Ашё таркибини асосий ҳажмини ташкил этувчи қисм ва уларни ўзаро
боғлаб турувчи (тола ёки қаттиқ заррача кукун), ҳамда мустаҳкамлигини
таъминловчи таркибдан ишланган буюмлар
композитлар деб аталади.
Таркибида асосан икки хил ашёни боғлаб турувчи композит ўзининг
хоссаларига кўра юқори сифатли ва мустаҳкам буюм сифатида ишлатилади.
Келажакда яратиладиган барча янги қурилиш ашёлари фани
нанотехнологияга асосланган композит ашёларни ишлаб чиқариш ва уларнинг
қўллаш назарияси ва технологиясига асосланган ҳолда ривожланиши керак.
Ҳақиқий композит ашёлар қаторига бетон,
темирбетон, фибробетон каби
сунъий буюм ва конструкцияларни ҳам киритиш мумкин. Композит қурилиш
ашёларининг юқори мустаҳкам бўлишини, матрицанинг пишиқ ва бикр, ҳамда
улар орасидаги ёпишиш мустаҳкамлигининг энг юқори кўрсатгичларга эга
бўлишини таъминлаш лозим. Композитнинг таркибий қисмини
самарали
танлаш билан энг қулай ишлаб чиқариш технологияси яратилади.
Композит ашёларнинг турлари. Композит ашёлар сифатига кўра
пишиқликни таъминловчи туйилган кукун ва толали бўлиши мумкин. Бу икки
хил композит қурилиш ашёлари ўзларининг тузилишга ва мустаҳкамлигининг
шаклланишига кўра бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Композит қурилиш ашёларининг ўртача зичлиги, пўлатникига қараганда
4-5
марта
кичик.
Шу
билан
бирга
уларнинг
мустаҳкамлиги
25 мартагача катта бўлиши мумкин. Ишлатилишини ҳисобга олганда,
композит ашёларнинг чидамлилиги 2-3 марта юқори. Назарий томондан
ҳисоблаганда 1 тонна композит 15-25 тонна пўлатнинг ўрнини босади.
Амалиётда эса 4-5 тонна пўлатнинг ўрнига 1 тонна композит ашёларни
ишлатса бўлади.
Композитлар таркибидаги арматурасимон толаларини жойлаш усулига
кўра толалар бир текис қатлам ҳолатига
келтирилган, ўзаро паралел ва
узлуксиз бир йўналишда
жойланган, толалар тартибсиз,
чигал фазовий
жойлашган газламали арматурасимон хилларга бўлинади.
Туйилган минерал кукунли композитлар таркибида - 2-4% обдон
туйилган ун бўлиб ашёнинг ҳажми бўйлаб бир тартибда жойлашган матрица
вазифасини ўтайди. Агар кукун заррачаларнинг
солиштирма юзаси кичик
бўлса ва уларнинг оралиқ масофалари ҳар хил бўлса композитнинг пишиқлиги
кичик бўлади. Масалан, кукуннинг майдалик даражасини ифодаловчи заррача
ўлчами 1,0 мкм дан катта бўлса, унинг композит ҳажмидаги ўрни 25% дан
ошиб кетади. Агар заррачанинг йириклиги 0,001-0,1 мкм оралиғида бўлса, у
ҳолда унинг умумий ҳажми 15% дан ошмайди.
Матрица вазифасини бажарувчи – битум, сунъий полимерлар, каучук,
пишиқликни таъминловчи бўр, слюда, углерод, кремнезем, оҳактош
заррачаларидан
ташкил
топган
композит
қурилиш
ашёларининг
мустаҳкамлиги, қаттиқлиги, иссиққа чидамлилиги юқори бўлади. Шу билан
бирга уларнинг пластиклиги сақланиб қолади. Бундай композитга юк қўйилса,
барча кучни матрица ўзига олади.
Бир йўналиш бўйлаб жойланган толалар тўплами (арқонсимон) асосида
ишланган ашёларга
монотроп композитлар деб аталади.
Композитни яхлит ҳолатини таъминловчи қисм -
матрицадир.
Эгилишга, чўзилишга мустаҳкам бўлган композит олиш учун ташқи куч
таъсирида ҳосил бўладиган кучланишни ўзига оладиган юқори мустаҳкам
толалар ишлатилади. Толали композитларнинг тузилиши кукун заррачалидан
тубдан фарқ қилади. Ундаги толалар композит ҳажмида бир хил миқдорда
жойлашган бўлади. Толалар ҳажми эса 75% дан кўп бўлиши мумкин.
Арматурасимон толали композит қурилиш ашёлари техник талабларга жавоб
бериши керак. Юқори мустаҳкам қаттиқ жисмларда бериллий, бора, углерод,
азот,
кислород, алюминий ва кремний элементларининг кўп бўлишига
эришилса, жуда пишиқ композит қурилиш ашёлари олиш мумкин бўлади.
Толали композитлар олишда юқори мустаҳкам шиша, органик толалар,
темир
симлар, ҳамда карбидлар ва нитридлар ишлатилади. Шишапластик ашёлар
таркибидаги смола ва тола хилларини ўзгариши, ҳамда технологик жараёнда
қўлланиладиган усулларнинг турларига қараб уларнинг хоссалари ҳар хил
бўлади. 5.2-жадвалда шишапластик композитларнинг хоссалари ёритилган.
Шишапластик композитлардан ҳар хил технологик усуллар билан
қувурлар, узун ва тахтасимон буюмлар, тўсиқ пардадеворлар, томбоп листлар,
ҳажмий блоклар ва ҳоказолар ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: