Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Ёғоч конструкцияларнинг емирилиши



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/82
Sana22.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#106457
TuriУчебник
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82
Bog'liq
bino va inshoatlarni texnik baholash 1-qism

2.4 Ёғоч конструкцияларнинг емирилиши 
 
Ёғоч конструкцияли бинолар қадимдан қурилишда ишлатиладиган асосий 
материаллардан бири бўлиб ҳисобланади. Хусусан, республикамизда ѐғоч 
конструкциясидан фойдаланишнинг ўзига хос усуллари яратилган. Бунга мисол 
қилиб, турар жой қурилишида ѐғоч синч конструкцияларни келтириш мумкин. 
Ёғочга ишлов бериш осон, яхши эксплуатация муҳитида умрбоқий ва 
мустаҳкам бўлиб, иссиқлик ўтказувчанлиги бўйича ҳам яхши сифатга эга. Энг 
яхши кўрсаткичларидан яна бири, ѐғоч синчли турар жой биноларининг 
зилзилабардошлигидир. Бироқ, уни ишлатишдан олдин яхши қуритмаслик, 
нотўғри эксплуатация муҳити, яъни намликдан сақламаслик ѐғоч 
конструкциясининг хизмат даврини кескин камайтиради. Ёғоч конструкцияли 
биноларда ички муҳитдаги намлик даражаси маълум бир миқдордан ошганда 


42 
эгилиш, шу билан бирга турли замбуруғлар таъсирида унинг сиртида моғорлар 
пайдо бўлади. Бундан ташқари, ѐғоч қурти, Ўрта Осиѐ минтақасида учрайдиган 
турли хилдаги термитлар ѐғоч конструкциясининг муддатидан олдин авария 
ҳолатига олиб келиши мумкин.
Ёғоч замбуруғи қуруқ ѐғочда ривожланмайди. Ёғочда замбуруғларнинг 
пайдо бўлиши учун ҳавонинг намлиги қуйидагича бўлиши лозим [2]: 
Ҳавонинг намлиги 12-18% гача (қуруқ)- ѐғочда замбуруғ 
ривожланмайди; 
Ҳавонинг намлиги 23-25% гача (ярим қуруқ)- ѐғочда замбуруғнинг 
баъзи турлари ривожлана бошлайди; 
Ҳавонинг намлиги 25-30% (нам ҳаво) ундан юқори намликда (30-
60%)- ѐғоч барча турдаги замбуруғлар таъсирида бузила бошлайди.
Ўз навбатида, сувда ва доимий елвизак шароитида турган ѐғоч, 
замбуруғлар таъсирига чалинмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҚМҚ 2.03.08-98 [28] бўйича 
конструкцияларда ишлатиладиган елимланган ѐғочнинг намлиги 9% дан 
ошмаслиги керак (ҳаводаги намлик 60%гача бўлганда). Агарда ѐғочда табиий 
намлик 20% дан кам бўлса, ѐғоч қуриб кетади, натижада у ѐрилади, буралади ва 
охир-оқибатда унинг юк кўтариш қобилияти камаяди. Шунинг учун Марказий 
Осиѐ иқлими шароитида қуриладиган тарихий меъморий биноларнинг олдига 
ҳовузлар қурилган. Ҳовуз қуришдан мақсад нафақат меъморий гўзалликка 
эришиш, балки ѐғоч конструкцияларни ѐрилиш ва буралишдан сақлашдан 
иборат бўлган.
Ёзда сув парланиши натижасида ѐғоч устун, тўсин ва тоқилар ўзига 
керакли бўлган намни ҳовуздан қабул қилиб олади. Натижада, бу ѐғоч 
конструкциялар узоқ муддат ишлайди.
Ёғочларда табиий намлик 20% дан ошмаслиги керак (ҳаводаги намлик 
60%гача бўлганда). 


43 
Намлик 25% дан ошганда, ѐғоч конструкцияда чириш бошланади.
Юқорида келтирилганлардан кўринадики, ѐғоч конструкциясини 
ҳимоялаш учун қулай намлик муҳитини сақлаш, агарда бунинг иложи бўлмаса 
ѐғоч конструкция махсус кимѐвий усулларда қайта ишланади.
Бинонинг қуйидаги жойларида ѐғоч конструкциясининг емирилиши 
кўпроқ кузатилади:
- ишлатилмайдиган ва нам тупроқли ертўлаларда; 
- тўсин ва устунларнинг махсус кимѐвий ишлов берилмай қолган жойлари 
ѐки ташқи муҳит таъсирида қолган жойларида; 
- том қопламаси бузилган ѐпма конструкцияларида; 
- юқори намлик муҳитидаги ва шамоллатиш режими бузилган жойлардаги 
пол, тўсин ва бошқа ѐғоч конструкцияларда. 
Ёғоч конструкциясини турли омиллар таъсирида емирилишдан сақлаш 
мақсадида турли хилдаги антисептиклар қўлланилади. Улар ҳам қурилиш, ҳам 
таъмирлаш жараѐнида қўлланилиши мумкин.
Чиришни олдини олишнинг чора-тадбирлари.
Намликдан сақлашнинг конструктив усуллари, бу томни ишончли қилиб 
ѐпиш, доимий профилактик ишларни амалга ошириш, бинони эксплуатацияга 
топширишда уни тўлиқ намликдан бартараф этиш, ер ости сувларидан ҳимоя 
сифатида гидроизоляция ишларини сифатли бажариш, иситиладиган хоналарни 
ва ертўлаларни шамоллатишни ташкил этиш ва ҳ.к. ишлар киради.
Антисептлаш.
Эксплуатация жараѐнида ѐғочнинг намлигини 20% камайтиришнинг 
иложи бўлмаса, унда кимѐвий ишлов- антисептлаш ишлари амалга оширилади. 
Шу мақсадда турли кимѐвий таркибга эга бўлган моддалар билан ѐғочни 
сиртини бўяш ѐки уни шимдириш йўли билан ѐғочни зарарлантирувчи 
замбуруғларни ривожланишига йўл қуйилмайди. Антисептик моддаларнинг 
қуйидагиларидан 
фойдаланишга 
рухсат 
берилади: 
замбуруғларни 


44 
ривожланишини олдини оладиган ноорганик, сувда ва органик эритувчиларда 
эрийдиган моддалар. Бу моддалар инсон ва ҳайвонларга зарарсиз бўлиши, 
конструкциянинг механик мустаҳкамлигига зарар етказмайдиган, унинг 
зичлигига, электр ўтказувчанлигига салбий таъсир қилмайдиган бўлиши лозим.
Ёғоч конструкцияларни ѐнғиндан сақлаш. 
Ёғоч 250-300°С да ўзидан тез ѐнувчан газ чиқара бошлаб, учқун тегиши 
билан ѐнишга тайѐр ҳолда бўлади. Ёғоч конструкциясига узоқ муддатли 
иссиқлик манбаи таъсир қилиб турса, ѐғоч ҳатто 150-160°С да ҳам ѐниб кетиши 
мумкин. Бу ҳаводаги кислород О
2
миқдорига боғлиқ. Агар кислород миқдори 
14% дан кам бўлса олов ѐнмайди, О
2
>25% бўлса, хўл дарахт ҳам ѐнади. Ёниш 
жараѐнида ѐғочнинг сирти тез ѐнади ва маълум бир кўмир қавати ҳосил бўлгач, 
ѐниш жараѐни секинлашади.
Ёғоч конструкцияларини ѐнғиндан сақлаш учун конструктив чора-
тадбирлар қўллаш лозим. Том ѐпмаларини ѐнмайдиган қурилиш ашѐларидан 
бажариш, оралиқсиз, бир-бирига елимлаш орқали ѐпиштирилган массив 
конструкцияларни қўллаш, ѐнғин чиқишини олдини олувчи чоралардир. Бундан 
ташқари, ѐнғин хавфсизлиги мақсадида биноларни бир-биридан ажратиш
маълум бир ѐнғин хавфсизлиги зонасини қолдириш, ѐнғинни автоматик ўчириш 
воситаларини қўллаш, печ ва тутун чиқарувчи мўриларни ишончли қилиб 
ҳимоялаш ва бошқа тадбирлар кўрилиши керак.
Қўлланиладиган чора-тадбирлар етарли бўлмаса, кимѐвий ҳимоя 
воситалари қўлланилади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish