2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ДАСТУРИ
Амалиёт ўтиш даврида талабалар соҳага оид кафедра, ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг иш фаолияти билан танишиб, уларда таълим даврида олинган назарий билимларини амалиётда қўллаш орқали мустаҳкамлайдилар.
Амалиёт ўташ даври мобайнида талабалар қуйидагиларни ўзлаштиришлари лозим:
институтдада ўқитилаётган фанлардан олинган назарий билимларини чуқурроқ ўзлаштириш;
саноат корхоналари ва ташкилотларда мавжуд замонавий ҳисоблаш техникасида амалий ишлаш билимига эга бўлиш;
ўлчов техникаси аппаратуралари хусусиятлари билан танишиш;
компьютер техникаси, назорат ўлчов асбоблар, автоматика воситаларининг техник тавсифларини амалий тадқиқ этиш;
ўзининг соҳаси бўйича илғор техника, замонавий технология ва шунга ўхшаш воситаларни қўллашни ўрганиши керак.
Булардан ташқари амалиёт ўташ жойида корхона структураси ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиб ҳисоботда акс эттиришлари керак.
Амалиёт даврида талабалар қўшимча топшириқни ҳам бажарадилар. Қўшимча топшириқ ишлаб чиқариш корхонаси ва ташкилотларнинг шарт шароитларидан келиб чиққан холда амалиёт раҳбари томонидан берилади.
Қўшимча топшириқни бажариш даврида талаба техник ечимларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва иқтисодиётни ўрганишни, шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда янги техника билан танишишлари керак.
3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
Малакавий амалиёт 1 босқич талабалари учун назарий таълимни тамомлаганларидан сўнг 2 ҳафта давомида олиб борилади. Амалиёт давомийлиги якшанба кундан ташқари 12 кунни ташкил этади. Юқoридa кeлтирилгaн вaзифaлaр aсoсидa тaлaбa малакавий aмaлиётини қуйидaгичa ўташ зaрур:
кoрxoнa фaoлияти билaн тaнишиш 2 кун;
ягни тexникa вa тexнoлoгиялaр, кoмпьютeрли бoшқaрув систeмaлaри билaн тaнишиш 4 кун;
малакавий амалиёт ўталган корхонанинг ўрганилган қисми бўйичa мaтeриaллaр тўплaш 4 кун;
ҳисoбoтни тaйёрлaш 2 кун.
Амалиётни ташкиллаштиришда ва уни малакали олиб боришда институт томонидан ректорнинг буйруҳи асосида тажрибали педагоглар тайинланадилар. Улар амалиётни барча ташкилий ишларини тахт қилиб, талабаларни керакли ҳужжатлар билан таништирадилар. Корхоналардан эса раҳбар этиб юқори малакали кадрларидан тайинланади. Корхона ва университетдан тайинланган раҳбарлар биргаликда амалиётни назорат қилиб борадилар.
Талабалар амалиёт ўтиш даврида корхона ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт ва амалга оширилган ишларни кундаликда қайд қилиб боришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |