Педагогик коллежларда тасвирий фаолиятига ўргатиш методикасидан дарс бериш.2 соат
Болаларни тасвирий фаолиятга чуқур ўргатиш тарбиячиларни: расм, лой, аппликасия бўйича тайёргарлигига, қоғозда қалам ва бўёқни ишлата билиш, қоғозни силует қирқиш, лойдан ҳар хил шакл, пластилиндан ҳар хил шакл, пухта тайёргарлигига ва билишга боғлиқ. Тарбиячи предметнинг шаклини, тузилишини кўра олиши керак, предметни бўяш учун бўёқ танлай билиши карак. Болаларни тасвирий фаолият методикаси билан таништиришни билиши лозим. Бундай тайёргарликни тарбиячилар биринчи навбатда педагогика коллежида оладилар. Педагогика коллеж талабаларига биринчи бўлиб қалам билан расм чиздирилади. Бу машқлар расм чизиш вақтида қўлни ҳаракатини мустаҳкамлайди. Улар тўғри, овал, айлана, штрих чизиқларни чизадилар. Қалам билан ишлаш техникасини ўрганиш учун, талабалар декоратив нақш графикасини ўрганадилар. Бу машқлар педагогика коллежларидаги деворий газеталар ва болалар боғчасидаги безак ишларига ҳам ёрдам беради. Ҳудди шу бўлимда ранг билан, бўёқ ва гуашь билан ишлаш кўрсатилган. Дастур декоратив–халқ амалий санъат билан таништиради. Талабалар биринчи болалар ижоди билан танишадилар, шунинг учун ўзларининг расмларида болалар қандай чизса, шундай чизадилар. Кейин ҳудди рассомлар чизганидек қилиб, ранг ва соя бериб чизадилар.
Лой билан ишлаш дарсларида ҳайкалтарошлик ва унинг турлари билан танишадилар. Қалам, кўмир, тушь билан расм чизгандан сўнг улар бўёқлар билан ишлайдилар. натурага қараб сабзавот, мева, идиш-товоқларни расмларини чизадилар. Кейин 2-3 та предметдан иборат натюрморт чизадилар. Уларда рангни сезишга ўрганадилар, томошабинга қандай таъсир қилишини кўрадилар. Расм чизиш ниҳоясида пейзажли, иллюстрасияси ва эртакларга декорасиялар чизадилар. Улар думалоқ рельеф, катта ва кичик шаклдани ҳайкалтарошлик билан танишадилар. Улар лойдан идишлар ясайдилар. Стек билан ишлашни, лой билан ишлаш техник малакаларини ўрганадилар. Бу малакаларни ўзлаштиргандан сўнг, ўқувчилар лойдан қуш ясайдилар. Унинг шакли, пропорсияси, қисмлари билан танишадилар. Лой қуш ясашни ўрганганлари уларга (расм) қалам ва бўёқда қуш расмини чизишга ёрдам беради. Қушдан ташқари талабалар ҳайвонлар расмларини чизадилар. Натурага қараб тасвирлаш мумкин . Хотира бўйича ҳам тасвирлаш мумкин. Ҳар бир тарбиячи албатта, бўёқ билан ишлаш сирларини (расм чизиш, лойдан нарсалар ясаш) билиши зарур. Биринчи бўлиб одам тасвирини қалам билан чизишдан бошлаш лозим (15-20мин). Талабалар бир-бирларини чизадилар. Бу қисқа муддатли чизишлар диққатни кучайтиради, ишни тез ва ишонч билан бажаришга ўргатади, ҳамда предметнинг қоғозда жойлашишини, қисмларнинг пропорсиясини, шаклнинг асосий ҳарактерли белгиларини кўрсатишга ёрдам беради.
Дастур мазмуни: Одам тасвирини чизиш билан танишганларидан сўнг, тасвирий санъат билан таништириш мустаҳкамланади. Бу бўлимга 30 соат кетади. Биринчи мавзу–“санъатнинг асосий назарий саволлари”, “Санъат-инсон онгининг бир шакли”, ундан кейин “Рус санъати” ( 18-19 ).
“Тасвирий фаолият ва қуриш-ясаш методикаси” бўлими ҳар бир ёш гуруҳидаги расм, лой, аппликасия, амалий машғулотлардан иборат. Бу бўлимнинг асосий мақсади талабаларни тасвирий фаолият билан, ақлий, эстетик, тарбия масалалари билан бадиий, аҳлоқий, меҳнат тарбияси билан танишадилар. Навбатдаги мавзу “Болалар боғчасида тасвирий санъат”, унга 2 соат ажратилади. Талабалар санъат турлари, болаларни атроф ҳаётга бўлган қизиқишларини ўрганадилар. Оҳирги мавзу “Тасвирий фаолият ва қуриш ясаш бўйича режа асосида тузилган машғулот”.
Дарс типлари: Педагогика коллежида дарснинг 2 варианти маъруза дарси, амалий-практик дарс бор. 2 вариантдан ташқари музейга экскурсия, кўргазмага, суҳбат тариқасида маърузалар бўлади. Маъруза вақтидаги суҳбатни ўқитувчи янги материални тушунтириш учун, ўтилган материални такрорлайди. Ўқитувчининг маъруза ўтишдаги маҳорати унинг лексияни қандай ташкил қилди, диққатни қандай қилиб фаоллаштирди, талабаларнинг хотира ва идрокини қандай қилиб, фаоллаштиришга, ўстиришга боғлиқ. Янги материалнинг бир қисмини талабалар томонидан яхши ўзлаштирилган бўлса ва методиканинг баъзи бир саволларини ўзлари ҳал эта олишларини ўрганган бўладилар. Ўқитувчи талабаларга савол берганда: талабалар педагогика, психология ва анатомиядан олган билимлари асосида ва болалар билан олиб борган иш тажрибаларига таяниб, жавоб беришлари лозим. Маърузаларда кинофильмлар, слайдлар кўрсатиш билан ўтказилади. Бу кинофильмларни, слайдларни, телевидения кўрсатувларини диққат билан кўриш, диққатни ўстиради, онгини ўстиради, янги материални ўзлаштиришга ёрдам беради. Талабалар маърузадан ташқари ҳам фильмлар, телекўрсатувлар кўриб, кейин ўқитувчи билан муҳокама қилиши мумкин.
Педагог маъруза ўтиш вақтида кўргазмали қуролдан фойдаланилади. Иллюстрасиялардан, ўйинчоқлардан, болалар расмларини кўрсатадилар санъат ҳақидаги маърузаларда эса рассомлар репродуксияларни кўрсатиш билан кинофильмлар, слайдлар кўрсатадилар. Амалий машғулотлар педагогика коллежи талабаларини машғулотларни намунали ўтказишга ёрдам беради. Улар болалар чиза оладиган, лойдан ясай оладиган предметларни тасвирлай олишлари зарур. Ўзлари таълим бериш методикаси ва дастур асосида мустақил машғулот ишланмасини ёзишлари лозим. Машғулотлар суҳбатдан бошланиши лозим. Масалан, “Қўзиқоринлар” номли дарсда, биринчи қўзиқорин турларини эслашни таклиф қилади, унинг ҳарактерли белгиларини, лойдан ясаш усуллари билан танишадилар. Шундай суҳбатдан сўнг, талабалар ҳар бир ёш гуруҳ дастур талабига асосан, бериладиган билимларнинг боғлиқлиги асосида ясашни ўрганадилар. Кичик гуруҳ болалари битта қўзиқорин, яъни диск, айлана четлари сал тушган ва силиндрсимон танаси, яъни оёғи, ўрта гуруҳ бир қанча қўзиқоринни ясашлари мумкин (турлари бўйича), катта гуруҳ болалари оқ қўзиқориннинг шаклини бера билиши, катта гуруҳ болалари тўғри келган қўзиқоринни ясай оладилар, унинг олдига барг, ўтлар ясайдилар.
Дарснинг оҳирида 2-3 мин тахлил қиладилар, қайси бир гуруҳ дастур талабига мос келадими, йўқми. Талабаларга уйга вазифа қилиб, шу гуруҳ машғулот ишланмаси тузиш берилади. Кейинги машғулотда машғулот ишланмасини тахлил қиладилар ва ўзларини тарбиячи ўрнига қўйиб, машғулот ўтадилар.
Амалий машғулот бир неча режа асосида бўлиши мумкин. Масалан, ҳар бир ёш гуруҳида натурадан фойдаланиш усуллари, тасвирий санъат турларида натурадан қандай қилиб фойдаланиш, болалар билан натурани тахлил қилишни, машғулотнинг қайси вақтида фойдаланиш масалалари кўриб чиқилади. Масалан, аппликасия: катта гуруҳда қирқиш усули, қоғоздан ўқитувчи намуна тайёрлайди, таблиса бўлиши мумкин. Агар амалий машғулот “Расм” ва “Лой” бўлими асосида ўтказилса, сабзавот ва мевалар муляжи бўлиши шарт. Транспорт расмини чиздириш учун кўргазма қурол бўлиб ўйинчоқ хизмат қилиши мумкин. Хона ўсимликларини натура асосида тасвирлаш учун намуналар керак. Лой машғулоти учун кўргазмали қурол сифатида кичик шаклдаги ҳайкалтарошлик намуналари хизмат қилади. Лой ишини бажаришда, халқ ўйинчоқлари (Димкова, филимоно, коргополь, киров) ни кўриб чиқиш яхши натижа беради.
Натура билан ишлаш: натурани кўриб чиқиш асосида бўлажак тарбиячилар тахлил қилишга, предметнинг шаклини кўра билишга, кейин тасвирлашга ўрганадилар. Шунга кўра талабаларда идрок, хотира, тафаккур ўсади. Натура билан ишлаш 2 этапга бўлинади:
Биринчи этап натурани тўғри танлай олиш. Талабалар тўғри келган предмет ва ўйинчоқ натура бўлиб хизмат қилмаслигини билишлари лозим. Лой учун натура бир хил рангда бўлиши керак.
Иккинчи этап натурани тахлил қилиш. Биринчи предметни ҳамма гурух билан тахлил қилиш, кейинчалик талабалар мустақил тахлил қиладилар.
Амалий машғулотлар кўрсатиш ва тушунтиришдан иборат бўлади, яъни талабаларга янги қирқиш усулларини кўрсатиб берилади. Бўёқ билан ишлашни кўрсатишда, қоғозни доскага ёпиштириб, ўқитувчи мўйқалам билан чизиб кўрсатади. Қуриш-ясаш ва аппликасияда ишнинг ҳамма боришини кўрсатиш керак. Ўқитувчи ва талабалар бир вақтда ишлайдилар.
Педагогика коллежи талабаларининг мустақил ишлари катта аҳамиятга эга. Бу уларни кўникма ва малакалари мустаҳкамлайди, ижод қилишлари ривожланади. Мустақил иш ўз ичига адабиётларни ўрганиш, ишланма тузиш, истиклол режа тузиш, мактабгача тли муассасасида машғулот ўтиш учун режа ишланма тузишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |