Ирқий-антропологик мактабининг социологияда юқори нуфузга эга бўлмаганининг асосий сабаби...
а) Ирқчилик назариясига мафкуравий асос бўлди
б) Табиий фанларга кўпроқ таянди
в) Тадқиқот методларига эга бўлмади
г) Жамият алоҳида воқелик сифатида тадқиқ этди
Ф. Тённиснинг фикрича социал муносабатлар негизи бу-...
а) Дўстлик
б) Қариндош-уруғлик
в) Волюнтаризмн
г) Рационал айрбош
АҚШда илк социология кафедрасини ташкил қилган олим...
а) Г. Зиммель
б) Т. Парсонс
в) Ф. Гиддингс
г) З. Фрейд
«Тотем ва табу» асарининг муаллифи…
а) А. Шюц
б) Т. Парсонс
в) З. Фрейд
г) Р. Мертон
Э. Дюркгейм Конт таълимотининг қайси элементини рад этган?
а) Уч босқич қонунини
б) Позитивистик методни
в) Социологияга олиб кирган эмпирик методларни
г) Жамият алоҳида воқелик сифатида тадқиқ этганини
М. Вебернинг фикрича социологиянинг предмети бу-...
а) Рационаллик
б) Тушунувчан метод
в) Идеал тип
г) Социал ҳаракат
М. Вебер протестантизм ахлоқидан капитализм ривожи учун қандай хусусиятни топди?
а) Социал ўзгаришнинг маънавий асосини
б) Тушунувчан метод механизмини
в) Харизматик раҳбар қобилиятини
г) Тарихни материалистик тушуниш қоидасини
М. Вебер капитализм ривожида протестантизм ролини қайси мамлакатлар мисолида исботлади
а) Нидерландия ва Англия
б) Польша ва Чехия
в) Франция ва Германия
г) Белгия ва Люксембург
ХУЛОСА
Кишилик жамияти пайдо бўлганидан бери инсонлар ўз ҳаётларининг ўзаги бўлмиш умумий макон ва унинг ривожланиш муаммалари ҳақида доимо бош қотириб келганлар. Дастлаб содда шаклда вужудга келган ижтимоий тараққиёт ғоялари инсон тафаккурининг мукаммаллашиб бориши жараёнида аста-секин бутун бир илмий қарашлар тизимига айланди. Бу тизимнинг элементлари тариқасида бир қатор ижтимоий фанлар шаклланиб, улар ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги муаммоларини ўз фанларининг предметлари хусусиятларидан келиб чиқган ҳолда, кенг қамровли тадқиқотлар асосида ўрганиб бордилар. Айниқса, фалсафа, иқтисод, политология, ҳуқуқшунослик ва социология каби фанларнинг ижтимоий тараққиёт муаммоларинииг илмий ечимини излаб топишдаги ҳиссалари салмоқли бўлди
Бошқа ижтимоий фанлардан ўзининг махсус эмпирик тадқиқотлар базасига эгалиги, тадқиқотларининг амалий ва конструктивлиги жиҳатидан ажралиб турадиган социология фани жамият муаммоларини комплекс равишда тадқиқ қилиб келмоқда. Лекин, бу фанни шаклланиш жараёни жуда мураккаб кечди. Айниқса, собиқ шўролар даврида бу фаннинг ривожига катта тўсиқ қўйиб келинди.
Айнан тоталитар тузум даврида социологияга фалсафанинг “дастёри” тариқасида муомула қилиниб келинди ва у мустақил ижтгимоий фан сифатида тан олинмади. Бунинг натижасида биз Ғарб социологиясининг мўмтоз асарларидан бехабар қолдик.
Мана энди, мамлакатимиз ўз мустақиллигига эга бўлган шароитларда биз социология фани ва унинг ривожланиш эволюцияси билан яқиндан танишмоқдамиз. Айниқса, унинг асосчилари фан структурасидаги дярли барча махсус ва тармоқ йўналишлари ҳақида ўз таълимотларини яратиб кетишганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Жумладан, социал институтлар социологияси, социал ҳаракат, социал муносабатлар, социал динамика ва тараққиёт социологияси, оила социологияси, сисий социология, маданият социологияси, дин социологияси, жамоатчилик фикри социологияси, иктисодий социология каби бошқа кўплаб йўналишлар шулар қаторига киради.
Муаллифлар ушбу услубий қўлланмада социология фани тарихи ва унинг ривожланиш жараёни ҳақида баҳоли қудрат маълумотлар беришган.
Қўлланмада шунингдек, семинар машғулотлари режаси, мустақил таълим мавзулари ва назорат тест саволларини талабаларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Албатта, ушбу услубий айрим камчиликлардан ҳоли эмас, муаллифлар унга билдирилган танқидий фикр ва мулоҳазаларни келгуси ўқув- методик фаолиятларида инобатга оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |