5. Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати ва солиқ ислоҳотларининг асосий йўналишлари
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ сиёсати иқтисодиётни модернизайия қилиш ва техник қайта қуроллантиришда солиқларнинг ролини ошириш, уларнинг раҳбатлантирувчи функциясини кучайтириш, солиқларни унификация қилиш, иқтисодиётга солиқ юкини пасайтириш, солиқ ставкаларини пасайтириш каби йўналишларда олиб борилмоқда. Ушбу маърузанинг бешинчи саволида кўрганимиздек стўғридан-тўғри солиқ ставкаларининг пасайтирилиши, кичик бизнес субъектлари учун соддалаштирилган солиқ тизимининг жорий этилиши иқтисодиётга рағбатлантирувчи таъсир кўрсактмоқда.
Солиқ ислоҳотлари тўғридан тўғри солиқларнинг ставкаларини камайтириш, ресурс тўловлари ва мулк солиғи бўйича тушумлларнинг давлат бюджетидаги улушини оширишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бундай имтиёзлар ички инвесторларга ҳам берилишини кўзда тутувчи “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони имзоланиши билан иқтисодиётга инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиршда янги босқич бошланди. Ушбу фармондан кўзда тутилган мақсад “хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга мқаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш...” дир.*
Фармонда хўжалик юритувчи субъектларга уч йил мобайнида ишлаб чиқарини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган амортизация маблағларидан фойдаланиш шарти билан, фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилган. Шунингдек ишлаб чиқаришга жорий этилган янги технологик жиҳозлар беш йил муддатга мулк солиғидан озод этилди. Ягона солиқ тўлайдиган ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналарига эса ягона солиқ базасинихарид қилинган янги технологик жиҳознинг қийматига тенг. Аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш ҳуқуқи киритилди.
Мазкур фармонда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ҳам белгиланган бўлиб, бу имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилади.
Хулоса қилиб айтганда, республикамизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати, солиқ механизмининг инвестициялар ҳажмини оширишга, уларни устувор тармоқларга жалб этишга,
“Ўзбекистон Иқтисодиёти”. Ахборот ва таҳлилий шарҳ 2007 йил.Т.: 2008 й. август, 21-б.
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони.// Халқ сўзи., 2007 йил 15 март, №52.
таркибини такомиллаштириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадларига тасирини яхшилашга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |