Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Саволлар
 
1.Менежментнинг ижтимоий йўналтирилганлиги нимадан иборат? 
2.Мацуситанинг менежментга оид шакллантирган қоидаларини 10 тагача етказишга
ҳаракат қилинг . 
3- Мавзу. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш фондлари. 
Режа. 
1Асосий фондлар ва уларни корхона фаолиятидаги ўрни. 
2.Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 
3.Асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш шакллари 
4.Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва ундан фойдаланишни яхшилаш 
йўналишлари. 
5.Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг корхона 
фаолиятидаги аҳамияти. 
6.Айланма маблағларнинг тузилмаси ва ҳаракати ҳамда уларнинг корхона 
иқтисодиѐтига таъсири. 
7.Айланма маблағларни нормалаштириш. 


48 
8.Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари ва уларнинг айланишини 
тезлаштириш йўллари.
 
 
ТАЯНЧ СЎЗЛАР 
Асосий фондлар
Жисмоний эскириши
Маънавий эскириши
Амортизация 
Фонд қайтими
Ишлаб чиқариш қуввати
айланма фондлар 
Ишлаб чиқариш захиралари 
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
 
шахсий тайѐрланган ярим тайѐр
маҳсулотлар
Келгуси давр ҳаражатлари 
Айланма маблағ лар
Шахсий маблағ лар
Ёлланган (жалб этилган) маблағ ларга 
Айланма маблағ ларнинг меъѐрлари
Айланма маблағ лар айланиши 
коэффициенти
 
 
 
 
1. Асосий фондлар ва уларни корхона фаолиятидаги ўрни
Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналарнинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш 
қувватидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш алоҳида ўрин тутади. Корхонанинг 
саноат ишлаб чиқаришдаги ўрни, унинг молиявий ҳолати, бозордаги рақобат бардошлиги 
ҳам юқоридагиларга боғлиқ бўлади. 
Ишлаб чиқариш жараѐнида асосий фондларнинг ҳар бир элементи роли, уларнинг 
жисмоний ва маънавий ўзгаришлари, улардан фойдаланишга таъсир этувчи омиллар ҳақида 
аниқ тассавурга эга бўлган ҳолда асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватидан 
фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон берувчи, ишлаб чиқариш ҳаражатларини 
пасайтириш ва меҳнат унумдорлигини кўтаришни усул ва йўналишларни аниқлаш мумкин.
Ишлаб чиқариш жараѐнида корхона ишчилари меҳнат воситалари ѐрдамида меҳнат 
предметларига таъсир ўтказиб уларни тайѐр маҳсулотга айлантирадилар. 
Меҳнат воситалари (машина, жиҳоз, бино, транспорт воситалари) меҳнат предметлари 
(хомашѐ, материаллар, яримтайѐр маҳсулотлар, ѐқилғи) билан биргаликда ишлаб чиқариш 
воситалари ташкил этадилар, буларнинг пулдаги ифодаси корхонанинг ишлаб чиқариш 
фондларидир. Улар ишлаб чиқариш жараѐнида ишлаши, ўз қийматини тайѐр маҳсулотга 
ўтказиш усули ва меҳнат воситаларининг такрор ишлаб чиқариш ҳарактерига қараб, асосий 
ва айланма фондларга бўлинади. 
Асосий фондлар – корхона ишлаб чиқариш воситаларини бир қисми бўлиб, ишлаб 
чиқариш жараѐнида узоқ муддат иштирок этади, ўз натурал шаклини йўқотмай, ўз 
қийматини аста секинлик билан, қисман, фойдаланиш сари тайѐр маҳсулотга ўтказиб 
боради. У капитал қўйилмалар ҳисобидан тўлдириб борилади. 
Но ишлаб чиқариш асосий фондлари ҳам мавжуд бўлиб унга– турар жойлар, болалар 
ва спорт майдонлари ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатадиган корхона балансида турадиган 
маданий-маиший объектлар киради. Булар ишлаб чиқариш фондларидан фарқли ўлароқ, 
ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашмайдилар ва ўз қийматларини маҳсулотга 
ўтказмайдилар. Улар қиймати истеъмолда йўқолади. Уларни такрор ишлаб чиқариш 
миллий даромад ҳисобида амалга оширилади.


49 
Асосий ишлаб чиқариш фондлари – жамоа ишлаб чиқаришининг моддий-техникавий 
базаси ҳисобланади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати ва техника билан қуролланганлик 
даражаси унинг ҳажмига боғлиқ бўлади. Асосий фондлар йиғ илиши ва меҳнатнинг 
техника билан қуролланишнинг ошишириш жараѐнини бойитади, меҳнатга ижодий тус 
беради, жамиятнинг моддий-техник даражасини оширади.
Асосий фондлар бозор иқтисодиѐти шароитида - ишлаб чиқаришни интенсификация 
қилишнинг ҳамма омиллари ҳисобига иқтисодий ривожни таъминловчи бош омилдир. 
Саноат корхоналари асосий ишлаб чиқариш фондлари кўринишли туркумланиши бўйича 
қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар:

бинолар, иншоотлар; 

узатиш қурилмалари; 

машиналар ва жиҳозлар, шу жумлада куч машиналари ва жиҳозлари, ишчи 
машиналар ва жиҳозлар, лаборатория жиҳозлари, ҳисоблаш техникаси, бошқа 
машина ва жиҳозлар; 

транспорт воситалари; 

компютерлар 
Алоҳида гуруҳларнинг умумий ҳажмига бўлган нисбати асосий фондларнинг 
тузилмасини кўрсатади. Жамиятда, қайси гуруҳ асосий фондларга пул қўйилаѐтганлиги 
фарқсиз эмас. У, асосий фондларнинг фаол (актив) қисми машина ва жиҳозлар салмоғининг 
фойдани оширишига қизиқади, чунки улар ишлаб чиқаришнинг ҳал қилувчи участкасида 
хизмат қиладилар ва у ѐки бу маҳсулот чиқариш бўйича корхонанинг ишлаб чиқариш 
имкониятларини тавсифлайди.
Асосий фонларнинг актив (фаол) элементларини меъѐрда ишлаб туришини
таъминловчи бинолар, иншоотлар, ускуналар асосий фондларнинг пассив қисмига киради. 
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасига таъсир кўрсатувчи муҳим 
омиллар қуйидагилар: 

чиқариладиган маҳсулот хусусияти; 

маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми; 

автоматлаштириш ва меҳанизациялаш даражаси; 

ихтисослаштириш ва кооперациялаш даражаси; 

корхона жойланишининг иқлимий ва географик шароити. 
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини яхшиланишига қуйидагилар 
имкон беради: 

жиҳозларни янгилаш ва модернизациялаш; 

прогрессив дастгох ва машиналар, айниқса охирги жараѐнларни бажарувчи 
дастгохлар, автоматик ва ярим-автоматик дастгохлар, универсал агрегатли 
дастгохлар, автоматик линиялар, рақамли дастур бошқарувили дастгохлар 
салмоғ ини ошириш ҳисобида жиҳозлар тузилмасини такомиллаштириш; 

бино ва иншоотлар, очиқ майдондаги қўшимча ўрнатилган жиҳозлардан яхши 
фойдаланиш; 

корхона қурилиши лойиҳаларини тўғри тузиш ва уни юқори сифатли қилиб 
бажариш; 


50 

ортиқ ва кам ишлатувчи жиҳозларни тугатиш ва алоҳида гуруҳлар орасидаги 
мутаносибликни таъминловчи жиҳозларни ўрнатиш.
Асосий фондларнинг аниқ белгили томонлари бу қийматининг юқорилиги ва хизмат 
муддати узоқлигидир. Бундан ташқари бир вақтнинг ўзида илмий техника тараққиѐтига ва 
техник даража ўсишига фаол таъсир этади. 
Шунга асосан тадбиркорлик фаолиятида асосий фондларни сотиб олишга қуйидаги 
талаблар қўйилади: 
1. Юқори унумдорликка эга бўлиши; 
2. Фойдаланишда самарадорлигини бўлиши; 
3. Универсаллиги; 
4. Ишдаги чидамлилиги ва ишончлилиги. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish