Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети



Download 29,16 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi29,16 Kb.
#162168
  1   2   3
Bog'liq
ЖИНОЯТНИНГ МАХСУС СУЪБЕКТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ


БЕРДАҚ НОМИДАГИ
ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ


Рўйхатга олинди №______

Юриспруденция” таълим йўналиши 2-курс талабаси




БАКИРОВ АБДУЛХАМИД АБДУВОХИД ЎҒЛИНИНГ


ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ФАНИДАН

Жиноятнинг махсус субъекти” мавзусидан ёзилган




Р Е Ф Е Р А Т
ИЛМИЙ РАҲБАР:
_________________________
_________________________
_________________________
НУКУС – 2021
РЕЖА:
Кириш
1. Жиноят субъекти тушунчаси.
2. Жиноят махсус субъектининг умумий тавсифи ва аломатлари.
3. Жиноятнинг махсус субъектлари классификацияси
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Кириш
Қонун устуворлиги ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш амалдаги қонунларнинг талабларини қатъий бажариш, ҳуқуқбузарликлар, авваламбор, уларнинг энг хавфли кўриниши бўлган жиноятларга қарши кураш мустақил Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодий, сиёсий ва маданий вазифаларни ҳал қилишнинг муҳим шартидир.
Бунда жиноят қонунчилиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан унинг тўғри қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади.
Бу жиҳатдан жиноятнинг махсус субъекти муаммосини ўрганиш назарий ва амалий нуқтаи назардан долзарб аҳамиятга эга.
Ҳуқуқий адабиётларда жиноят таркибининг турли жиҳатлари етарли даражада тадқиқ қилинган, жиноят субъекти муаммоси ҳам анча муфассал ўрганилган. Аммо, жиноят таркиби ҳақидаги таълимотда жиноятнинг махсус субъектига нисбатан кам эътибор берилган.
Кўпгина жиноятлар, масалан, мансабдорлик жиноятлари ва ҳарбий жиноятларни квалификация қилишда мазкур жиноятлар субъектларининг белгиларини аниқлаш жуда муҳим. Аммо махсус субъект билан боғлиқ масалаларни аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу, авваламбор жиноят қонунчилигида махсус субъектли таркибларни кенгайтиришга интилиш кузатилаётганлиги билан изоҳланади.
Жиноят ҳуқуқида жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахс, агар у мазкур қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш ёшига тўлган ва ақли расо ҳолатда бўлса, жиноят субъекти деб топилади. Аммо бу белгилар баъзан муайян шахсни бир қатор жиноятларнинг субъекти деб топиш учун етарли бўлмайди. Бундай ҳоллар учун қонун чиқарувчи Жиноят кодексида бир қатор қўшимча аломатларни назарда тутганки, юқорида зикр этилганга ўхшаш жиноятларни содир этган шахслар мана шу аломатларга қараб аниқланади. Мана шу тоифага мансуб шахслар жиноят ҳуқуқида жиноятнинг махсус субъекти деб аталади.
Жиноятининг махсус субъектлари тушунчаси, улар томонидан содир қилинган жиноятларни квалификация қилиши, ушбу жиноятларнинг олдини олиш масалалари бугунги кунда ўрганилиши зарур эканлиги ва мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Махсус субъектли жиноятлар, ушбу субъектларнинг жиноий жавобгарлиги масалаларини Н.Д.Дурманов, Б.В.Здравомыслов, Л.Н.Кривиченко, В.А.Волженкин, М.Ҳ.Рустамбоев, Р.А.Зуфаров, Б.Ж.Ахроров, Қ.Абдурасуловалар тадқиқ этганлар.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунига мувофиқ махсус субъектли жиноятлар тушунчасини шакллантириш, уларни классификация қилиш ва квалификация қилиш билан боғлиқ масалалларни ҳал қилишга имкон қадар хисса қўшишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 16–моддасига мувофиқ шахснинг қилмишда жиноят таркиби элементларининг мавжудлиги унинг жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади, ушбу белгиларга жиноят субъектини тавсифловчи белгилар ҳам киради.
Жиноят субъектининг таърифи икки жиҳатдан: жиноят ҳуқуқий (юридик белгиларини аниқлаш) ва криминологик (ижтимоий демографик, психологик ва бошқа ижтимоий белгиларини аниқлаш)ни ўз ичига олади.
Жиноят ҳуқуқига биноан ҳар қандай жиноятнинг субъекти фақат шахс бўла олади, бироқ барча шахслар эмас, балки жиноят содир этилган пайтда ақли расо бўлган ва қонунда белигланган муайян ёшга етган шахсгина бўлади.
Жиноятнинг махсус субъекти дейилганида ақли расо, қонунда белигиланган муайян ёшга етганлик каби умумий аломат билан бирга жиноят қонунига биноан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахслар доирасини белгиловчи қўшимча аломатларга эга бўлган шахс тушунилади.


Download 29,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish