I. Т Е Х Н О Л О Г И К Қ И С М.
1.1. КОРХОНАДАГИ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН.
Навоий Кон Металлургия Комбинати Марказий Кон Бошқармасига қарашли “Ауминзо-Амантай” корхонасининг цеҲЛарини мутлоқ электр энергия истеьмолчилари асосан ўзгарувчан ток электр двигателлари ҳисобланади. Истеъмол қилинадиган жами электр энергиясининг карийб 70 фоизи синхрон двигателларига, 30 фоизи эса асинхрон двигателларига тўғри келади.
Корхонада фойдаланиладиган электр кучланишлари 12; 36; 42; 220; 380 6кв ва Корхонадаги электр қурилмаларининг жойлашуви турғундир,чунки барча қурилмалар стационар ҳисобланади.Фақат айрим электр асбоблари бундан мустасно, буларга электр пайвандлаш агрегатлари ва кўчма электр ускуналари киради. Корхонада нормал ишлаганда электр юкланиш графиклари ҳам турғун яъни стабил ҳисобланади.Асосан корхонада ихтисослашиш буйича асосий мақсад бу олтин олиш хисобланади.
ГМЗ-5 ни қуришда асосий мақсадларда Навои кон металлургия комбинатини кўламини янада кенгайтириш ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш ҳисобланади.Бу жараёнда асосан бутун корхона буйича технологик жараёнда бир қатор ҳолатлар орқали яьни корхонада электротехнологик жараёнлар асосий ўринни эгаллайди.
1.2.ЭНЕРГЕТИКА ХЎЖАЛИГИ ИШИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ВА УНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ.
Навоий Кон Металлургия комбинати марказий кон бошқармасига қарашли “Ауминзо-Амантай” корхонасининг цеҲЛарини энергетика хўжалиги ишини эксплуатацияси ва ташқиллаштириш фаолияти билан энергия хизмати бўлими (энергоучастка) шуғулланади ва Заводнинг бош мухандисига бўйсунади.
Энергия хизмати бўлими электр қурилмаларига ва электр юритмаларининг механик агрегатларига, ҳамда доимий, режалаштирилган жорий лойиҳа таъмирлаш (ППР) ва тезкор (оператив) ишлари билан шуғулланади.
Корхонада режалаштирилган жорий лойиҳа таъмирлаш ишлари юлга қўйилган бўлиб,шу асосда электр қурилмасини эксплуатациясига риоя қилинади. Тезкор ишлар хизмат кўрсатиш бригадаси ва навбатчи электрик ёрдамида амалга оширилади.
Таъмирловчи бригадага конкрет электр қурилмалари бириктирилган ва шунга жавобгар ҳисобланади. Электр энергия хизматининг таъмирлаш участкасида наряд асосида электр қурилмаларининг кичик таъмирлаш ишлари бажарилади. Мураккаб йирик таъмирлаш ишлари таъмирлаш цехида ёки НМЗ нинг марказлашган таъмирлаш корхонасида бажарилади ва айрим ҳолларда Тошкент ёки Чирчиқ шаҳарларига юборилади.
Таъмирловчи бригадалар элекриклар бригадаси ва механиклар бригадасига бўлинади. Бригадага мастер бошчилик қилади.
Энергнтикаси буйича асосан Бош энергетик хамда 2 та мастер мавжуд бўлиб улар асосан корхона ҳудудидаги барча электротехнологик жараёнлар билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этади.Корхонада мавжуд бўлган барча двигателлар трансформатор подстанциялар электр аппаратлар ҳар хил бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш каби мураккаб вазифаларни энергетика вакиллари амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |