Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсусу таълим вазирлиги



Download 35 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi35 Kb.
#800482
Bog'liq
Annotatsiya uzb


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУСУ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ



Факултет: Геология ва геоинформацион тизимлари
Кафедра: Геофизикавий тадқиқот усуллари
Ўқув йили: 2020-2022-йил
Магистратура талабаси: Турғунова З.В
Илмий раҳбар:ф.м.ф.н Нурматов У.А
Мутахассислик: 5А140806-Сейсмология ва сейсмометрия



магистрлик диссертацияси АННОТАЦИЯСИ


Мавзунинг долзарблиги: Сейсмологияда зилзилани олдиндан башорат қилиш ва зилзила келтириши мумкин бўлган талофатларнинг олдини олиш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда сейсмология соҳасининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация қилиш юзасидан кенг қамровли тадбирлар амалга оширилди.Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда жойлашган мамлакатлар ичида сейсмик фаол минтақада жойлашганлиги хозирги кунда сейсмология йўналишини янада ривожлантириш ва унинг моддий техник базасини такомиллаштириш долзарб масала хисобланади. Мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустахкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлашга доир кўплаб қарор ва фармонлар ишлаб чиқилди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси ахолиси ва худудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Сўнги йилларда соха йўналиши бўйича жахон тажрибаси асосида синовдан ўтган асбоб ускуналар хариди амалга оширилди. Бу эса ўз навбатида сейсмология йўналишини жумладан: зилзилани олдиндан башорат қилиш, зилзила кинематикаси ва динамикасини янада чуқурроқ ўрганиш ишларини амалга ошириш имконини берди. Диссертация иши сейсмологиянинг долзарб йўналишларидан бири зилзилаларни даракчилар ёрдамида прогноз қилиш муаммосига қаратилган.
Диссертациянинг мақсади: зилзиланинг узоқ муддатли даракчиларини геофизик, сейсмологик, гидрогеосейсмологик, геодезик ва бошқа турли майдонларда номоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш. Сейсмиклик фаолликни узоқ муддатли прогноз қилиш усуллари асосида Жанубий Ўзбекистон худудининг сейсмоген зоналарида сейсмик холатни бахолаш ва зилзила содир бўлиш эхтимоли юқори бўлган қисмларни ажратиш.
Иш жараёнида бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар:
-зилзиланинг узоқ муддатли даракчиларининг номоён бўлиш хусусиятларини таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон полигонларида узоқ муддатли зилзила даракчиларини ўрганиш натижаларини тахлил қилиш, қўлланилган услубларни ўрганиш;
- танланган объект доирасида сейсмик холатни бахолаш ва зилзила содир бўлиш эхтимоли мавжуд жойларни башоратлаш.
Тадқиқот обекти ва предмети: Зилзиланинг узоқ муддатли даракчилари. Жанубий Ўзбекистон сейсмоген зоналарида зилзилалар мажмуасини макон ва замон ўлчамида номоён бўлиш хусусиятлари ўрганиб, даракчи сифатида номоён бўладиган сейсмик фаолликни узоқ муддатли номоён бўлишини Жанубий Ўзбекистон худуди мисолида аниқлашдан иборат.
Тадқиқот услубияти ва усуллари: Ўтказилган тадқиқотнинг асосий усуллари Зилзилаларни геофизик, гидрогеосейсмологик, хозирги замон харакатлари, ва сейсмологик даракчиларини макон ва зомонда номоён бўлиш хусусиятларини ўрганишдан иборат.Ишда комплекс геолого-геофизик маълумотлар асосида зилзилаларни содир бўлиш жойини ва кучини узоқ муддатли (Жанубий Ўзбекистон мисолида) прогноз қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси: Илмий тадқиқотнинг янгилиги қуйидагилардан иборат: сейсмик фаолликни узоқ муддатли прогноз қилиш усуллари асосида Жанубий Ўзбекистон худудининг сейсмоген зоналарида зилзила содир бўлиш эхтимоли юқори бўлган зоналар баҳоланган ва ажратилган. Бу маълумотлар асосида прогноз хулосалари қилинган.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти татбиқи: Олиб борилган ишлар ва олинган натижалар зилзилаларни тайёрланиши ва юзага келишида геологик факторларни ўрнини бахолашга, даракчиларнинг номоён бўлиш қонуниятларини очишга замин яратади. Амалий ахамияти- ажратилган сейсмоген зоналар ва бахоланган Ммах қийматлари турли масштабдаги сейсмик районлаштириш хариталарини яратишга сейсмотектоник асос сифатида фойдаланилади.
Ишнинг тузулиши ва таркиби: Магистрлик диссертация иши 4 бобни ичига олиб: кириш, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат. Ҳар бир бўлимда ишга қўйилган мақсадга мувофиқ вазифалар, фотосуратлар рўйҳатлари, графиклар ва расмлар мавжуд. Ҳар бир боб якунида хулосалар келтириб ўтилган.

Илмий раҳбар: ф.м.ф.н Нурматов У.А _______________


Магистратура талабаси: Турғунова З.В _______________



Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish