Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси


Назорат ва мухокама учун саволлар



Download 0,65 Mb.
bet41/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Назорат ва мухокама учун саволлар:

  1. Агробизнес фаолиятининг кукукий ва меъёрий асосларини санаб беринг?

  2. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тқрисида”ги қонуннинг мокиятини айтиб беринг.

  3. “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-кувватлаш ва кимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони нимадан иборат?

  4. “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида” ги қонуннинг мокиятини тушунтиринг.

  5. “қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони нимадан иборат?

  6. “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг моҳиятини тушунтиринг.

VII. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
7-мавзу: қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг стратегияси

Дарснинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган Стратегияси. Аҳолининг Озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш, қулай агробизнес мухитини ва кушилган киймат занжирини яратиш, соха бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестиқиявий жозибадорликни ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-мухит мухофазасини таъминлаш, давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш, тармоқни қўллаб-кувватлашга йўналтирилган давлат ҳаражатларини боскичма-боскич диверсификақия қилиш, қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслахат хизматлари тизимини ривожлантириш, қишлоқ худудларини ривожлантириш, тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш ҳақида билим ва куникмаларни шакллантириш.
Дарс .жихозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрьдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сонли Фармони.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ- 4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган Стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПК-4575-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва Озиқ-овқат тармоҒини истикболда барқарор ривожлантириш сохада давлат сиёсатини янгича ёндошувлар асосида юритишни талаб килмокда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мулжалланган стратегияси ушбу вазифаларни амалга оширишга хизмат килади.
Мазкур Стратегиянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ва Озиқ-овқат тармоҒининг ракобатбардошлигини оширишга каратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда давлат сиёсатини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги устувор йўналишларни камраб олади:
аҳолининг Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
қулай агробизнес мухитини ва кушилган киймат занжирини яратиш;
соха бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестиқиявий жозибадорликни ошириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-мухит мухофазасини таъминлаш;
давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш;
тармоқни қўллаб-кувватлашга йўналтирилган давлат ҳаражатларини боскичма- босқич диверсификақия қилиш;
қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслахат хизматлари тизимини ривожлантириш;
қишлоқ худудларини ривожлантириш;
тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш.
Стратегияни амалга ошириш йўналишлари бўйича ҳар йили 1 декабрга кадар келгуси йилга мулжалланган дастур ишлаб чикилади ва тасдикланади.
Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги сохасини 2030 йилгача ривожлантиришда қуйидаги курсаткичларга эришиш назарда тутилади:
ер ажратиш ва уни олиб куйишда шаффоф тизим яратилади, коррупқия ва бошқа субъектив холатларнинг олди олинади, ердан фойдаланувчилар хукукларини кафолатлайдиган тизим яратилади;
ерларни ноқонуний ажратиш, улардан хужасизларча фойдаланиш холатлари кескин камайишига эришилади;
1,1 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ўзлаштирилади, 535,6 минг гектар лалми, яйлов ва бошқа ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ортади;
қишлоқ хўжалигига мулжалланган ерлар тулик хатловдан утказилади;
ер участкаларига бўлган хукукнинг хакикий бозор нархи шаклланади, бу хукукдан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин булади, тадбиркорлар ва аҳоли қўлидаги капитал киймати ўз ўзидан ортади, ер солети солинадиган базани кенгайтириш имконияти яратилади;
республика худудларида суҒоришнинг сув тежовчи тизимларидан фойдаланилиш майдонлари кенгайтирилади ва ушбу тизимларни жорий қилишни раҒбатлантириш механизмлари такомиллаштирилади;
сув истеъмолчилари ва сув етказиб берувчилар уртасида хисоб-китоблар истеъмол қилинган сувни етказиб бериш учун қилинган хақиқий ҳаражатлар хажмидан келиб чиққан ҳолда ва бозор механизмлари асосида амалга оширилади;
худудлар ихтисослаштирилади, бир жойда бир хил маҳсулотларни етиштириш, агроинновақион таяларни жорий этиш, хосилдорликни ошириш ва махсулот сифатини яхшилашга шароит яратилади;
пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришда давлатнинг иштирокидан босқичма- босқич воз кечилади;
пахта хом ашёси ва бошоқли дон махсулотлари етиштирувчилари билан қабул қилувчилар уртасида махсулот хажмига қараб шартнома тўзиш тизими йулга қуйилади;
ерларнинг турига қараб юқори хосил берувчи экинлар етиштирувчилар томонидан мустақил жойлаштирилади;
майда қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчиларни қуллаб-қувватлаш ва ерлардан оқилона фойдаланиш имконияти яратилади;
сифатли рақобатбардош мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, чуқур қайта ишлаш ва экспорт усиши барқарорлигини таъминлашга эришилади;
илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали ИНТЕГРАЦИЯси амалга оширилади;
кадрлар тайёрлашда олий ва урта таълим уртасида ўзвий алоқадорлик таъминланади;Ь
илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади, лаборатория жихозлари янгиланади, ходимларнинг малакаси оширилади;
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасалари ўзини ўзи молиялаштиришга утказилади;
бошоқли донни биржа савдоларида чекловларсиз сотилишига имкон яратилади, давлат ҳаридлари камайтирилади;
бошоқли дон бозорида интервенқион механизмлар жорий этилади;
қишлоқ хўжалиги махсулотларининг хосилдорлиги ва рақобатбардошлиги ортади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига макбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёти (GAEP), аграр тадбиркорликка макбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа сифат стандартлари жорий этилади;
қишлоқ хўжалигида хизмат курсатишнинг шаффофлик ва ракобатга асосланган бозор хизматлари ривожланади;
қишлоқ хўжалигида ўртача меҳнат унумдорлиги 1,7 баробар ошади;
қишлоқ хўжалиги махсулотларини кайта ишлаш бўйича кушимча 3,4 млн тонна кувват яратилади;
маҳсулотларни кайта ишлаш курсаткичи 30 фоизга етказилади (2030 йилга кадар экспорт хажми 20 млрд АқШ долларига етказилади).

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish