Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Корхона тушунчаси, белгилари, шакллари ва турлари



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

2.2. Корхона тушунчаси, белгилари, шакллари ва турлари 


23 
Жамиятда учта асосий иқтисодий субъектлар товар-пул муносабатларига асосан алоқа 
қилиб туради. Булар давлат, корхона ва уй (оила) хўжалигидир. 
Буларнинг муносабатлари икки томонлама ҳарактерга эга бўлади. Давлат билан бозор 
субъектларининг муносабатлари асосан қонунлар, қонуний ҳужжатлар билан тартибга 
солинади, лекин хўжалик алоқалари (олди-сотди) шартномалар, келишувлар, давлат 
буюртмалари, контрактлар, давлат субсидиялари орқали амалга оширилади. 
Бозор субъектлари (корхона, уй хўжалиги)нинг алоқалари, муносабатлари 
шартномалар асосида амалга оширилади. 
Хўжалик фаолияти билан, хўжалик ишлари билан ҳар бир шахс, фуқаро қадимдан 
шуғулланиб келган. Улар ўз ўзини таъминлаш масаласини ҳал қилиш билан 
шуғулланишади. Бундай хўжалик юритиш шаклига уй (оила) хўжалиги деб юритилади ва у 
жамиятнинг бирламчи, бошланғич бўғинидир. Уларнинг белгиларига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 1. шахсий эҳтиѐжни қондириш, улар ишлаб чиқарган нарсасини ўзи ѐки 
оиласи истеъмол қилади, улар ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ҳисобланадилар. Ҳозирги 
замонда уй (оила) хўжаликлари ортиқча маҳсулотларини сотиш учун бозорга ҳам чиқаради. 
Бундай ҳолларда оила хўжалик фаолиятидан қўшимча даромад манбаи сифатида 
фойдаланилади ва улар қисман жамиятни, бошқаларни эҳтиѐжини қондириш учун хизмат 
қилган ҳисобланади. Бундай ҳолда уй хўжалигининг маҳсулоти товар шаклига айланади; 
2. Улар фаолиятида шахсий мулкидан фойдаланади (айрим ҳолларда кредит ѐки 
ссудалардан фойдаланиши эҳтимолдан ҳоли эмас); 
3. Ўз иш кучини ишлатишади, ѐлланма ишчи кучидан фойдаланилмайди; 
4. Фаолиятида ишлатиладиган барча ресурслардан самарали фойдаланишга ва кўпроқ 
маҳсулот ишлаб чиқишга интилишади; 
5. Юридик шахс мақомига эга бўлмайди, уларга ҳокимиятдан рухсатнома олиш шарт 
эмас; 
6. Фаолият юритишда мустақил қарорлар қабул қилади; ва ниҳоят, улар ўз 
таваккалчилиги асосида иш юритади. 
Жамиятнинг асосий бўғинини, ишлаб чиқариш ва хизматни бозор ва жамият учун 
амалга оширувчи, ўз хўжалик фаолиятини ўз эҳтиѐжини (талаби) учун эмас, ташқи, 
бошқалар эҳтиѐжини (талабини) қондиришга йўналтирувчи корхоналар ташкил қилади. 
Бундай ҳолларда иқтисодий фаолият ижтимоий, оммавий ҳарактер олиб, улар нафақат 
ўзи ѐки оиласи учун, балки бошқалар учун ижтимоий-иқтисодий мақсадни кўзлаб 
ишладилар. Шунинг учун ҳам корхона таърифини ѐритиш учун, унинг мазмунига ҳар 
тамонлама ѐндашиш зарур. Корхона иқтисодиѐтига бағишланган адабиѐтларда бу масалага 
яхлит ѐндашув мавжуд бўлиб, унинг мазмунига ташкилий-иқтисодий, ҳуқуқий нуқтаи 
назардан, ҳамда корхонанинг жамиятда тутган ўрни, мавқеига қараб ѐндашиш тавсия 
қилинади. 
Ташкилий иқтисодий нуқтаи назардан қараганда корхона - моддий, меҳнат ва 
молиявий ресурслар мажмуасидан иборат бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти асосида ташкил 
қилиниб, маҳсулот ишлаб чиқиш, бирон бир иш ѐки хизматни аҳолининг, бозорнинг 
талабларини қондириш ва фойда олиш мақсадида ѐки сотсиал аҳамиятга эга бўлган 
функциясини бажаришдир. Шундай қилиб корхона хўжалик субъекти бўлиб, унинг мақсад 
ва вазифалари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан келиб чиқади. 
Корхона тушунчасининг муҳим тамонларидан бири, фаолиятидаги барча масалалар 
бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгалик қилади, ўз ҳаракатларига жавобгар 
ҳисобланади. Бу нуқтаи назардан корхона жамиятнинг мустақил хўжалик субъекти 
сифатида намоѐн бўлади. 
Ниҳоят корхона тушунчасининг ҳуқуқий мақоми мавжуд бўлиб, у албатта ҳуқуқий 
шахс бўлиши шарт. Ҳуқуқий шахс сифатида корхонага ―Ўзбекистон Республикасидаги 
корхоналар тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг биринчи моддасида 
қуйидагича таъриф берилган: ―Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ѐки 


24 
хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида 
маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ѐки маҳсулотни айрибошлайдиган ишларни 
бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг 
ҳуқуқлиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ, ўз фаолиятини рўѐбга чиқарадиган 
мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланади‖. 
Корхона ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши 
керак: фаолият юритиш ѐки бошқариш учун
биринчидан, мол-мулкига эга бўлиши; 
иккинчидан, мажбуриятларига мол-мулки билан жавоб бериш; 
учинчидан, мулкни сотиш, сотиб олиш; 
тўртинчидан, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш; 
бешинчидан, судда жавобгар ва талабгар бўлиши мумкинлиги; 
олтинчидан, мустақил хўжалик балансига эга бўлиш. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб корхонага қуйидагича таъриф бериш назарий ва 
амалий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз. 
Корхона - жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланувчи, аҳолининг талабини қондириш 
ва фойда олиш ѐки бошқа ижтимоий функцияларни бажариш мақсадида, хусусий 
ресурслардан фойдаланиш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, айрибошлайдиган, 
ҳамда бошқа ишларни ва хизматларни бажарадиган, фаолияти бўйича қарорлар қабул 
қиладиган ва унга жавобгар, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган, ҳар хил масштабдаги 
хўжалик юритувчи субъектдир. 
Ушбу таъриф мақсади, фаолияти, шакли, турлари ва мулк шаклидан қатъий назар 
барча корхоналарга тааллуқлидир. 
Хўжалик юритувчи субъекти корхона мақомига эга бўлиши учун жаҳонда қабул 
қилинган қуйидаги белгиларга жавоб бериши зарур. Бу белгилар унинг таърифидан келиб 
чиқади. 
Корхона хўжалик юритувчи субъект сифатида ишчи коллективини ташкил қилишни 
аниқ тизимига (системасига), корхонанинг таркибий тузилиш, бошқариш технологияси ва 
тартибига эга бўлиши керак. Шундай қилиб, корхонанинг биринчи белгиси унинг 
ташкилий тузилиши ва бошқарилиши. 
Корхона ташкилий яхлитлиги унинг иккинчи белгисидир.. Ташкилий яхлитлик 
тегишли тартибда корхонанинг таъсис этувчи ҳужжатларида ўз аксини топган бўлиши 
керак. 
Учинчи белгиси ўзлик мулкига эга бўлиши. Корхона мол-мулкини ўз ҳоҳиши бўйича 
ишлатиши мумкин. 
Тўртинчидан корхона ўз ҳаракати ва бурчлари олдида моддий жавобгарлиги. 
Ва ниҳоят корхонанинг охирги белгиси унинг ўз номига эга бўлиши. Бу белги ташқи 
қарашда формал кўринган билан моддий аҳамиятга эгадир. Чунки у ўз номи билан 
битимлар тўзади, ташқи алоқаларни амалга оширади, ўз имджини асрайди, улуғлайди, суд 
органларига талабгор ѐки жавобгар сифатида чиқади, фаолиятини реклама қилади ва бошқа 
функцияларини амалга оширади. 
Бизнинг фикримизча корхоналарни мулк шаклларига ва соҳаларига қараб шаклларга 
таснифланиши мумкин. Корхонанинг шаклларига тўхталиб ўтамиз. 
Корхоналар мулк шаклларига асосланган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклларга 
турланади. 
―Ўзбекистон 
Республикасида 
мулкчилик 
тўғрисида‖ 
Ўзбекистон 
Республикасининг қонунига биноан (4 модда) мулк қуйидаги шаклларда юзага чиқади: 
- фуқароларнинг шахсий ва хусусий мулки; 
- коллектив (ширкат) мулки, шу жумладан оилавий маҳалла, кооператив мулк, 
ижарага олинган корхона мулки, акционерлар жамияти, давлат корхонаси коллективининг, 
жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, концерн (консартсиум)ларнинг мулки, 
юридик шахс ҳисобланган бошқа жамоалар мулки; 


25 
- Республика, +орақалпоғистон Республикаси, маъмурий-территориал тузилмалар 
(комунал) мулкдан иборат давлат мулки; 
- аралаш мулк; 
- қўшма корхоналар, ажнабий фуқаролар, ташкилотлар ва давлат, шунингдек ажнабий 
юридик шахслар мулки. 
- оилавий корхоналар. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish