Ёш пирамидалари 3 турга бўлинади.
Кенг асосга эга бўлган ёш пирамидалар жадал кўпайиш хусусиятига эга бўлган ҳайвонларда кузатилади. Уларнинг популяцияларида болалари сони доимо юқори бўлади. Ўртача асосга эга бўлган ёш пирамидалар меъёрида кўпаядиган ҳайвонлар популяцияларига хос. Тор асосга эга бўлган ёш пирамидалар хос бўлган популяциялардаги туғилиш анча паст даражада, қариларнинг сони ортиқ бўлади.
Ҳайвонлар популяцияларининг ёш тузилмасига антропоген омил ҳам таъсир этиши мумкин. Жумладан, ов қилинадиган ҳайвонларнинг ёш нисбатлари имаголарнинг хўжалик фаолияти натижасида ўзгариши кузатилади. Масалан энг кўп овланадиган балиқлардан сельдсимонларнинг 5-6 ёшлардагиларигина тўрга тушади. Ёшлари тўр тешикларидан бемалол ўтиб кетади.
Турнинг кўпайиш ҳусусиятларига боғлиқ ҳолда популяция бир бўғинга ёки бир неча бўғинга мансуб индивидлардан ташкил топади. Баҳорда чигирткаларнинг қишлаб чиққан тухумларидан биринчи ёшдаги личинкалар пайдо бўлади. Микроиқлимга боғлиқ ҳолда личинкаларнинг тухумдан ривожланиши бир текис кетмаслиги мумкин, лекин маълум давр оралиғида уларнинг барчаси тухумдан чиқиб улгуради. Бу даврда мазкур популяция фақат биринчи ёшдаги личинкалардан иборат бўлади. Кейинги 2-3 ҳафта давомида индивидларнинг ривожланишидаги мутаносибликнинг бузилиши сабабли популяцияда турли ёшдаги личинкалар учрайди. Ёз охирида эса барча личинкалар вояга етиб улгуради ва популяция тўлиғича жинсий етук индивидлардан ташкил топади. Айрим ҳайвонларнинг популяциялари таркибида турли бўғинга мансуб индивидлар учрайди. Бу каби ҳайвонлар 2 гуруҳга ажратилади: ҳаёти давомида бир марта ва кўп марта кўпаядиганлар.
Май қўнғизининг урғочилари тухум қўйгандан сўнг тез нобуд бўлади. Унинг личинкалари 4 йил ҳаёт кечириб ғумбакка кетади ва ундан етук ҳашарот чиқади. Май қўнғизининг популяциясида бир даврнинг ўзида 4 ёшга мансуб индивидлар учрайди. Ҳар йили охирги ёшдаги вояга етиб ҳаётнини тугаллайди, янги бўғин индивидлари пайдо бўлади.
Кўпайиши май қўнғизига ўхшаш ҳайвонларнинг бир неча авлоди мавсум давомида алмашиши мумкин. Масалан, ғўза тунлами ғумбак ҳолда қишлайди ва мавсум давомида 3-4 авлод беради. Уларнинг популяцияларида, айрим ҳолларда икки ёки уч бўғинга мансуб индивидлар учраши мумкин.
Ҳаёти бир неча марта кўпайиш хусусиятига эга бўлган ҳайвонлар популяцияларининг ёш тузилмалари анча мураккаб бўлади. Жинсий вояга етган даври қисқа бўлган ҳайвонларнинг популяцияларидаги ёш нисбатлари барқоро бўлмайди. Дала сичқонлари популяцияларнинг ёш тузилмаси мавсум давомида мураккаблашиб боради. Боғорда популяция ўтган йилда тузилган индивидлардан ташкил топади. Кейин уларга биринчи ва иккинчи бўғин вакиллари қўшилади. 3 ва 4 бўғин дунёга келаётган даврда дастлабки икки бўғинга мансуб сичқонлар вояга етиб бола бўради. Кузга бориб популяцияни баҳорда ташкил этган етук сичқонлар нобуд бўлади ва популяция турли ёшга мансуб индивидлардан иборат бўлади.
Узоқ умр кўрувчи ҳайвонлар популяцияларидаги ёш нисбати барқарор бўлади. Жумладан, Ҳиндистон филлари 60-70 йил умр кўради, 8-12 ёшида жинсий вояга етади. Урғочи фил 4 йилда бир марта бир ёки иккитадан бола туғади. Уларнинг популяцияларидаги вояга етган индивидлар сони 80 % ни, болалари сони эса 20 % ни ташкил этади. Популяциядаги бу ҳолат деярли барқарор ҳолда сақланади.
Популяцияларнинг фазовий тузилмаси. Популяция эгаллаб турган кенглик индивидлар учун озиқланиш ва яшаш жойи. Популяциянинг фазовий тузилмаси популяция майдонидаги айрим индивидларнинг тарқалиш хусусиятини ифодалайди. Маълум ҳудуд муайян сондаги индивидларни озиқлантира олади. Шунинг учун ҳам табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нафақат популяция зичлигига, балки индивидлар ва гуруҳларнинг кенглик бўйлаб тақсимланишига ҳам боғлиқ. Одатда тур ва популяциялар ичида индивидлар бир текис тарқалмайди, зеро, яшаш шароити, озуқа манбалари барча жойда бирдек эмас.
Ҳайвонларнинг ўзига хос биологик хусусиятлари, ҳаракатчанлиги сабабли улардаги ҳудудий муносабатлари ўсимликларга нисбатан ҳам турли-туман бўлади. Ҳатто ўтроқ яшовчи ҳайвонларда ҳам ҳудудий муносабатлар фарқланади. Жумладан, асцидиялар колониялари катталашиб бориб қўшни колонияларни суриб чиқариш кузатилади. Шунингдек асцидиялар колониялари ўзининг турдош колониялари билан тўқнаш келганда уларни четлаб ўтиш ва йўналиш бўйлаб силжиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда айрим ҳайвонлар колонияларни кенг доирадаги яшаш жойларини эгаллаб олгач, вегетатив кўпайишдан жинсий кўпайишга ўтади. Ривожланиб вояга етган ҳаракатчан личинкалар эркин ҳаракатланиб янги ҳудудларга бориб ўрнашади ва янги колонияларни ҳосил қилади.
Популяцияларни ташкил этувчи индивидларнинг фазовий тақсимланиши турли хилда бўлиши мумкин. Уларнинг фазовий тақсимланиш хусусиятларини таҳлил этиш популяция зичлигини баҳолаш ва изоҳлаш имкониятини беради.
Бунда сайланма намуналар олиш усули қўлланилади. Агар сайланма намуналар сони н, ҳар бир намунадаги индивидлар сонинг ўртача қиймати м га тенг бўлса, тақсимланиш дисперсияси ёки кўрсаткичини (С2) ушбу формула асосида ҳисоблаб топиш мумкин.
С2 = ∑ (x-м)2
н-1
Агар индивидлар бир текис тарқалган бўлса тақсимланиш дисперсияси – С2 нолга, тасодифий тарқалганда ўртача қиймат –м га тенг бўлади. Индивидлар тўда-тўда бўлиб гуруҳли тарқалган ўртача қиймат кўрсаткичи тақсимланиш дисперсияси қийматидан юқори бўлади. Бу фарқ қанчалик катталаша борса, ҳайвонларнинг гуруҳлар ҳосил қилиб тарқалишга мойиллиги юқори бўлади (.... расм).
Ҳайвонларнинг бир текис тарқалиши тадиатда кам учрайди. Сув бўйида яшовчи йирик колонияли айрим қушларнинг индивидлари, йиртқич балиқлар яшаш жойлари бўцлаб бир текисда жойлашган.
Тасодифий тарқалишда индивидлар бир-биридан ҳар хил масофада, тартибсиз жойлашади. Шаралар озуқа ўсимлигида дастлаб тартибсиз жойлашади. Ҳашаротларнинг тухумдан чиқаётган личинкалари тасодифий тарқалади.
Табиатда гуруҳли тарқалиш кўп учрайди. Бунда индивидлар тўда ҳосил қилиб бир-биридан турлича масофада жойлашади. Индивидлар тўда ичида бир текис ёки жой эгаллаши мумкин.
Умуртқали ҳайвонларнинг популяцияларни ичидаги тақсимланиши инстинклар мажмуи ёрдаимда бошқарилади. Улар ҳулқ-атвор реакциялари хос. Ҳудудий тарқалиш сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар ва айрим амфибияларда кузатилади. Умуртқасизлардан ўргимчаклар ва осминогларда ҳудудий тарқалиш хусусиятлари қайд этилган.
Ҳудудий кенгликни ишғол қилиш ва ундан фойдаланиш нуқтаи назардан ҳайвонлар 2 экологик гуруҳга бўлинади: доимий-муҳим яшовчи ва кўчманчи ҳайвонлар. Муҳим яшовчи ҳайвонлар бутун ҳаёти давомида ёки ҳаётининг маълум бир даврида ўтроқ ҳаёт кечиради. Бу гуруҳга мансуб организмлар яшаш жойларига ўта боғланган бўлади. Ушбу ҳолат экологияда <<хоминг>> (инглизча ҳoмe – уй сўзидан олинган ) номини олган. Кейинчалик турлар узоқ муддатдан сўнг ҳам яшаш жойларига қайтади. Бу ўринда қушларнинг сафар учишлари мисол бўлади. Каптарлар узоқ масофа бўйлаб мўлжални тўғри олади ва уйини топиб келади.
Муҳим яшаш осонлик билан, эркин мўлжал олади, озуқа осон ва тез топади, қисқа муддатда яширина олади. Улар уя ва инлар қуради, уяларини боғловчи қўшимча йўлларни очади. Олмахонлар асосий уясида кўпаяди, қўшимча уяларида озуқа тўплайди, душманларидан ва ноқулай об-ҳаводан сақланади.
Ўз ҳудудидан четга чиққан ҳайвонлар қўрқоқ, бўшашган ва ҳимоясиз бўлади. Муҳим яшаш биологик устунликка эга бўлсада, популяция зичлигининг жадал ортиши натижасида овқат ресурслари чегараланиб қолиши мумкин. Муҳим яшовчи ҳайвонлар индивидлари ва гуруҳлари ўртасида яшаш жойлари бўйлаб маълум масофа сақланади. Бу ҳолат овқат ресурслари ва яшяш жойларидан унумли фойдаланиш имкониятини беради. Шу билан бирга улар ўртасидаги мустаҳкам алоқа сақланиб туради.
Ҳайвонларнинг ҳудудий ҳулқ-атвор реакциялари ҳар индивиднинг яшашини таъминлаш, овқат излаш, уя қуриш, химояланишга шароит яратиш, шунингдек бошқа шериклари билан бўладиган алоқани ўрнатиб туриш (жойни қўриқлаш, сигналлар бериш, белгилар қўйиш ва бошқалар) учун хизмат қилади. Ҳар бир индивиднинг жойи етарли овқат ресурсига эга бўлиши ва ҳудудий муносабатларни таъминлаши зарур.
Ҳайвонлар ўз ҳудудларини тўғридан тўғри агрессив йўл билан, қўрқитиш, кучли овоз чиқариш, махсус сигналлар бериш ва турли белгилар қўйиш орқали қўриқлайди. Ўз ҳудудини қўриқлаётган ҳайвонлар овозлар бериш, турли белгилар қўйиш орқали қўриқлайди.
Ўз худудини қўриқлаётган ҳайвонлар овозлар бериш, турли ҳатти- ҳаракатлар орқали огоҳлантиради, тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка жуда камдан-кам чиқади. Жойнинг эгаси учун ҳимоя ҳулқ-атвори “ёт” индивид учун тезроқ узоқлашиш ҳусусиятига хос.
Ҳайвонлар яшаш жойларини турли белгилар қўйиш орқали чегаралаб олади. Қушлар сайраб жой эгалланганлигидан огоҳ этади. Сут эмизувчилар ўз худуди чегарасига экскрементларини ёки махсус безлардан ажралаётган хидли суюқликни қўйиб чиқади. Махсус безлар соболарнинг оёғи тагида, кийик эчкилар шахларнинг орқа томонида, антилопаларда эса кўзининг олдинги бурчанида бўлади. Итсимонлар, мушуксимонлар ва лемурлар сийдиги ёрдамида белги қўяди. Айиқлар, зубрлар ва ёввойи мумуклар дарахтларнинг танасини чуқурўйиб из қолдиради.
Ҳайвонларнинг худудий ҳулқ-атвор харакатлари кўпайиш даврларида айниқса кучаяди.
Кўчманчи қушлардаги ҳудудий ҳаракатлар қишлаш жойларида ифодаланади. Йиртқич ва майда кемирувчилар бутун ҳаёти давомида муйян жой билан боғланган бўлади. Барқарор оилавий гуруҳлардаги ҳудудий муносабатлар бир мунча мураккаб бўлади. Йўлбарслар оиласида бир эркаги, 2-3 та урғочи ва болаларидан ташкил топади. Уларнинг оилавий ҳудуди ўлжанинг кўп озлиги билан белгиланади. 1000 гектарга 14-15 тадан туёқли ҳайвонлар тўғри келган тақдирда йўлбарсларнинг оилавий ҳудуди 50000 гектарни ташкил этади.
Кўчманчи ҳайвонлар доимий ҳаракатда бўлади, лура учун озуқа заҳираларини камайиши муаммоси бўлмайди. Улар подалар ва галалар ҳолида ҳаракатланади. Ёнма-ён ҳаракатланаётган ҳайвонлар ўртасида аниқ масофа сақланади. Бу ҳолат балиқлар ва қушларда аниқ ифодаланган, улар ўртасидаги аэро ва гидродинамик шароит тўлиқ сақлқнади. Кўчманчи ҳайвонларнинг ҳаракат йўналиши бўйлаб жойлашган дам олиш жойлари бўлади, айрим ҳолларда улар қисқа муддат давомида ўтроқ ҳаёт кечиришгаўтиши мумкин. Кўчманчи ҳайвонларнинг ҳаракат кенглиги шароитга боғлиқ . масалан, зебралар қурғоқчилик мавсумида 400-600 км2 кенгликда ҳаракатланса, намлик етарли шароитда 300-400 км2 кенгликда кўчиб юриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |