Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими



Download 0,65 Mb.
bet3/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими:

  • бошқарилаётган объектлар ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилиш;

  • бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш;

  • объектларга бошқарув таъсирларини ўтказиш;

  • объектларнинг янги ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилишдан иборат.

Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан менежмент усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланганлиги билан ўзвий боғлиқдир. Менежмент усуллари бу - бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари бўлиб, яъни унинг вазифаси бошқарувнинг ишлаб чиқариш жамоаси олдига қуйидаги мақсадларни мувофиқлаштиришни таъминлашдан иборатдир.
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг мақсади

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланишни;

  • қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини;

  • аграр-иқтисодий ислоҳотлар, уларни ривожлантириш йўлларини;

  • қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва улар фаолиятини такомиллаштириш йўлларини;

  • бошқа масалаларни ўрганиш.

«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг вазифалари:

  • илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш ;

  • экин майдонлари бирлиги хисобига кўпрок ва арзонрок махсулот етиштириш учун кэенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни жорий қилиш имкониятини яратиш учун иқтисодий тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.

Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни, аҳамияти қуйидагиларда ифодаланади:

  • қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди, озиқ-овқат кишиларнинг маънавий ҳаёти ва моддий ишлаб чиқаришининг асоси ҳисобланади;

  • қишлоқ хўжалиги енгил ва озиқ-овқат саноати учун хом ашё манбаидир. Бу тармоқларнинг маҳсулоти ҳам бевосита аҳоли эхтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги саноатнинг айрим тармоқлари ишлаб чиқариш хажмини ва самарадорлигини аниқлайди. Тўқимачилик саноатида барча моддий ҳаражатларнинг 40 фоизини, қанд саноатида - 70 фоизини, сут ва ёғ маҳсулотларида 80 фоизга яқинини қишлоқ хўжалик хом ашёси ташкил қилади. Ҳозирги вақтда мамлакатда аҳоли истеъмоли фондининг 3/4 қисми бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотидан ёки қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотидан иборат;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мамлакат оғир саноатининг ривожланиш суръатига ва даражасига самарали таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги йирик миқдорда ишлаб чиқариш воситаларини истеъмол қилгани ҳолда трактор, мелиоратив ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги, кимё саноати, айниқса минерал ўғит ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришга кетадиган моддий ҳаражатларнинг асосий қисмини саноат етказиб берадиган ишлаб чиқариш воситалари (ёқилғи-мойлаш материаллари, захира қисмлар, минерал ўғит, омухта ем, асосий воситалар амартизацияси ва бошқалар) ташкил қилади;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга меҳнат ресурсларини жалб қилиш сифатида катта аҳамиятга эга, чунки бу тармоқда фаол ходимларнинг 40 фоизи фаолият олиб боради. Қишлоқ хўжалиги ходимларнинг бир қисмини бошқа тармоқларга утказиб, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга катта хисса қушади;

  • қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни яна шу билан аниқланадики, у умумҳалқ масалаларини ҳал қилиш учун зарур бўлган жамҒаришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида мамлакат ҳалқ хўжалигида ташкил топган қушилган қийматнинг юқори улуши яратилади.

Республикада бозор ислоҳотларинига утишнинг тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги ривожланишида туб бурилиш ясалди.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish