Мўйқаламлар. Бўёқ билан расм чизиш учун туки юмшоқ ва эластик колонок, олмахон, сассиққўзон ва шу кабиларнинг қилидан қилинган думалоқ мўйқаламлар керак. Мўйқаламлар номерларига кўра фарқланади: 1-8 ингичка, 8-16 йўғон. Кичик гуруҳ болаларига 12-14 номерли мўйқаламларни бериш тавсия қилинади. Бундай мўйқалам қоғозга босилганда ёрқин, яхши сезиладиган из қолдиради, предметнинг шаклини беришни осонлаштиради. Ўрта ва катта гуруҳлар болаларига ҳам ингичка, ҳам йўғон мўйқаламларни бериш мумкин.
Болаларнинг мўйқаламлардан фойдаланишларини кузатилар экан, энг аввало, улар уни тўғри ушлашни билишларига, тарбиячи буни эслатиши ва кўрсатишига: машғулот вақтида ва тугугандан сўнг болалар мўйқаламни тагликка қўйишларига (тарбиячи тагликларни қалин картондан ёки ўзунасига иккига қирқилган ғалтакдан тайёрлаши мумкин) эътибор бериш керак. Болаларга мўйқаламни сувли банкада қолдиришга рухсат бермаслик керак, бундан қилинганда унинг туки эгилади, ҳар томонга тарқаб, шаклини йўқотади. Агар тукли мўйқаламларга тежамкорлик билан муносабатда бўлинса, улар ўзоқ муддат хизмат қилади. Машғулот учун бўёқ тайёрлашда уни мўйқалам билан аралаштирмаслик керак, буни чўп билан қилиш анча қулай. Акварель бўёғи билан расм солишда мўйқаламнинг туклари елпиғич сингари тарқаб кетмаслиги учун уни босмасдан, бўёқ енгил ярим айлана ҳаракат билан олинади. Иш тугагандан кейин, бўёқ қуриб қолмасданоқ, мўйқалам яхшилаб ювилади. Мўйқаламларни стаканда мўйини юқорига қилиб сақлаш тавсия қилинди. Мудира машғулот бошланишидан олдин, қоғоз қандай тайёрланганлигини кўради. Расм солиш учун анчагина қалин, бир оз ғадир будур қоғоз (яхшиси ярим ватман) керак. Қалин ёзув қоғози унинг ўрнини босиши мумкин. Расм солиш учун устига қалам деярли из қолдирмай сирпанадиган ялтироқ ва қалам кучлироқ босилганда йиртилиб кетадиган юпқа қоғозлар ярамайди. Иш вақтида қоғоз қимирламай, бир текис туриши керак (болалар қоғоз ҳолатини ўзгартиришлари мумкин бўлган манзарали расмлар солиш бундан мустасно).
Кичик гуруҳ болаларига расм солиш учун ёзув қоғози катталигидаги қоғозни бериш тавсия қилинади у болакай қўлини ёзгандаги кенгликка мувофиқ келади. Ўрта ва катта гуруҳ болаларига алоҳида предметларни тасвирийлари учун ёзув қоғозининг ярмини (бутун қоғоздан ҳам фойдаланиш мумкин) бериш тавсия қилинади: сюжетли расмлар учун каттароқ форматдаги қоғозни бериш керак. Расм солиш учун қоғоз тайёрлар экан, тарбиячи тасвирланадиган предметнинг тузилишини ва размерини ҳисобга олиши керак.
Гуашь бўёқлар билан расм солишда тўйинган ва юмшоқ тондаги рангли қоғозлардан фойдаланилади. Катта гуруҳ болалари керакли рангдаги қоғозларини мустақил тайёрлай оладилар (қоғозга тус беришда гуашь ва акварель бўёқлардан ҳамда йўғон, юмшоқ мўйқаламлардан фойдаланадилар: размери унчалик катта бўлмаган ясси бўёқ мўйқаламлари–флейслар қулайдир. Бўёқ олдин горизонталига, сўнгра унинг устидан вертикалига берилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |