Электр таъминоти системаси элементларининг автоматикаси ва реле ҳимоясини ҳисоблашда фойдаланиладиган асосий ифодалар;
Автоматика ва реле ҳимояси учун қисқа туташув токларини ҳисоблаш дастурини тузиш;
Электр таъминоти системаси элементларининг автоматикаси ва реле дастурини тузиш;
Тузилган дастурлардан фойдаланиш намунаси.
Курс иши 1÷4 – расмларда кўрсатилган электр таъминотининг схемасига асосан бажарилади.
Реле ҳимояси ва автоматика истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини ва тежамкорлилигини орттириш учун хизмат қилади.
Курс ишида нормал ва қисқа туташув режимларининг параметрларига қараб ЭБҚ (электр қурилмаларини бажариш қоидалари) талабларини ҳисобга олган ҳолда реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари танланади ҳамда уларнинг ишга тушиш параметрлари, сезгирлиги ва танлаш хусусиятлари аниқланади. Реле ҳимояси ва автоматиканинг бажариладиган ҳамма схемалари стандартлар талабларига жавоб берлоиҳаси керак.
Курс иши учун топшириқлар (1.1÷1.4 жадваллар) вариантларини ўз ичига олган. Талабалар вариант рақамини уч кўрсаткичга асосан танлайдилар: фамилянинг биринчи ҳарфи, синов дафтарчасининг охирги ва охиридан олдинги рақами. Бажариллоиҳаси керак бўлган ишнинг ҳажми 1.5 жадвалда кўрсатилган (+ - бажарилсин).
Бажариладиган курс ишининг ҳажми 25-30 бет тушунтириш хати ва реле ҳимояси ҳамда автоматиканинг чизмаларини ўз ичига олади ва намойиш этиш варағининг чизмаси бўлади.
Тушунтириш хати титул варағи билан бошланади.
Титул варағидан кейин мундарижа ва топшириқлар учун бошланғич кўрсаткичлар келтирилади.
Курс иши қуйидаги тартибда бажарилади.
Электр таъминоти системасининг (1.1÷1.4 расмлар) элементлари учун электр қурилмаларини бажариш қоидалари ва 4.6 жадвалдан фойдаланиб қўлланиладиган реле ҳимоялари ва автоматиканинг рўйҳати тузилади.
Танланган реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари электр таъминотининг бир чизиқли чизмасида шартли белгилар ёрдамида кўрсатилади.
Электр таъминоти системасининг 5-жадвалда кўрсатилган (“+” - бажарилади) элементлари учун уларнинг техник кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда:
реле ҳимояларининг тўла принципиал чизмалари танланади ва чизилади;
ток ва дифференциал релеларнинг ўрнатмалари ҳисобланади;
ҳимояларнинг сезгирлиги аниқланади;
максимал ток ҳимояларининг (МТҲ) ҳаяллаш вақтлари топилади;
ҳамма ҳисоблар тугуллангандан кейин ток ҳимояларининг селективлик ҳаритаси қурилади [8].
Қўлланиладиган автоматика қурилмаларидан бирининг чизмаси бажарилади ва ишга тушиш ўрнатмалари ҳисобланади, вазифалари ҳамда ишлаш принципи қисқача тушинтирилади.
Курс ишни бажаришда [2,7.9,10] адабиётларда кўрсатилган реле ҳимояси ва автоматиканинг типик чизмалари ва ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ток отческалари, дифференциал ҳимояларининг сезгирлигини аниқлаш учун к2...к4 нуқталардаги икки ва уч фазали қисқа туташув токлари ҳисобланади. Бунинг учун нормал режимда секция виключателлари узулганлиги ҳамда БППнинг таъминлаш линиялари алоҳида ишлаётганлиги ҳисобга олиниб алмаштириш чизмаси тузилади.
Ток трансформаторларининг номинал токи ҳимояланаётган элементнинг номинал токидан 1,5÷2,0 марта катта олинади. Ток ҳимояларининг (МТҲ-ТО) селективлик картасини қуришда 0,4/0,69/ кВ дан бошлаб 35/220 кВ гача системанинг кетма-кет элементларининг вақт-ток характеристикалари бир-бирига мосланади.
Цех трансформаторларининг МТҲ ларининг ҳаяллаш вақтини танлашда 0,4÷0,69 кВ ли автоматларнинг ишлаш вақти ta = 0,25÷0,4 с лиги ва ҳаяллаш вақтининг поғонаси Δt = 0,5÷0,7 с лиги ҳисобга олинади.