Синов саволлари:
Каталитик крекинг жараёнини тавсифини биласизми?
Каталитик крекинг жараёнининг иш унимдорлигининг кўрсатгичи қандай параметрлар ҳисобланади?
Каталитик крекинг жараёнини оптимал иш режимига эришиш учун қандай параметрларни ростлаш ва назорат қилиш тавсия этилади?
Озиқ-овқат саноатини автоматлаштириш
32 – маъруза. Ёғни экстракциялаш ва кунжарани эритувчидан ажратиш жараёнини автоматлаштириш.
Маъруза режаси:
1. Ёғни экстракқиялаш ва кунжарани эритувчидан ажратиш жараёнининг технологик схемасиниг тавсифи;
2. Ёғни экстракциялаш ва кунжарани эритувчидан ажратиш жараёнини автоматлаштириш жараёни бошқариш объекти сифатида;
3. Ёғни экстракциялаш ва кунжарани эритувчидан ажратиш жараёнини автоматлаштириш жараёнининг оптимал иш режимига эришиш учун тавсия этиладиган автоматлаштиришнинг функционал схемаси.
Мой хомашёсидан ўсимлик ёғини олиш учун саноатда кетма-кет ёғсизлантириш усули билан узлуксиз экстракциялаш жуда кенг қўлланилмоқда. Бу усул эритувчининг ва экстракцияланувчи материални қарама-қарши йўналтириш принципига асосланган. Кетма-кет ёғсизлантириш усулининг қўлланилиш жараённи битта аппаратда олиб боришга, концентрацияланган мисцелла олишга, экстракциялашнинг давом этиш вақтини қисқартиришга, энергия сарфларини ва эриткич исрофини анча камайтиришга имкон беради. Узлуксиз экстракциялаш жараёни масалан, электракцияланувчи материални карама-қарши оқимда ҳаракатланувчи эриткичга ботириш усули билан амалга оширилиши мумкин. Бундай турдаги экстректорларга НД-1250 вертикал шнекли экстракторлар киради.
Ботириш усули бўйича узлуксиз экстракциялашнинг технологик жараёнини 92-расм ифодалайди. Экстракцияланувчи материал транспортёр V воситасида экстрактор VI юклаш колоннасига узатилади, кейин юклаш камерасининг шнек билан экстракторнинг горизонтал шнекигача пастга узатилади. Горизонтал шнек материални экстракцион колоннага узатади, бу ерда хам у шнек ёрдамида эриткичнинг қарши оқими воситасида юқорига кўтарилади.
Эриткич идиши I дан насослар II ёрдамида эриткич бензосув ажраткич III орқали иссиқлик алмашгич IV га узатилади, у ерда иситилади ва экстракцион колоннанинг юқори қисмига келади.
Ёғсизлантирилган материал - кунжара (шрот) экстракцион колоннанинг юқори қисмида жойлашган чиқарувчи қурилма VII ёрдамида тостер VIII га узатилади, унда шротдан эриткич ҳайдилади. Эриткич ва сув буғлари скруббер IX орқали конденсаторларга келади, шрот эса чиқарувчи шнек X ёрдамида намловчи шнек XI ва пневмотрапспортёр билан шрот элеваторига узатилади.
Экстракциялашнинг технологик жараёнини тахлил этиш шуни кўрсатадики, уни автонатлаштириш схемаси экстракторга берилаётган эриткичнинг сарфини ва температурасини автоматик ростлашни; экстракторнинг юкланиш колоннасида экстрактланувчи материал сатҳини ростлашни; экстракторнинг юкланиш оқимида эриткичнинг, экстракциялаиувчи материалнинг, тостер чангларидан ва намловчи шнекдан чиқншдаги шротнинг, коллекторлардаги буғнинг температураларини автоматик назорат қилишни; экстракторнинг юкланиш колоннаси юқори қисмида, скуббер газ йўлида сийракланишларни ростлашни; насослар ишлайдиган линияда, сув ажраткичда, эриткич иситкичига буғ узатиш линиясида босимларни назорат қилишни; иккиламчи эриткич бакидаги сатҳни назорат қилишни; эриткичнинг ҳаводаги ва шротдаги фоиз ҳисобидаги миқдорлари ҳақида автоматик сигнал беришни назарда тутиши керак.
Эриткич сарфини барқарорлаштиришнииг автоматик системаси ДКН турадаги диафрагма 1а дан, 13 ДД11 туридаги дифманометр 1б дан, ПВ 10. 1Э туридаги иккиламчи асбоб 1в дан, унга бошқариш станцияси 1д киритилган (схемада шартли равишда алоҳида кўрсатилган) ПР3-31 туридаги ростловчи блок 1г дан ва 25 г 30 НЖ (В3) туридаги ростловчи мембрана клапани 1е дан иборат бўлиб, бу клапан эриткичнинг идишга қайтиб тушиш линиясида ўрнатилган.
Система қуйидагича ишлайди. Иккиламчи асбоб 1а га киритилган задатчик (топширгич) ёрдамида, эриткич сарфлашнинг берилган қиймати ўрнатилади. Режимлар алмашлаб улагич (переключатели) автоматик ростлаш холатига ўтказилади. Сарфлашнинг берилган қийматига пропорционал пневматик сигнал ва дифмонометр 16 ўлчаган сарфининг оний қийматига пропорционал пневматик сигнал ростлагич 1г га келади. Бу сигналлар орасида мувозанат бузилганда ростлагич клапан 1е ни очишга ёки ёпишга мос тегишли пневматик сигнални ишлаб чиқади.
Иккиламчи асбобга киритилган бошқариш станцияси клапанни қайта улагич ва дастаки топширгич ердамида масофадан туриб қўлда бошқариш имконини назарда тутади.
Эриткич температурасини автоматик барқарорлаштириш системаси термобаллон За ли 13ТД73 туридаги манометрик термометр 3б дан, ПВ 10 1Э туридаги иккиламчи асбоб Зв дан, ПРЗ-31 туридаги ростловчи блок Зг дан ва 25 ч 30 НЖ туридаги ростловчи мембрана клапани Зе дан иборат.
Иккиламчи асбоб ростланувчи параметрни ёзиш ва катталигини кўрсатншни, шунингдек ростланувчи параметрнинг берилган қийматини кўрсатишни кўзда тутади. Асбоб ичига уланган бошқариш станцияси Зд да топширгич бор, у ижрочи механизмни масофадан туриб қўлда бошқаришни таъминлайдн ва масофадан туриб қўлда бошқаришдан автоматик бошқаришга ва аксинча силлиқ ўтишни таъминлайди.
Агар эриткичнинг температураси ғалаёнланиш таъсирида берилган қийматдан юқорига кўтарилса, у ҳолда трубопроводда иссиқлик алмашгичдан кейин ўрнатилган термобаллон бу ўзгаришларни қабул қилади ва манометрик термометрга ўрнатилган пненматик ўзгарткич уни пневмосигналга айлаитиради, бу сигнал иккиламчи асбобга ва ростлагичга келади. Ростлагичда бу сигнал топширгичдан келадиган сигнал билан таққосланади ва мослик бўлмаганда ростлагич ростловчи клапанга таъсир кўрсатиб, уни ёпади ва иссиқлик алмашгичга узатилаётгаи иссиқлик узатишни иссиқлик алмаштиргичдан кейинги эритгич температураси берилган қийматга тенг булмагунча камайтириб туради. Агар эриткич тсмпературасининг пасайиши содир бўлса, ростлагич тескари томонга ишлайди.
Экстракторнинг юкланиш колоннасидаги экстрактланувчи материал сатҳини барқарорлантиришнинг автоматик системаси МЭСУН-1В туридаги учта сигнализаторлар комплектидан иборат бўлиб, улар ёруғ ва товуш сигнализациялари системасига ва экстракторларни блокировкалаш, қуритиш гуруҳидаги аппаратлар ва транспорт элементлари электр схемасига улан ган.
Юқори сатҳ огоҳлантирувчи, ўртадаги нормал, пасткиси авария сатҳидир. Система ишининг ишончлилигини ошириш учун юқори ва пастки сатҳлар микроқайта улагичли байроқ туридаги датчиклар билан такрорланишн мумкин.
Портлашдан ҳимоя қилинган тарзда ишланган ДЕ-4 туридаги сигнализатор датчиклари 14а, 15а, 16а экстракторнинг юклаш колоннаси юқори қисми ўрнига ёки юкланиш оқимида ўрнатилади. Сигнализаторлар блоклари 14в, 15в, 16в марказий шчитда ўрнатилади.
Сатҳни барқарорлаштириш системаси қуйидаги тарзда ишлайди. Режимни танлаш калитлар 13б, 17б ёрдамида автоматик блокировка қилинган режими ёки масофадан туриб қўлда бошқариш режими танланади. Қалитлар масофадан туриб қўлда бошқариладиган ҳолатда турганда блокировка қилинган агрегатларни ишга тушириш ва тўхтатиш пультдан туриб, кнопка 13в, 17в ли постлар ёрдамида исталган кетма-кетликда амалга оширилиши мумкин. Бунда тўхтатиш кнопкалари 13г, 17г жойига ўрнатилади.
Калитларнинг ҳолати автоматик блокировка қилинган бошқариш режимида бўлганда агрегатлар ва транспорт элементларини ишга тушириш материалнинг технологик оқими ҳаракатга тескари тартибидагина ва экстрактор юкланиш колоннасида материалнинг ўртача нормал сатҳи мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. Бирор агрегат тўхтатилганда олдинги ҳамма агрегатлар ва технологик оқим бўйича транспорт элементлари тўхтайди. Шундай қилиб, технологик қурилмани материал босиб кетиши ва ортиқча бўлишининг олди олинадн.
Системанинг автоматик блокировка қилинган режимда ишлаши қуйидаги тарзда кечади. Ўртача сатҳда қурилма нормал режимда ишлайди, бу ҳақида табло 15г сигнал беради. Материал сатҳи юқоридаги датчиккача кўтарилганда сигнал таблоси 14г ёнади ва огоҳлантирувчи товуш сигналлари НА1, НА2 уланади. Берилган вақт ўтгандан сўнг юргизиб юборгич 13а ишлаб кетади ва транспортёр 5 ҳамда у билан блокировка қилинган ҳамма транспорт элементлари узилади.
Сатҳ пасайгандан сўнг ишга туширишдан олдинги сигнализация уланади ва кейин транспорт элементлари автоматик ишга туширилади.
Материал сатҳи пастки датчиккага пасайганда авария сигнали 16г ва товуш сигналлари НА1 ва НА2 уланади, юргизиб юборгич 17а ишга тушади ва экстрактор узнлади. Шундан сўнг навбатчи ходимлар сигнални ўчириш тугмачасини босиб, товуш сигналини ўчиради ва материал сатҳининг авариягача пасайиш сабабини бартараф қилади. Кейин экстракторнинг юклаш колоннаси нормал сатҳгача тўлдирилади. Материал ўртадаги датчик электродига етган пайтда кучланиш блоки 15в релеси ишга тушиб, ишга туширишдан олдинги сигнализация уланади, юргазиб юборгич 17а чулғамига ток берилади, юритма 6 автоматик уланади ва экстрактор юкланиш бўйича меъёрдаги режимда ишлашда давом этади.
Эриткич температураси АРС ишини кузатиш ва даврий назорат қилиш қулай бўлиши учун термобаллон 5а ли ТК-100 туридаги такрорловчи-кўрсатувчи дилатометрик термометр 5б ўрнатилади.
Автоматик сув ажраткичдаги ва буғ узатувчи қувурдаги буғни иссиқлик алмашгичга узатишда насосларнинг узатиш тизимида босим МП4-У туридаги оддий техник манометрлар 6а-9а билан амалга оширилади.
Иккиламчи эритгич идишида (схемада шартли равишда битта идиш кўрсатилган) сатҳни ўлчаш ПВ11 туридаги кўрсатувчи пневматик иккиламчи асбоблар 10б комплектидаги УБ-П10 туридаги бойкали сатҳ ўлчагич 10а ёрдамида амалга оширилади.
Экстракцияланувчи материалнинг экстракторнинг юкланиш нуқтасидаги температурасини назорат қилиш термобаллон 11а ли ТК-100 термометр 11б билан оширилади. ТК туридаги термометрларнинг фарқ қилувчи конструктив хусусияти шундаки, улар термобаллон билан туташтирувчи капиллярсиз бир бутун қилиб бажарилган. Экстракторнинг юкланиш колоннаси юқори қисмидаги сийракланиш газни ажратиб олиб кетувчи қувурда ўрнатилган ТМ-П1 туридаги ўлчагич 12а ёрдамида назорат қилинади.
Ҳавода эриткич буғларининг концентрациясини назорат қилиш учун ёнувчи газлар сигнализаторлари ўрнатилади. Агар қурилма гексан фракцияли экстракцион бензинда ТУ381 013 03-73 бўйича ишласа, у ҳолда СХТ IV4 сигнализаторидан фойдаланиш тавсия этилади. Сигнализатор ДХТ 102 У4 датчикдан ва таъминот ҳамда БСП-106У4 сигнализациядан иборат.
Қабул қилгич қурилмалар (датчик) ўзгарткичлар 18а, 19а, 20а лар, 18б, 19б, 20б билан бирга экстракцион цехнинг хонасида турли отметкаларда, эриткич буғлари бўлиш эҳтимоли энг кўп бўлган жойларда ўрнатилади. Таъминот ва сигнализация блоклари 18в, 19в, 20в марказий шчитда ўрнатилади. Ҳавода эриткич буғларининг концентрацияси портловчанликнинг қуйи чегарасидан 20% юқори кўтарилса, 18г, 19г,20г ёруғлик сигнали НА1, НА2 товуш сигнали бериладн.
Эриткичнинг кунжарадан тўла ҳайдалашини назорат қилиш учун ва тостерни ишга тушириш вақтида кунжаранинг эриткич билан бирга ўтиб кетишининг олдини олиш учун СТХ-IV4 ёнувчи газлар сигнализаторидан фойдаланилади. Махсус қабул қилувчи қурилма 21а чиқариш шнеки X га уланади. Ўзгарткич 21б жойида ўрнатилади, таъминловчи ва сигналловчи блок 21в марказий шчитда ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |