Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси



Download 0,65 Mb.
bet39/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

1-топшириқ: қуйида берилган мустақил ўзлаштириш учун мавзу бўйича эссэ ёзинг:

  1. Агрокластерларни ривожлантириш зарурияти нимада?

  2. Агрокластерларни ривожлантиришни хорижий тажрибаси?

2-топшириқ: Агрокластер фаолиятини ривожлантиришда нималарга эътиборни каратиш лозим булади. Т-схема оркали жавоб беринг

Эътибор берилиши керак

қушимча нималарга эътибор берса булади

1.

1.

2.

2.

3.

3.

4.

4.

5.

5.

6.

6.


Назорат ва мухокама учун саволлар:

  1. Агрокластер тушунчаси?

  2. Агрокластерларни белгиловчи меъёрий ҳуқуқий хужжатлар?

  3. Агрокластерлар ва уларнинг фаолияти қандай ташкил этилади?

  4. Агрокластерлар бошлити қандай хукукларга эга?

  5. Агрокластерлар фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари нималардан иборат?

VI. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
6-мавзу: Агробизнес фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Дарснинг мақсади: Агробизнес фаолиятининг ҳуқуқий асослари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тқрисида”да, “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб- кувватлаш ва химоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тқрисида”, “Оилавий тадбиркорлик тқрисида”, “қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги каби меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган Стратегияси ҳақида билим ва куникмаларни шакллантириш.
Дарс жихозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:

  1. Агробизнес: учебно-методическое пособие / Э. А. Петро-вич, Л.П. Лазарев, Е.Л. Демитриченко. - Горки: БГСХА, 2013. - 234 с.

  2. Саматов Ғ.A., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Кипкюк хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. - Тошкент: Чулпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. - 346 б.

  3. Галимова Ф.Р., Дехканова Н.С., Наринбаева Г.К. Қишлоқ хўжалигида менежмент. Дарслик. - Т.: ТДАУ, 2020. - 280 б.

  4. Миҳалев С.В., Галиева Р.И. Основы организақии агробизнеса: учебное пособие. - Иркутск: ГБПОУ “Иркутский аграрный техникум”, 2015. - 189 с.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тқрисида”ги қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг хукуклари ва қонуний манфаатларини химоя қилишдан иборат.
Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун хужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга каратилган ташаббускор фаолият.
Давлат хокимияти ва бошқарув органлари (қонун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиши қонун хужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари бўлиши мумкин эмас.
Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат курсатиш соҳасдаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ун киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;
қуйидаги тармоқлардаги:
енгил ва Озиқ;-овк;ат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғOчсозлик, мебель саноати ҳамда курилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
машинасозлик, металлургия, ёк;илҒи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш ва кайта ишлаш, курилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;
фан, илмий хизмат курсатиш, транспорт, алоқа, хизмат курсатиш соҳалари (суҒурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун хужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Бунда унитар (шуъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишловчиларнинг сони ҳам хисобга олинади.
Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот хажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.
Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун хужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва хуқуқлар юқорида санаб утилган тижорат ташкилотларига улар томонидан ваколатли ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, кафолатлар ва хуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги хақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани тақдим этган субъектлар зиммасига юклатилади.
Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йул қуйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун хужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва хуқуқлардан махрум этилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрусига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд орқали талаб қилишга хақли.
Агар тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрусига путур етказадиган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган булса, бу маълумотларга раддия айни шу оммавий ахборот воситаларида берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан олинган хужжатда мавжуд булса, бундай хужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа холларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўзининг ишчанлик обрусига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар учун товон тўланишини талаб қилишга хақли.
Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум эмаслиги, Қонунй асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин эмаслиги ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини мухофаза қилиш чораларини кураётганлиги туфайли хақиқий ёки потенқиал тижорат қийматига эга бўлган холларда химоя қилинади.
Ошкор этилмаган ахборотни ноҚонунй фойдаланишдан химоя қилиш хуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат руйхатидан ўтказиш, гувохнома олиш ва хоказодан) қатъи назар вужудга келади.
Ошкор этилмаган ахборотни химоя қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири була олмайдиган маълумотларга (давлат руйхатидан утказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган хуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тўзилган битимлар хақидаги маълумотларга, давлат статистика хисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқа маълумотларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ошкор этилмаган ахборотни Қонунй асосларсиз олган ёки тарқалган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик окибатида бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини коплаши шарт.
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустакил равишда ва қонуний тарзда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг хукукларидан катъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.
Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш,
инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай мухит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини химоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустахкамлаш соҳасда кенг қўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, солик тизими тубдан ислоҳ килинди, рухсат берувчи хужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий- хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор килинди.
Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ru қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш ва реализақия қилиш учун ихтиёрий асосда, иштирокчиларнинг улушли ёки умумий мол- мулк, шунингдек иштирокчилардан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий корхона фаолиятни факат юридик шахс сифатида фаолият кўрсатади.
Ушбу корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун хужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз булмаслиги керак.
Оила бчиплиги, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга кобилиятли ёшга тулган бошқа кариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туҒишган ҳамда угай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоҒа ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Бундан ташкари, иштирокчиларнинг муомала лаёкати қонунга мувофиқ тартибда чекланган булмаслиги керак. Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун хужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиши такикланган бошқа шахслар оилавий корхона иш бўлиши мумкин эмас.
Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вактнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси була олмайди.
Оилавий корхонанинг устав фонди пул маблаҒлари, кимматли коҒOЗлар, бошқа мол- мулк, жумладан пул билан баҳоланадиган мулкий хукуклар ёки ўзга шахсга утказиладиган бошқа хукуклар хисобидан шакллантирилади. Ягона уй (квартира) оилавий корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас. Оилавий корхона иштирокчилари оилавий корхонанинг устав фондига корхона таъсис шартномасида назарда тутилган тартибда ўзлари киритадиган мол-мулкни мустакил равишда белгилайди.
Оилавий корхонанинг устав фонди корхонани давлат руйхатидан ўтказиш учун хужжатлар такдим этиладиган санадаги қонун хужжатларида белгиланган энг кам иш хакининг ун баравари микдоридан кам булмаслиги керак.
Оилавий корхонанинг мол-мулки оилавий корхона иштирокчилари томонидан унинг устав фондига киритиладиган мол-мулкдан, карз маблаҒлари ва кредитлар хисобига олинган мол-мулкдан, товарларни реализақия қилишдан, ишлар бажаришдан, хизматлар курсатишдан олинган ва оилавий корхонани ривожлантиришга йўналтирилган даромадлардан, шунингдек бу даромадлар хисобига олинган мол-мулкдан, қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа маблаҒлардан таркиб топади.
Оилавий корхона фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лиқензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.
Оилавий корхона акқиз солети туланадиган махсулотни ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар кавлаб олишни, шунингдек юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ёки ягона ер солети тулаш назарда тутилган фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
Оилавий корхона фаолиятида заҳарли, радиоактив моддалар ва материаллардан, юқори босимли асбоб-ускуналардан ҳамда инсон ва атроф-мухит учун катта хавф туҒдирадиган бошқа асбоб-ускуналардан фойдаланишга йул қуйилмайди. Оилавий корхона фойдаланиши мумкин бўлмаган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналарнинг руйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish