4.4. Юк ва таъсирлар
Мавжуд лойиҳавий-техник ҳужжатлар ѐки текширув ишлари учун
берилган техник топшириқ асосида конструкцияга таъсир қилувчи доимий ва
вақтинчалик юкларнинг меъѐрий қийматлар аниқлаштирилади. Бу юк ва
таъсирларга қўзғалмас ускуналардан; сақланувчи материаллардан; осма,
тельфер кранлар, юк кўтарувчи турли транспорт воситаларидан; таъмирлаш
материалларидан ва қўлланувчи ускуналардан; ҚМҚ
2.01.07-97
[25] га мос
равишда текис таралган вақтинчалик юклардан; шамолдан; қордан тушадиган
юк ва таъсирлар киради.
Бу юк ва таъсирлар бўйича ишончлилик коэффициенти ҚМҚ
2.01.07-97
[25] га мос равишда қабул қилинади.
Объектни кузатув-текширув ишларида қуйидаги ҳақиқий юклар
аниқланади:
127
-
юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялардан тушувчи хусусий
оғирлик;
-
пол, юк кўтарувчи конструкцияларга тақалувчи оралиқ ва ички
деворларнинг оғирлиги;
-
конструкцияларда ва том ѐпмаларида йиғиладиган технологик
чангларнинг оғирлиги.
Йиғма юк кўтарувчи конструкцияларнинг хусусий оғирлигидан хосил
бўлувчи юклар лойиҳаланган вақтдаги кучга эга бўлган чизмалар ва каталоглар
ѐрдамида, улар бўлмаган ҳолда эса текшириш пайтида ўлчовлар натижасида
олинган маълумотлар асосида аниқланади.
Монолит темирбетон юк кўтарувчи конструкцияларнинг оғирлиги ҳам
текшириш пайтида ўлчов натижасида олинган маълумотлар асосида
аниқланади.
Металл конструкцияларнинг хусусий оғирлиги текшириш пайтида асосий
конструкцияларни ўлчаш асосида қабул қилиниши мумкин. Асосий
элементларга қуйидагилар киради:
- фермаларда – пастки, устки камарлар ва стерженлар (ҳовонлар);
- тўсин ва яхлит дево
р
ли устунлар, камар ва деворлар;
- ичи бўш устунлар, камарлар;
- боғланишлар, камар ва панжара элементлари.
Металл конструкциянинг тўлиқ оғирлиги асосий элементларнинг хусусий
оғирлигини дарсликнинг 2-қисмида 3-иловага асосан қабул қилинувчи-
оғирликнинг қурилиш коэффициентига кўпайтириш орқали аниқланади.
Стационар жиҳозлардан тушувчи юклар техник ҳужжатларни таҳлил
қилиш орқали, жиҳозларнинг жойланиш схемасини бинонинг бўлувчи ўқларга
нисбатан конструкцияларга таяниш усули кўрсатилган ҳолда аниқланади.
Жиҳоз ва ускуналарнинг ҳақиқий оғирлиги паспорт бўйича қабул қилинади.
Зарурий ҳолларда схемага коммуникацияларнинг оғирлиги кўрсатилган ҳолда
128
уларни конструкцияларга маҳкамланиш жойлари кўрсатилади. Том ва оралиқ
ѐпмаларга тушувчи доимий юклар (товуш ва иссиқликдан ҳимоя қилувчи
материаллар, сувоқ, том қопламасининг гидроизоляцияси, пол қопламалари...)
уларни бевосита очиб кўриб, уларнинг зичлиги ва қалинлигини аниқлаш ѐки
уларнинг юзасидан 0,04 дан 0,25 кв.м гача бўлган намуна олиб, бевосита
тортиб кўриш орқали аниқланади. Бунда намуналар ҳар бир қаватда камида
учта жойдан, майдони 500 кв.м. майдонларда эса камида олтита жойдан
олиниши керак.
Очиб кўриш натижасида меъѐрий юклар қуйидагича ҳисобланади [7].
n
S
t
q
q
m
)
(
(4.17)
бу ерда,
q
m
- барча очилган жойлардан олинган юкларнинг ўртача
арифметик қиймати;
t
α
- Стьюдент коффициенти;
n - очилган жойларнинг сони;
S - тортиб кўрилган натижаларнинг ўртача квадрат хатолиги;
1
)
(
2
1
n
q
q
S
m
i
n
i
(4.18)
бу ерда,
q
i
- i- чи намунанинг оғирлиги;
Хусусий оғирлик бўйича ишончлилик коэффициенти барча турдаги
конструкциялар учун 1,1 га тенг қабул қилинади.
Зилзилавий ҳудудларда эксплуатация қилинаѐтган бино ва иншоотларда
текширув ишлари жараѐнида уларнинг хусусий тебранишларини ҳамда
қаралаѐтган нуқталарнинг нисбий силжишини аниқлаш бўйича микродинамик
усулда синаш мақсадга мувофиқдир.
Микродинамик синов ўтказилишида қуйидагилар қўлланилади:
129
-
бевосита конструкцияга ѐки грунтга ўрнатиладиган, берилган
юкланиш параметрларига эга бўлган сейсмотитратгични қўллаш билан амалга
ошириладиган вибродинамик усул;
-
юк кўтарувчи конструкцияга 30-50кг зарб билан урилувчи-
импульсли усул.
Do'stlaringiz bilan baham: |