Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,63 Mb.
bet27/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Амалий методлар. Тасвирий санъатга ўргатиш мобайнида болалар турли материаллардан фойдаланиш кўникмасига эга бўладилар. Расм чизиш, лойдан буюм ясаш, аппликасия турли методлардан, ҳамда ўргатиш усулларидан фойдаланишни талаб қилади, шу жумладан болаларда кўникма малакаларни ҳосил қиладиган амалий методлардан ҳам фойдаланиш талаб қилади. Амалий методлардан асосийси бўлмиш, техник ва баъзан тасвирий малакаларни ўргатадиган машқлардир.
Кичик гурухда бу машқлар болалар учун сезиларли эмасдир юмалок шаклли предметларни ясашни ўрганиб, болалар коптокни, олмани, апелъсинни ва шу каби предметларни ясайдилар. Йўлларини, ёмғирларни чизиб, улар горизонтал вавертикал чизиқларни чизишни машқ қиладилар.
Катта гурухдаги болалар олдида эса, тўғридан тўғри маълум бир топшириқ қўйилади, чиройли ва тўғри штрих билан чизишга ўрганиш. Штрихлаб чизишни кўрсатиб бергандан сўнг, болаларга мураккаб бўлмаган предмет контурини (Масалан: уй, қўзиқорин, олма) чизиб олиб, уни озода қилиб бўямаслик расмни хунук қилиб қўйишини биладилар ва сидқидилдан машқ қиладилар. Машқлардан тасвирий ҳарактерга эга бўлган топшириқларни тушиниш учун фойдаланилади. Масалан: тарбиячи бир чизиқ билан инсон бошининг ёнмача қиёфасини чизишни кўрсатиб берганидан сўнг, болалар бир неча марта одам бошининг расмини қайта-қайта чизадилар.
Евристик метод. Эвристик метод грек сўзидан келиб чиққан ҳолда, «Евристика» ҳақиқатни топиш санъатидир. Бу метод топқирликни, фаолликни ривожлантиришга ёрдам беради. Тарбиячининг вазифаси болаларнинг тасвирий фаолиятини шундай ташкил қилиш керакки, у фаол ва ижодий бўлсин. Ҳар бир машғулот фақатгина дидактик вазифасини эмас, яъни маълум бир предметни тасвирийни ўргатиш эмас, балки боладан ишни мустақил бажаришни ҳам талаб қилади. Шу мақсад билан тарбиячи турли хил усуллардан фойдаланиши мумкин: маслахат, мақтов, топшириқни бажариш усулини кўрсатмаси (тўлиқ бўлмаган), ўйинчоқ кўрсатмаси, эслатма ва шу кабилар. Болани шундай ҳолатга қўйиш керакки, у ўйлаган ўйини бажариши учун ўзи йўл топсин. Шундай қилиб у ёки бу метод ва усулларни танлаш қуйидагиларга боғликдир:
*Машғулот мазмунига ва машғулот олдида турган мақсадга, шу билан бирга, тасвирий фаолиятнинг вазифаларига;
* Болаларнинг ёши ва ривожланиш даражасига;
* Болалар фойдаланадиган тасвирий материалларига боғликдир.
Атроф олам хақидаги тасаввурларни мустахкамлаш мақсадли машғулотларда, асосан оғзаки методлар қўлланилади: сухбатлар, болаларнинг кўрганларини хотирадан қайта эслаш учун ёрдам берадиган саволлар.
Тасвирий фаолиятнинг турли кўринишларида ўргатиш усуллари турличадир, чунки бир образ турли воситалар ёрдамида вужудга келтирилади. Масалан: мазмунли (сюжетли) мавзуларда компазисияга ўргатиш вазифасини расмда картиналарга қараб тушинтирилади, ўзоқлашаётган предметлар юқорироқда, яқиндагилари эса пастроқда чизилади. Бу масала лойдан буюм ясаганда шаклларнинг уларнинг ҳолатига қараб жойлаштирилади; ёнма-ён ёки кетма-кет ва хоказа. Бу ерда алохида тушунча ёки кўрсатма бериш шарт эмас. Ҳар бир усулдан ўйлаб, машғулот олдида турган вазифаларга нисбатан, дастурда берилган машғулотнинг мазмунига нисбатан ва асосан ушбу гурух болаларининг қай даражада ривожланганлигини хисобга олган ҳолда фойдаланиш керак.
Машғулотда алоҳида метод ва усуллар кўргазмали ва оғзакилари-ўзаро қўшилади, мужассамлаштирилади ва бир-бирига умумий таълим просессида боғланади. Кўргазмалилик болалар тасвирий фаолиятининг моддий хиссий асосини янгилайди, сўз эса тўғри тасаввурни, тахлилни, идрок қилилинганларни ва тасвирлаётганларини умумлаштиришни шаклланишига ёрдам беради.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish