Фойдаланиладиган адибиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар
Abdullayev Z.S., Mirzayev S.S., Shodmonova G., Shamsiddinov N.B. Informatika va axborot texnologiyalari. – T.: A.Navoiy nomidagi O`zbekiston Milliy kutubxonasi nashriyoti, 2012. – 444 b.
Ғуломов С.С. ва бошқалар. Ахборот тизимлари ва технологиялари. – Т.: Шарқ, 2000.– 324 б.
Арипов М.М. ва бошқалар. Информатика, информацион технологиялар. – Т.: ТДЮИ, 2005.– 276 б.
G’ulomov S.S., Begalov B.A. Informatika va axborot texnologiyalari. – T.: Fan, 2010. – 704 b.
Makarova N.V. tahriri ostida. Informatika. T.: 2005. – 344 б.
Закирова Ф.М. и др. Информатика и информационные технологии. Т.: Алокачи, 2007. – 176 с.
Қўшимча адабиётлар
Мирзаев С.С., Каримова Х.Х. Информатика и информационные технологии. Т.:ТИИМ, 2007. – 170 с.
Файсман А. Профессиональное программирование на языке Паскаль. Т.: 1992, –324 с.
“ Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан
магистратурага кириш синовларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
“ Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан магистратурага кириш синовларини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Кириш синовлари Олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланган махсус комиссия аъзолари иштирокида ўтказилади ва ёзма ишлар шифрлангандан кейингина текшириб баҳоланади.
Кириш синовлари учун (ёзма ишлар) 3 соат вақт ажратилади ва белгиланган вақтда тегишли хоналарда ўтказилади.
Магистратурага кирувчилар билими “Информатика ва ахборот технологиялари”фанидан 0 баллдан 50 баллгача бўлган баллар оралиғида баҳоланади.
Вариантлардаги саволлар “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли бакалавриат йўналиши учун тасдиқланган Дастур асосида тузилади.
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича саволларга берилган жавобларни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Саволларга берилган жавоб тўлиқ бўлиб, қўйилган масаланинг моҳияти ва мазмуни етарлича очилган, масалани ечишга ижодий ёндошилган, етарлича хулосалар чиқарилган ва асосланган фактларга тўғри ва аниқ баҳо берилган, мантиқий кетма-кетликка амал қилинган бўлса (агар вариантда мисол ва масала берилган бўлиб, мисол ва масала изоҳли ва мутлақо тўғри ечилган ва мавжуд назарий қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилинган бўлса) бундай жавобга 43-50 оралиғида балл қўйилади;
Агар саволга жавоб берилган бўлиб, масаланинг мазмун ва моҳияти очилган ва унга ижодий ёндошилган, мустақил фикрлаш ва хулосаларни асослай олиш қобилияти намоён қилинган, фактларга тўғри баҳо берилган, мантиқий кетма-кетликка амал қилинган бўлса (агар вариантда мисол ва масала берилган бўлиб, мисол ва масала изоҳли ва мутлақо тўғри ечилган ва мавжуд назарий қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилинган бўлса), у ҳолда бундай жавобга 36-42 оралиғида балл қўйилади;
Агар саволга жавоблар келтирилган, қўйилган масаланинг моҳиятини очишга ҳаракат қилинган, баъзи бир умумий ҳолатдаги хатоликларга йўл қўйилган ва мантиқий кетма-кетликка амал қилинган бўлса (агар вариантда мисол ёки масала берилган бўлиб , уни ечишга ҳаракат қилинган ва ечишда мавжуд назарий қонун-қоидаларга қисман амал қилинган бўлса), у ҳолда бундай жавобга 28-35 оралиғида балл қўйилади;
Агар саволнинг жавобида умумий тушунчалар келтирилиб, масаланинг мазмун ва моҳияти очилмаган, асосий хулосалар қилинмаган, масалани ҳал қилишга ижодий ёндошилмаган, мулоҳаза юритишда қўпол хатоликларга йўл қўйилган (агар вариантда мисол ёки масала берилган бўлиб, мисол ёки масалани ечишга ҳаракат қилинмаган ёки бирон бир назарий хулосалар ёки формулалар келтирилмаган бўлса), бундай жавобга 1-27 оралиғида балл қўйилади;
Агар саволга мутлақо жавоб берилмаган ёки жавоблар бошқа саволларга берилган бўлса (агар мисол ёки масала берилган бўлиб, мисол ва масала ечишга мутлақо ҳаракат қилинмаган ёки бирон бир формула келтирилмаган бўлса), бундай жавобга 0 балл қўйилади.
6. Қўйилган баллардан норози бўлган абитуриент синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида қабул комиссиясининг раисига ёки апелляция (адолат) комиссияси раиси номига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги керак.
Қабул комиссияси масъул котиби
__________ Қ. Шовазов
|
Қабул комиссияси масъул котиби муовини __________ Х.Туркменов
|
Do'stlaringiz bilan baham: |