Кўп сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари. Кўплаб ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришда икки, уч ва ундан кўп сиғимли объетларга дуч келинади. Бундаё кўп сиғимли объектлар кетма-кет боғланган бир сиғимли звенолар занжиридан иборатдир. Масалан икки сиғимли объектга мисол тариқасида ҳароратни ростлаш объекти бўлган бурма иситгичли иссиқлик алмаштиргичини кўриб чиқиш мумкин. Бу объект кетма-кет уланган икки звенодан иборат. Биринчи звено бу иситувчи бурмалар, иккинчи звено эса иссиқлик алмаштиргичнинг ўзи. Ҳароратни ростлашда биринчи звенонинг динамик хоссалари бурсаларнинг иссиқлик сиғими орқали аниқланади, иккинчи звенонинг хоссаси эса иситилаётган модда иссиқлик сиғими орқали баҳоланади. Кўп сиғимли объектлар ҳам ўз-ўзини тшғирловчи ёки астатик хоссаларга эга бўлиши мумкин. Агар кетма-кет уланган звенолар занжирида биргина звено ўз-ўзини тўғирлаш хусусиятига эга бўлмаса, у ҳолда бутун объект астатик объект ҳисобланади.
Yчиқ
Yчиқ
9-расм. Кўп сиғимли ротлаш объектларининг ўтиш характеристикалари
а) астатик объект б) статик объект (ўз-ўзини тўғировси).
Бундай объектларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларга таъсир берилгандан сўнг ростланаётган параметр сезиларли ўзгармайди. Бундай объектларнинг чиқишидаги параметрлар вақт бўйича орқада қолади. Бу орқада қолиш объектнинг кечикиши дейилади ва орқали белгиланади.
Yчиқ
10-расм. Транспорт кечикишли ростлаш объектининг ўтиш характеристикалари.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг ишлаётган ускуналарида узоқ таъсир этувчи бирлик поғонали таъсирнинг берилиши доим ҳам мумкин эмас. Агар ишлаб чиқариш шароитига кўра иш режимини узоқ бузилиши мумкин бўлмаса у ҳолда объектнинг динамик хусусиятлари ўтиш характеристикалари орқали эмас, балки импулс характеристикалар орқали аниқланади.
Бошланғич шартлар нолга тенг бўлганда киришига бериладиган бирлик импульс сигналга объектнинг кўрсатадиган реакциясига импулсли характеристикаси дейилади.
Бир сиғимли ростлаш объекти ўз-ўзини тўғирлаш хусусиятига эга бўлмаса импульс характеристика қуйидаги кўринишга эга бўлади (11- расм, а)
Бу холдаобъектнинг фақат биргина параметри – тезлаб кетиш тезлиги ни аниқлаш лозим.
( агар k=1 бўлса).
Лекин , шунинг учун ,
Ёки , бу ерда , - таъсир импульси эгаллаган юза.
Ўз-ўзини тўғирловчи ростлаш объекти учун импулс характеристика 11-расм б да келтирилган. Бу ҳолда тезлаб кетиш тезлиги , тезлаб кетиш вақти ва ўз-ўзини тўғирлаш даражаси ( узатиш коэффициенти ) ҳам аниқланади.
Yчиқ
Yчиқ
11-расм. Бир сиғимли ростлаш объектининг импулс характеристикалари: а) ўз-ўзини тўғирламайдиган, б) ўз-ўзини тўғирлайдиган.
Синов саволлари:
1. Ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаларига таъриф беринг;.
2. Ўтиш характеристикаларини қандай усуллар орқали олинади?
3. Ўз-ўзини тўғирловчи бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикасининг тахлилини айтиб беринг;
4. Ўз-ўзини тўғирламайдиган бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаснинг . тахлилини айтиб беринг;
5. Кўп сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари тахлилини айтиб беринг;
6. Ростлаш объектининг импульс характеристикаларига таъриф беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |