Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Таълим ва тарбия билан боғлиқ дастлабки педагогик-психолгик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

1.2. Таълим ва тарбия билан боғлиқ дастлабки педагогик-психолгик 
мазмундаги асарлар
П
едагогик психология алоҳида предмет сифатида XIX асрнинг 
бошларида вужудга келган бўлишига қарамай, унинг мустақил фан сифатида 
ривожланиши ва карор топиш йули анча мураккаб кечгандир.
Ўтмишда аждодларимиз инсоннинг психологик қонуниятларини, муайян 
илмий 
йўналишда 
ўрганмаган 
бўлсалар-да, 
бироқ 
алломаларнинг 
қўлёзмаларида мазкур ҳолатларнинг намоён бўлиши, инсон камолоти 
борасидаги қимматли фикрлари ҳозиргача юксак аҳамият касб этади. 
Жумладан, Абу Наср Форобий педагогика масалаларини ва улар билан 
боғлиқ бўлган психологик, физиологик муаммоларни ижобий хал этишда 
инсонни ҳар томонлама яхлит ва ўзаро ўзвий боғлиқ бўлган қисмлардан иборат, 
деб айтади. Форобий мавжудотни билишда илм–фаннинг ролини ҳал этувчи 
омил деб билади, унингча инсон танаси, мияси, сезги органлари туғилишда 
мавжуд, лекин ақлий билими, маънавийлиги, руҳи, интеллектуал ва аҳлоқий 
ҳислатлари, ҳарактери, дини, урф-одатлари, маълумоти ташки муҳит, бошқа 
инсонлар ва шу кабилар билан мулоқотда вужудга келади, инсон ўз фаолияти 
ёрдамида уларни эгаллайди, уларга эришади. Унинг ақли, фикри, руҳий 
юксалишнинг энг етук махсули бўлади, деб таъкидлайди.
Ўқитувчи шахсининг психологик хусусиятлари масаласида Абу Наср 
Форобий: “Ўқитувчи ақл-фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши ва ўқувчиларга 
айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур”, 
“Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди, 
шу сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларининг барчасини эслаб қолиши, ақл-
фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши, ўқувчиларга айтмоқчи бўлган 
фикрларини тўла ва аниқ ифодалаб беришни билмоғи лозим. Шу билан бирга 
ўз ор-номусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Ана шундагина у 
инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади”, деб 
таъкидлайди.
Абу Райхон Беруний таълим ва тарбиянинг мақсади, вазифалари ва 
мавқеи, инсон, ёш авлоднинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари чин маънода 
инсонпарварлик ва инсоншунослик замирида яратилган. Билим ва тарбиянинг 


10 
табиатга уйгунлик тамойилларини мутафаккирнинг барча асарларида кузатиш 
мумкин. У инсонни табиатнинг бир қисми деб таъкидлайди.
Беруний таълим жараёнининг моҳиятига чуқур кириб бориб, болаларнинг 
ёш хусусиятларини ҳисобга олиш асосида қурилган ўқитиш самарали 
бўлишини уктиради. Беруний педагогик ижодида инсон ва унинг бахт–саодати, 
таълим–тарбияси, камолоти бош масала бўлган. 
Ўрта асрда яшаб, ижод этган донишманд, табобат илмининг дохийси Абу 
Али ибн Сино инсон руҳияти, тана ва калбнинг бирлиги, инсон организмининг 
тузилиши, ундаги нерв фаолияти ва уларнинг тармокланиши, ҳолатлари 
ҳақидаги қимматли маълумотлари ҳозирга қадар тиббиётнинг муҳим негизини 
ташкил этади. Абу Али ибн Синонинг фикрича: “...Ўқитувчи матонатли, соф 
виждонли, ростгўй ва болани тарбиялаш методларини, аҳлоқ қоидаларини яхши 
биладиган одам бўлмоғи лозим. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташки 
дунёсини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим”.
Юсуф Хос Хожиб ижодининг бош масалаларидан бири - комил инсонни 
тарбиялашдир. У ўз асарларида энг комил, жамиятнинг ўша даврдаги 
талабларига жавоб бера оладиган инсонни қандай тасаввур қилган бўлса, шу 
асосда у ўз тамойилларини изчил баён этади. «Қутадгу билиг» («Саодатга 
йўлловчи билим») асари таълим ва тарбия, маънавий камолотнинг йўл–
йўриқларини, усулларини, чора-тадбирларини ўзида мужассамлаштирган, 
аҳлоқ ва одобга доир маънавий манбадир. 
Абдурахмон Жомийнинг «Баҳористон», «Хирандномаи Искандари», 
«Туҳфат-ул-ахрор» ва бошқа асарларида илм-маърифат, таълим-тарбия, касб-
хунар ўрганиш, инсон ижобий фазилатлари ҳақидаги фикрлари ифодаланган. 
Таълим ва тарбия жараёнида тарбиячи ва ўқитувчи шахси энг муҳим 
омил бўлганлиги туфайли Насриддин Тусий “Ўқитувчиларни тарбиялаш 
тўғрисида” деган асарида шундай ифодалайди: “Ўқитувчи мунозараларни олиб 
боришни, рад этиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз 
фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари 
мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим... Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч 
қаерда заҳархандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида 
ўқитувчи ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин...”. 
Алишер Навоийнинг «Хазойин-ул-маоний», «Махбуб-ул-қулуб» ва бошқа 
шу сингари асарларида етук, баркамол инсоннинг аҳлоқи, маънавияти, 
ўзгаларга муносабати, истеъдоди ва қобилияти тўғрисида қимматли мулоҳаза 
лар юритилган. Ана шу психологик мезонлар ижтимоий адолатнинг карор 
топиши учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган. Шу билан бирга 
ўқитувчи мехнатини холисона бахолаб: “Агар шогирд подшоликка эришса ҳам, 
унга (муаллимга) қуллуқ қилса арзийди”, дейдики, бу орқали таълим ва тарбия 
жараёнидаги ўқитувчи шахсининг марказий шахс сифатида кўради. 
Шунингдек, Навоий асарларида ёш авлодни баркамол инсон сифатида 
шаклланишида ота-онанинг роли, аёлларнинг иффатлилиги, кишиларнинг 
камтарлиги ҳақидаги фикр-мулоҳаза лари алоҳида ўрин эгаллайди. 
Навоий «Ҳамса»сининг ҳар бир достонида букилмас ирода, 
қатъиятлилик, итоат, инсонпарварлик туйғулари, ижодий ҳаёлот, инсоннинг 


11 
мураккаб ички кечинмалари моҳирона ёритилган. Шунингдек, бу борада 
Маҳмуд Қошғарий, Улуғбек, Нақшбандий, Огаҳий сингари буюк Шарқ 
мутафаккирларининг ёшлар тарбиясига, ўқитувчи, тарбиячининг жамиятдаги 
ўрни, аҳлоқ-одоб, феъл-атвор, оилавий хаёт, шахслараро муносабатларга доир 
қарашлари уларнинг асарларида равон ва ихчам баён этилганлигини таъкидлаш 
мумкин.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish