Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet76/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

G,T


T׳
T=Ta+tY


Бюджетнингд аврий тақчиллиги
G=const

Бюджетнингдаврий профицити




450
0 Y1 Y0
G=Ga-γY


Y2



2-чизма. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги


Даврий пасайиш босқичида солиқлар автоматик пасайиши, давлат трансфертларининг ошиши натижасида бюджет тақчиллиги келиб чиқади.


Даврий юксалиш босқичида солиқлар автоматик кўпайиши ва давлат харажатларининг камайиши натижасида бюджет ортиқчалиги пайдо бўлади. Давлат харажатлари ўзгармас бўлган шароитда ҳам бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги мавжуд бўлиши мумкин. Даврий тақчиллик ва ортиқчалик миқдорлари солиқ ва бюджет функциялари графикларининг
«тиклигига»боғлиқ.Солиқ функцияси Т нинг эгилиш бурчаги чегаравий солиқ ставкаси t нинг миқдорига боғлиқ. t қанча юқори бўлса Т чизиғи шунча тик бўлади. Давлат бюджетидан бериладиган трансфертлар ҳажми ўзгаришининг даромадлар ўзгаришига боғлиқлигини характерловчи γ коэффицент қанча кичик бўлса, G чизиғи ҳам шунча тик бўлади. Демак даромад ошгани сари бюджетга солиқ тўловлари ошаверади, бюджетдан трансферт тўловлари эса камаяди.
Давлат харажатлари даромадга боғлиқ бўлмаган ўзгармас миқдор бўлганда t қанчалик катта бўлса Т чизиғи шунча тик ва иқттисодиётнинг ўрнатилган барқарорлиги даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Аммо иқтисодий ўсишнинг таъминлаш вазифаси Т ва G чизиқларини ётиқроқ бўлишини тақозо этади.
Ўрнатилган барқарорлаштиргичлар мувозанатли ЯММ ҳажмини , унинг потенциал ҳажми даражаси атрофида тебраниши сабабини тўлиқ тугатмайди ва ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай даражасида мавжуд бўлиши мумкин.

Тўлиқ бандликни таъминлаган дискрет фискаль сиёсат юритилиши натижасида давлат бюджетининг таркибий тақчиллиги (ортиқчалиги), яъни тўлиқ бандлик шароитида бюджет харажатлари (даромадлари) ва даромадлари (харажатлари) ўртасидаги фарқ юзага келади.
Даврий тақчиллик кўпинча давлат бюджетининг ҳақиқий тақчиллиги ва таркибий тақчиллик фарқи сифатида баҳоланади.
Давлат бюдждети камомадини молиялаштириш усуллари:

  1. Пул-кредит эмиссияси;

  2. Давлат заёмларини чиқариш;

  3. Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш.

Давлат бюджети камомади пул чиқариш орқали қопланганда муомалада пул массасини кўпайтириш инфляцияга олиб келади.
Инфляция даражаси ошганда Оливер-Танзи самараси пайдо бўлади. Яъни, солиқ тўловчилар томонидан давлатга тўлайдиган солиқлар тўловини атайин кечиктириш ҳоллари юзага келади. Бу эса давлат бюджети камомади ошишига олиб келади. Бюджет тақчиллиги туфайли давлат хусусий ишлаб чиқарувчилардан товарлар ва хизматлар сотиб олса-ю, лекин улар тўловларни кечиктирса, хусусий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари нархларини олдиндан ошириб қўйишади. Бу эса инфляциянинг ошишига олиб келади.
Агар давлат бюджети тақчиллиги давлат заёмларини чиқариш орқали молиялаштирилса, улар сотилиши натижасида пулга талаб ошади. Бу эса ўз навбатида фоиз ставкасини кўтарилишига олиб келиши мумкин. Оқибатда инвестиция харажатлари,соф экспорт ҳажми ва қисман истеъмол харажатлари камаяди. Пировардида сиқиб чиқариш самараси рўй беради ва у фискал сиёсатнинг рағбатлантирувчи самарасини заифлаштириб қўяди.
Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг бу усули ноинфляцион усул ҳисоблансада инфляция хавфини маълум муддатга кечиктиради холос. Чунки муддати етган заёмларни сотиб олиш билан давлат муомаладаги пул массасини кўпайтиради. Бу эса ўз навбатида, баҳолар даражасининг кўтаришига сабаб бўлади. Солиқ тушумларини кўпайтириш бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг учинчи йўли бўлиб, у узоқ муддат талаб этадиган солиқ ислоҳати ўтказилишини талаб этади. Бу ислоҳотлар солиқ базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини камайтириш, солиқ юкини ишлаб чиқарувчилардан кўпроқ мулк эгалари ва мулкдан фойдаланувчилар зиммасига ўтказиш орқали солиқлар тушумини кўпайтиришни кўзда тутади.
Бюджет ортиқчалигини камайтириш усулларига муомаладаги пул маблағларини олиб қўйиш ва давлат қарзларини тўлаш киради.
Давлат қарзларини тўлаш номинал даромадлар ва муомаладаги пул массасини ошириб, баҳолар даражасининг янада ошишига олиб келиши мумкин. Шу туфайли бюджетдаги ортиқча маблағларни музлатиб қўйиш бюджет камомадини пасайтиришнинг нисбатан ноинфляцион усулидир.Олиб борилган изчил макроиқтисодий сиёсат натижасида давлат бюджети тақчиллиги пасайтирилди ва 2003, 2004 йилларда ЯИМ га нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди (1992 йилда 12
%). Бу умумэтироф этилган 3 % ли меъёрдан анча паст кўрсаткичдир.Бюджет тақчиллиги асосан ноинфляцион усуллар билан, яъни давлат облигациялари чиқариш ҳамда хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига молиялаштирилмоқда. Республикамизда ўтказилаётган солиқ- бюджет сиёсати макроиқтисодий барқарорликнитаъминлаб туриш, устивор тармоқларни инвестициялаш, таълим соҳасини жадал ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадларига қаратилиб келинмоқда.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish