¤збекистон республикаси олий ва



Download 0,97 Mb.
bet53/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

Назорат саволлари

1. Сертификациянинг асосий мақсади нима?


2. ГАТТ ни тузишдан асосий мақсад?
3. ГАТТ га кирувчи давлатларга қандай мажбуриятларни юклатилади?
4. МЭК сертификациялаш системаси ва ИЭТ сертификациялаш системасининг фарқи нимада?
5. Бош назоратчининг асосий мажбуриятлари нималардан иборат?
6. МЭК системаси чегарасида сертификат олиш қандай амалга оширилади?
7. Мувофиқлик белгисига қандай маълумотлар қўйилади?
8. қабул қилинган ИЭТ партияси учун берилган мувофиқлик сертификати қандай маълумотларни ўз ичига олади?
9. Сертификациялашда ИСО (Халқаро стандартлаштириш ташкилоти) ўрни?
10. СЕРТИКО қўмитаси нима ишларни амалга оширади?


3.3. Миллий сертификациялаш системалари
3.3.1. Саноат ривожланган давлатларда сертификациялаш
Саноат ривожланган давлатларда сертификациялаш асримизнинг 20-30-йилларида юзага келди. Миллий сертификациялаш системалари кейинроқ тузила бошлади. қатор давлатларда улар фақатгина экспорт қилинадиган маҳсулотнинг сифатини ошириш мақсадида тузилди (Япония, ҳиндистон, Югославия ва бошқалар).
Францияда миллий сертификациялаш системаси NF белгиси учинчи томон орқали сертификациялаш системасига киради ва қуйидагиларни амалга оширади:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналардан аризаларни бериш;

  • корхоналарнинг сифатни таъминлаш системасини баҳолашни амалга ошириш;

  • маҳсулот намуналарини синовдан ўтказишни амалга ошириш;

  • сертификатларни ёки маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан чиқаришга имкон берувчи лицензияни бериш;

  • ишлаб чиқариш, сотиш соҳаларидан олинган маҳсулотни вақти-вақти билан назорат қилиш, шунингдек корхоналарда назоратни амалга ошириш.

1983 йил 2000 та бир неча минг турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотига мувофиқлик белгиси берилди. Мувофиқлик белгиси билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳажми 40 млрд. франкка етди.
1981 йилдан бошлаб Франция ҳукумати 18 та миллий ташкилотни сертификациялаш бўйича ваколатли ташкилот деб тан олди. Уларнинг ичида AFNOR муҳим ўрин тутади.
Германияда 1920 йил Немис стандарти институти (DIN) томонидан мувофиқлик белгиси жорий этилди. У намуналарни синовдан ўтказишнинг махсус тартибига эга бўлган бир неча турдаги маҳсулотлар, газ ускуналари, сув таъминоти ускуналаридан ташқари барча маҳсулотлар турига тарқатилди.
Стандартларга мувофиқлик сертификацияси системаси DIN 110дан ортиқ маҳсулотлар гуруҳини танлаб олган. У орқали 15000 дан ортиқ лицензия DG-WK белгиси билан чиқаришга берилган. Ушбу сертификациялаш системасида чет эл таъминотчилари ҳам амалдаги қоидалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни қабул қилсалар иштирок этишлари мумкин.
Германияда, шунингдек, айрим маҳсулотлар турлари бўйича сетификациялаш системалари ҳам мавжуд, масалан, электротехника ва электрон асбоблар бўйича. Улар Немис электротехника ассоциацияси (VDE) томонидан амалга оширилади. VDE DIN билан бмргаликдаги Келишув асосида электротехника, электроника ва алоқа соҳасидаги миллий стандартларни ишлаб чиқаради.
Умуман, Германияда жуда кўп сертификациялаш системалари ўз-ўзини сертификациялаш, учинчи томон орқали 4-чи ва 5-сертификациялаш системалари чегарасида фаолият олиб боради.
Буюк Британияда бошқа ривожланган мамалакатлардаги сингари бир неча миллий сертификациялаш системалари фаолият олиб борадилар. Улардан энг йириги Британия стандартлар институти (БСИ) томонидан тузилган система ҳисобланади. У милилй стандартларга мувофиқликнинг махсус белгисига эга.
Кўрсатилган системалар чегарасида сертификациялаш бўйича ишларни сифатни таъминлаш бўйича бошқарма БСИ QUAD амалга оширади. Сертификациялаш ишларини амалга ошириш тартиби худди Франция ва Германиядаги каби.
Корхоналарнинг БСИ ни хабардор қилмай туриб, маҳсулотни ўзгартиришга ҳаққи йўқ. Маҳсулотга киритилган ўзгаришлар синовлар ўтказиб, ўзгартирилган маҳсулотнинг стандартларга жавоб бериши тасдиқлангач QUAD томонидан тан олинади. Лицензия бир йил муддатга берилади. Муддат тугагач, уни ўзгартириш керак.
Британия системаси 250 та миллий стандартни ўз ичига олади. Миллий ва чет эл фирмаларига мингдан ортиқ лицензиялар берилган.
БСИ мунтазам равишда сертификацияланадиган маҳсулотларга кўрсаткич, шунингдек харидорлар учун бошқарув маълумотларини нашр қилади, ҳар бир миллий стандарт бўйича берилган сертификатлар ҳақида маълумотлар беради.
Америка қўшма Штатларида бошқа Fарбий Европа давлатларидан фарқли равишда ягона сертификациялаш қоидалари ёки сертификатлаш бўйича ягона ташкилот йўқ. Турли ишаб чиқарувчиларнинг ассоциациялари ва хусусий компанияларида юзлаб системалар фаолият кўрсатади. Аналогик ҳолатни стандартлаштириш бўйича ҳам кўришимиз мумкин. Стандартларни турли статусга эга бўлган юзлаб ташкилотлар ишлаб чиқадилар. Шунинг учун ҳам амалдаги сертификациялаш системалари учун умумий критерий яратиш учун ҳаракат қилинмоқда. Шу мақсадда синов лабораторияларини аккредитациялаш миллий системаси тузилган ва сертификациялаш системаларини рўйхатга олиш системаси яратилмоқда.
АқШ да сертификациялаштириш миллий, шунингдек халқаро даражада маҳсулотнинг сифатига кафолат бўлиб хизмат қилади. Сертификациялаштиришнинг зарурийлиги ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини юқори даражада бўлишини таъминлашга, рақобатбардошлигини оширишга қаратилганлиги билан асосланади.
АқШда миллий суғурта компанияси, Американинг газ саноати корхоналарининг лабораториялари, Небраска штатидаги қишлоқ ҳўжалик техникасининг синов марказини сертификациялаш системалари катта нуфузга эга. Шу билан бирга 2000 дан ортиқ синов лабораториялари кенг ассортиментдаги маҳсулотнинг стандартларига мувофиқлигини синовдан ўтказиш бўйича ўз хизматларини таклиф этадилар.
Сертификациялаш ишлари Америка стандартлари институти ишлаб чиққан стандартлар асосида амалга оширилади. Халқаро стандартлар ва бошқа давлатларнинг стандартлари АқШ меъёрий ҳужжатлари шартларини ҳисобга олмай туриб, сертификация ишларини амалга ошириш учун қабул қилинмайди, яъни импорт қилинаётган маҳсулот маълум маънода дискриминация қилинади.
Японияда 1949 йил маҳсулот сифати муаммосини ўрганиш бўйича Япония олимлари ва муҳандислари иттифоқида махсус гуруҳ тузилган. 60-йилларнинг оҳирида мамлакатда ишлаб чиқаришда сифатни назорат қилиш тўлиқ ҳажмда жорий этилди.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish