Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Кичик гурухларда аппликасия килишга ўргатиш



Download 1,63 Mb.
bet46/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Кичик гурухларда аппликасия килишга ўргатиш Мактабгача таълим муассасасида аппликасия машғулотлари биринчи кичик гуруҳ, иккинчи кичик гуруҳдан бошлаб олиб борилади. Бу гуруҳда барча машғулотларда болалар катталар томонидан қилиб берилган тайёр шаклларни қоғозга тўғри, турли хил жойлашишда териб чиқиб ва ёпиштиршга қаратилгандир. Бу гуруҳда асосий вазифа-болаларни елимлаш усулларини ўргатиш ҳисобланади. Катталар учун оддий ҳисобланган, бу малака қатор ҳаракатларни кетма-кет бажаришдан иборат бўлади, яъни мўйқаламни тўғри ушлаб, унда озгина елим олиш, шаклни тескариси билан қўйиб, елимни бутун шаклга текис қилиб суриб чиқиш, сураётган чап қўлининг бармоғи билан шаклни тутиб туриш, сўнг мўйқаламга эҳтиёткорлик билан қўйиб, шаклни секин ранг томони билан ўгириб, қоғоз варағининг керак жойига қўйиш ва салфетка ёрдамида секин босиш, чеккаларидан чиқиб кетган ортиқча елимни секингина артиб олиш. Бу ёшдаги болаларга ана шу ҳаракатларни эгаллаб олиш, албатта осон эмас. Энг содда шакл-квадрат ва доира унинг учун шу шакллардан ишни бошлаш лозим. Йил давомида болалар шу шаклларни номини тўғри айтишни эгаллаб олишлари лозим. Лекин бутун йил давомида ўтказиладиган Аппликасия машғулотларида фақат шу шакллар билан кифояланиб қолиш бўлмайди. Бу гуруҳда болаларда дастлаб бир; кейин 2-3 қисмдан тўзилган предметларни (қўзиқорин, байроқча, қорбобо, уй) ёпиштиришга ўрганадилар. Шунингдек, йил охирига бориб болалар олти-етти хил рангни қизил, кўк, сариқ, яшил, жигаррангни тўғри айтиб беришлари лозим. Бу гуруҳ болаларига қайчи берилмайди, чунки болаларнинг қўл ҳаракати етарли тараққий этмаган ва ҳали қуриш назорати етарли бўлмаганлиги сабабли болалар қўлидаги қайчи хавф туғдириши мумкин.
Иккинчи кичик гурухда болаларни апликасия қилишга ўргатишида иш учун бериладиган материаллар ва машғулотни ташкил этиш аҳамиятига эгадир. материалнинг ранги болаларни диккатини тортиб уларни чалғитади. Шунинг учун дастлабки машғулотларда материал алоҳида пакетларда, тушунтирилиб бўлгандан сўнг тарқатилади. Тарбиячи мавзуни тушунтириб бўлганидан сўнг материал тарқатилиб, болалар материални топшириққа мос равишда кесмага териб чиқадилар. Тарбиячи дастлаб элементларни қўйиб чиқилганини текширади, шундан кейингина болаларга елим ишлатиш учун берилади. Бу гурухда тарбиячи болалар билан натурани кузатиш намуна билан биргаликда олиб бориш керак. намунани кўрсатиш жараёнида тарбиячи шаклнинг рангини аниқ аташ ва бармоғи билан уни кўрсатиб, шу шаклнинг хусусиятларини болага аниқ кўрсатиб беради. Тарбиячи томонидан ишни бажарилишини кўрсатиб берилиши, болаларни турли малака ва ўқувини вужудга келишида муҳимдир. шунингдек, тарбиячи иш тартибини ҳам бошидан кўрсатиб боради. Қандай шаклни олди, қандай ишлаб қўйиб елим суртди ва бошқалар. Тарбиячи ўзининг ҳар бир ҳаракатини сўз билан биргаликда олиб боради.
Кичик мактабгача тарбия ёшдаги болалар эса тайёр шаклларни ва уларнинг рангини бир-бирига мослаб, танлаб ёпиштирадилар. Жуда яхши эстетик эффект билан қилинган ишлар, айниқса декоратив безаклар гурух хонасини безатиш мумкин. Шундай қилиб, олиб борилган текшириш ишлари шуни кўрсатадики, яхши уюштирилган аппиликасия машғулотлари, болаларни бошқа машғулотларга, декоратив, предметли ва сюжетли машғулотларига ижобий таъсир этади. Болаларда сенсор маданият ошади, қўл билан таҳлил қобилияти ўсади ва бадиий дидлари шаклланади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish