Ўқув дастури Бухоро нефть ва газ саноати коллежи Илмий-педагогик Кенгашининг 2020 йил 28 сентябрдаги 1-сон мажлис баёни билан маъқулланган ва коллежнинг 2020 йил 29 сентябрдаги 122-сон буйруғи билан тасдиқланган.
Тузувчилар:
С.Бегутжанова
Бухоро нефт ва газ саноати коллежи ўқитувчиси
М .Жумаева
Бухоро нефт ва газ саноати коллежи ўқитувчиси
С.Ғ.Сиддиқова
Бухоро нефт ва газ саноати коллежи ўқув ишлари бўйича директор муовини
Тақризчилар:
И.И.Ҳафизов
Бухоро муҳандислик технология институти
“Энергетика” кафедраси электромеханикаси тармоқлари бўйича, доцент
Ф.Ж.Аллаев
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи
1. Ўқув дастури умумий талаблари
Дастур номи
Техника хавфсизлиги ваатроф – муҳит муҳофазаси
Ажратилган соат
40
Мавзулар сони
20
Дастурнинг мақсади
Талабаларни нефт ва газ саноати иншоотлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида уларнингҳуқуқлари, бурчлари,иш жойини ташкил этиш талаблари,техника хавфсизлиги талабларини ўргатишдан иборат. Ўқувчиларни Техника хавфсизлиги ваатроф – муҳит муҳофазаси фанини ўқиш ва ўрганишдан асосий мақсад ишлаб чиқаришда атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган. Талабаларнинг экология тўғрисида билимларини умумлаштириш ва ишлаб чиқаришда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш,инсон фаолияти натижасида ўзгарган табиатдаги ўзгаришларни олдиндан билиб олиш ва биосферада кузатилаётган жараёнларни иложи борича бошқариш ва ниҳоят инсонни яшаш муҳитини яхшилаш ва сақлашдан иборат.
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
Талабаларни техника хавфсизлиги ва атроф – муҳит муҳофазаси йўриқномаларига амал қилади.
Касбий фаолиятда меҳнат ҳавфсизлиги талабларига мувофиқ ишни ташкил этади.
Талабаларни табиатни асраш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилади.
Талабаларда экологик билим ва экологик маданиятини шакллантиради.
Заҳарли ва кимё чиқиндиларни камайтириш чора-тадбирларини кўра олади.
Техник тизимлар ва технологик жараёнларда содир бўладиган хавфлардан сақланиш йўлларини топа олади.
Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни билади.
Электр токидан ёки бошка сабабдан шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатади.
Билимлар
Меҳнат хавфсизлигини назарий асослари;
Меҳнат хавфсизлигини таъминловчи асосий тамойил услуб ва воситалар тизими;
Меҳнат хавфсизлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари;
Меҳнатни бошқариш қонунлари, риоя қилиш тартиблари;
Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва текшириш тартиби;
Экологиянинг асосий қонунлари;
Экотизим ва босқичлари;
Табиий ресурслар, таснифи ва улардан фойдаланиш;
Экологияни асослаш меёрлари;
Экологик муаммолар, табиатни асраш ва атроф-муҳитни муҳофаза этишда назорат
ишлари;
Кўникмалар
Шифокордан олдин ёрдам кўрсатиш услублари;
Ток таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш;
Бирламчи ўт ўчиргич воситалари;
Атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларини ҳал этиш билан бирга иккиламчи табиий ресурсларни қайта ишлаш ва улардан оқилона фойдаланиш