат қилганимдан сунг 2021 йилда Россия давлатидан келиб фақат 2020-2021 йиллар учун боламни таъминоти учун белгиланган алимент пулларини тўлаб берди. Аммо 2018-2019 йиллар учун белгиланган алимент пулларини тўламади, мен бир неча маротаба мурожаат қилсамда, турмуш ўртоғим МИБ ходимлари келишиб Россия давлатига қочиб кетди. Қандай қилиб алимент пулларини тўлиқ тўламай Россия давлатига кетиб қолиши мумкин? Албатта бу ерда кўриниб турибдики қандайдир манфаатдорлик борлиги кўриниб турибди. Шундай бўлса ҳам бир неча маротаба Сариосиё туман МИБ ходимларига мурожаат қилганимдан сунг алимент пулларини турмуш ўртоғимни укаси Мухторов Тоғоймурод тўлаб беришлигини айтди ва мени билан Мухторов Тоғоймурод билан юзма юз учраштиришди. Лекин Сариосиё туман МИБ идорасидан чиққан заҳоти Мухторов Тоғоймурод мени кўракда турмайдиган сўзлар билан хақорат қилиб сенга алимент пули эмас фалонимни бераман, агар яна арз қилсанг бориб ўз уйинга ўлдираман деб пўписа қилди. Кўпчилик фуқароларни олдида изза бўлиб аёллик шаъним бўлғанди. Наҳотки тақирланган бир аёлни бадном қилиб уни шахсиятига тегиб бу ҳам этмагандек ўлдириш билан қўрқитиб тазийқ ўтказишса, мени айбим боламга таъминоти учун алимент пулларини сўраганимми?
Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сизнинг ҳозирда олиб бораётган ситёсатингиздан, халқимизга кўрсатаётган беминнат ёрдамларингизни мунтазам телевидиния орқали кўриб бориб Сиздек меҳрибон халқпарвар Президентимиз борлигидан фахрланаман. Аммо бизнинг туманларимизда мен каби таъминотга мухтож аёлларни дардини тинглайдиган, уларга кўмак берадиган мутасаддилар йўқ. Бўлса ҳам улар сени дардингни тинглашмайди.
Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сиздан илтимос мени аризамни атрофлича ўрганиб чиқиб боламни алимент пулларини ўз вақтида ўндириб бера олмаётган ва ўз ишларига совуққонлик билан ёндашаётган Сариосиё туман мажбурий ижро ходимларига нисбатан ва мени МИБ идорасини ёнида бўла туриб аёллик шаънимга бўлғаб мени ўлдириш билан тазийқ қилган Мухторов Тоғоймуродга нисбатан қонуний чора кўришингизни ҳамда мени боламни таъминоти учун белгиланган алимент пулларини ўндириб олишда амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман.
Ариза ёзувчи : Хакимова Садоқат
18.03.2022 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |